Қуръони каримга кўра дуо. Ҳорун Яҳё
www.ziyouz.com кутубхонаси
9
Аллоҳнинг
биру борлиги, ҳар нарсага қодирлигини тафаккур қилишга чақиради. Қуёшнинг
ботиши, куннинг тун билан ўрин алмашиши, юлдузларнинг пайдо бўлиши,
яна тонг отиши,
қуёш чиқиши каби кўзимиз ўрганиб қолган ҳодисаларда эса оламнинг ягона бошқарувчиси
борлиги, Ундан бошқа ҳеч нарсанинг боқий эмаслигини исботлайди. Албатта, тафаккур
қилувчилар буларнинг барини кўрганда Аллоҳни поклаб ёд
этадилар, Унинг чексиз қудрати
олдида бош эгадилар. Бу эса Аллоҳга маънавий яқинликни тақозо этади. Шу сабабли Аллоҳ
Қуръонда мўминларга ҳам дунё, ҳам охират учун дуо қилиш кераклигини билдирган. Фақат
дунё ҳаётининг ўткинчи матоҳларига алданиб қолишдан қайтаради. Ўз китобида эса шундай
марҳамат қилган:
«…Одамлардан баъзилари: Роббимиз бизга бу дунёда бергин», дейдир ва унга
охиратда насиба йўқдир. Ва улардан баъзилари: «Роббимиз, бизга бу дунёда ҳам
яхшиликни, охиратда ҳам яхшиликни бергин ва бизни дўзах олови азобидан
сақлагин», дейдир. Ана ўшаларга қилган касбларидан насиба бор. Ва Аллоҳ тез
ҳисоб қилувчидир» («Бақара», 200-202).
Албатта, ҳар бир одам ўз дунёқараши, эҳтиёжи, талабидан келиб чиқиб дуо қилади.
Кимни нима қизиқтирса, нима билан машғул бўлса, нимага кўп вақт ажратса қилган дуоси ҳам
асосан ўшалар билан боғлиқ бўлади. Аллоҳ розилигини мақсад қилган мўминнинг истаги У
Зотнинг амрларни бажариш бўлиб, дуоси ҳам шу билан боғлиқ бўлади. Бундайлар ўз
дуоларида Аллоҳдан Ўзини рози қиладиган солиҳ амалларни қилишга муваффақ
этадиган
имконият, куч ва қувват ва бу йўлда собит туришни сўрайдилар.
Аллоҳ истаса кишининг дунё билан боғлиқ дуолари қабул бўлади, аммо аввал
айтганимиздек унинг оқибати хайрли бўлмаслиги мумкин. Пул, мол-дунё учун дуо қиладилар.
Лекин у эътиқоди суст одамни гуноҳга етаклайдиган, тўғри йўлдан чиқишига сабаб бўладиган
восита бўлиши ҳам мумкин. Дунё ҳаётининг жозибадор, жалб қилувчи эканлиги ҳақида
Қуръонда шундай дейилган:
Do'stlaringiz bilan baham: