Microsoft Word quronga kura duo ziyouz com doc


«Эй Роббим, менга Ўз ҳузурингдан яхши зурриёт бергин. Албатта, Сен дуони


Download 410.19 Kb.
Pdf ko'rish
bet10/45
Sana09.06.2023
Hajmi410.19 Kb.
#1471580
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   45
Bog'liq
Horun Yahyo. Qur\'oni karimga ko\'ra duo

 «Эй Роббим, менга Ўз ҳузурингдан яхши зурриёт бергин. Албатта, Сен дуони 
эшитувчисан» («Оли Имрон», 38). 
Сулаймон алайҳиссаломнинг дуоси қуйидагича эди: 


Қуръони каримга кўра дуо. Ҳорун Яҳё 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
7
«Эй Роббим, мени мағфират қилгин ва менга ўзимдан кейин бирор кишига 
муяссар бўлмайдиган мулкни ҳадя этгин. Албатта, Сен кўплаб атоларни 
бергувчисан» («Сод», 35). 
Исо алайҳиссаломнинг дуоси: 
«Роббимиз, Бизга осмондан ясатилган дастурхон туширгин, у аввалимизгаю 
охиримизга байрам бўлиб қолсин. Сендан мўъжиза бўлиб қолсин. Ва бизга ризқ 
бергин, зотан Ўзинг энг яхши ризқ бергувчисан» («Моида», 114). 
Мўминларнинг дуоси: 
«Эй Роббимиз, бизга нуримизни батамом қилиб бер, мағфират қил, албатта, 
Сен барча нарсага қодирсан» («Таҳрим», 8). 
ДУОДА ҚОЛИПГА ТУШГАН, ТАКРОРЛАНАДИГАН
СЎЗЛАРНИ АЙТМАСЛИК 
 
Дуо деганда фикримизга дастлаб Аллоҳни ёдга олиш, У Зотга эҳтиёжларини билдириш, 
истакларини сўраш, гуноҳлари учун мағфират тилаш кабилар келади. Агар ҳақиқатдан ҳам 
шундай бўлса дуода самимий бўлиш лозим. Айрим кишилар дуони ихлос билан бажариладиган 
ибодат эмас, балки маълум қолипга тушган сўзлар тизими, маъносини дуо қилаётган кишининг 
ўзи ҳам унчалик тушуниб етмайдиган, ҳар сафар қайта-қайта айтиладиган сўзларнинг 
такрорланиши, шунга ўрганиб қолиш ёки анъана деб ўйлашади. Аллоҳнинг буюклигини ҳис 
қилган, Унинг азобидан қўрққан ва розилигини топишни истаган одам қалбидан келган 
самимий ва табиий ифодалар билан У Зотга юзланади. Ўзини Аллоҳга топширган, дўст ва 
ёрдамчи сифатида фақат Уни танлаган одам, қалбида тўлиб-тошган самимий ифодалар билан 
дардини фақат Унга айтади ҳамда Ёқуб алайҳиссалом каби барча дарду аламини фақатгина 
Аллоҳга билдириб, Ундан ёрдам сўрайди: 

Download 410.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling