Microsoft Word ozik ovkat ma'ruza matni


чизма. Глутамин кислота ишлаб чиқаришнинг технологик чизмаси


Download 0.85 Mb.
bet29/79
Sana25.04.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1396063
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   79
Bog'liq
023f729167eee35dae6a84b815f362b0 ОЗИҚ-ОВҚАТ ВА ОЗУҚА МАХСУЛОТЛАРИ БИОТЕХНОЛОГИЯСИ

чизма. Глутамин кислота ишлаб чиқаришнинг технологик чизмаси


Глутамин кислоталар олиш учун углерод манбаси сифатида глюкоза, сахароза, крахмал гидролизатлари, меласса ва гидрол хизмат қилиши мумкин. Углеводлардан ташқари хом-ашё сифатида углеводородлар (метан, этан, нефтнинг н-парафинлари), шунингдек, сирка, фумар кислоталар ва бошқа махсулотлардан фойдаланиш мумкин.
Озиқа муҳитида азот манбаси сифатида 1,5-2,0% миқдорида мочевинадан фойдаланилади, аммо кўп миқдорда солинмасдан талаб даражасида қўшилади ва бунда озиқанинг мочевина сақлаши 0,8% дан ошиб кетмаслиги лозим. Кўпинча мочевинага қўшимча сифатида азот манбаи бўлган аммоний сулüфат (NH4)2SO4 ва аммоний хлорид (NH4Cl) 0,5% гача ёки аммиакнинг сувли эритмаси ҳолида қўлланилади.
Озиқа муҳитида култураларнинг мўътадил ўсиб ривожланиши учун юздан ёки ўндан бир фоиз ҳисобида калий (KH2PO4 ҳолида), магний (MgSO4  7H2O), марганец (MnSO4  4H2O), шунингдек, озиқа муҳит рН ини мўтадиллаштириш (рН 7-7,2) бўр қўшиш зарур бўлади.
Глутамин кислота биосинтезини оширувчилар сифатида биотин, тиамин, баъзи бир антибиотиклар (пенециллин, тетрациклин), спирт ва сирт фаол моддалар таъсир этиш хусусиятига эга. Аммо, биостимуляторлар миқдорини қатъий равишда назорат қилиш лозим бўлади. ×унки уларнинг юқори даражали миқдори масалан, биотин биомасса ўсишини тезлаштиради аммо, глутамин кислота чиқишини пасайтиради.

Экиш материалини олиш


Экиш материалини олиш оддий лаборатория шароитида амалга оширилади: дастлаб пробиркаларда, сўнга колбаларда микробиологик тебратгичда кейин 2-53 ҳажмли экиш ферментёрларида ўстирилади. Ўстириш ҳарорати 28-300С, озиқа муҳити рН даражаси 6,8-7,5; ўстириш давомийлиги эса ҳар бир босқичда 24 соат давом этади.

Ферментация


Ферментация 503 ҳажмли ферментёрда интенсив (жадал) аэраöия ва 28-300С ҳароратда олиб борилади. Ўстириш давомийлиги 2-3 суткага чўзилади. Бу вақт оралиғида озиқа муҳитида 50 г/л гача глутамин кислота тўпланади.
Културал суюқликдан биомасса филтрлаш ёки центрифугалаш орқали ажратиб олинади, културал суюқлик эса вакуум-буғлатиш ускунасида буғлантирилади. Кристаллизациядан кейин глутамин кислота ажратилади. ßнада тозароқ махсулот олиш учун одатда қайта кристаллизаöиялаш қўлланилади.
Културал суюқликдан глутамин кислотани ажратиш учун ионалмашиш усули ҳам ишлаб чиқарилган бўлиб, бунда КУ2-смоласида сорбцияланади.
Смолага сорбцияланган глутамин кислота ювилгандан сўнг колонкада 0,5-5,0% ли аммиакли сувда элюирланади. Олинган элюат фаол кўмирда ишлов берилади ва 400С ҳароратли вакуум остида ҳажми 3-5 мартагача камайгнча қуюлтирилади. Сулфат кислотада нордонлаштирилган (рН 3,2 гача) эритма 40С ҳароратгача совутилади ва бунда глутамин кислотанинг кристаллизаöияланиши амалга ошади. қайта кристаллизацияланган махсулотда асосий модда (глутамин кислота) 99,6% ни ташкил этади.




Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling