Microsoft Word quronga kura duo ziyouz com doc


хоҳлаган кишисига беҳисоб ризқ берур»


Download 410.19 Kb.
Pdf ko'rish
bet15/45
Sana09.06.2023
Hajmi410.19 Kb.
#1471580
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   45
Bog'liq
Horun Yahyo. Qur\'oni karimga ko\'ra duo

хоҳлаган кишисига беҳисоб ризқ берур», деб жавоб қилган. Буни кўриб туриб бефарзанд 
юрган Закариё алайҳиссаломда фарзандли бўлиш ҳаваси янгидан уйғонади ва Аллоҳга рағбат 
ва қўрқув билан қуйидагича дуо қилади: 
«Роббим, Ўз ҳузурингдан покиза фарзанд ато эт. Албатта, Сен дуо-
илтижоларимни эшитувчисан» («Оли Имрон»,38). Аллоҳ таоло Закариё алайҳиссаломнинг 
дуоларини қабул қилиб, қариган чоғида унга Яҳё алайҳиссаломни ҳадя этган. Бу ҳақда Аллоҳ 
таоло шундай марҳамат қилган: 
«Бас, Биз уни (дуосини) ижобат этдик ва унга Яҳёни ҳадя қилдик ҳамда жуфтини 
ўнглаб қўйдик. Албатта, улар яхшиликларга шошилишар эди ва Бизга рағбат ила ва 
қўрқиб дуо қилишар эди. Улар Бизга таъзим ила бўйинсунувчи эдилар» («Анбиё», 
90). 
Сулаймон алайҳиссалом қиссасида ҳам мўминлар учун ибрат бор. Аллоҳ таоло Сулаймон 
алайҳиссаломга гижинглаб турган учқур отларни кўрсатади. Ул зот отларни завқ билан томоша 
қилиб қуёш ботганини ҳам сезмай қоладилар. Сулаймон алайҳиссалом Аллоҳнинг зикридан 
чалғитган бу отларни қурбонлик қилиб сўйиб юборадилар. Аммо бу отларни кўрган Сулаймон 
алайҳиссалом Аллоҳ йўлида жиҳод қиладиган чавандоз ўғиллари бўлишини орзу қиладилар. 
Иброҳим алайҳиссаломнинг дуоларига назар солсак, Унда ҳам Аллоҳнинг розилигидан 
бошқа нарса мақсад қилинмаганлиги яққол кўринади. «Эй Роббимиз, биздан қабул эт, 
албатта, Сен Ўзинг эшитувчи, билувчи Зотсан. Роббимиз, икковимизни Ўзингга 
мусулмон бўлганлардан қил ва зурриётимиздан ҳам Ўзингга мусулмон уммат қил, 
бизга ибодатларимизни кўрсат, тавбамизни қабул эт. Албатта, Сен ўзинг тавбаларни 
кўплаб қабул этувчи, раҳимли Зотсан» («Бақара», 127-128). 
Фақат дунё неъматларини истаб дуо қилиш мўминга хос эмас. Мўминларнинг асл юрти 
охиратдир. Шундай экан асл юртини унутиб дуоларини фақат ўткинчи ҳаётга боғлаш жоиз 
эмас. Аллоҳдан ҳам дунё, ҳам охирати учун яхшилик сўралиши лозим.

Download 410.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling