Microsoft Word quronga kura duo ziyouz com doc


«Ва Роббингни исмини зикр эт ва Унинг ибодатига бутунлай ажралиб чиқ»


Download 410.19 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/45
Sana09.06.2023
Hajmi410.19 Kb.
#1471580
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   45
Bog'liq
Horun Yahyo. Qur\'oni karimga ko\'ra duo

«Ва Роббингни исмини зикр эт ва Унинг ибодатига бутунлай ажралиб чиқ» 
(«Муззаммил», 8) амрига амал қилиб ўзининг барча ишларида Аллоҳни доимо зикр қилиш 
билан ёрдам сўрайди. У Зотга бутун вужуди билан илтижо чиқиб, фақат Унинг Ўзига суянади, 
ишларининг бирортасида ҳам Аллоҳ таолодан ўзгага суянмайди.
ҚЎРҚУВ ВА УМИД БИЛАН ДУО ҚИЛИШ 
 
Қуръонда Аллоҳнинг «марҳаматлиларнинг энг марҳаматлиси»  
(«Анбиё», 83) эканлиги билдирилган. Яна Қуръонда гуноҳ қилиб, сўнгра Аллоҳга истиғфор 
айтганлар Аллоҳнинг мағфиратли ва раҳимли Зот эканлигини кўришлари билдирилган. 
(«Нисо»,110). Шу сабабли инсон Аллоҳни раҳим қилувчи, мағфират этувчи Зотлигини ўйлаши, 
умид билан дуо қилиши лозим. Киши қилган хатоси туфайли ҳис қилаётган виждон азоби 
қанчалик катта бўлмасин, бу Аллоҳнинг чексиз мағфиратидан умид узишга сабаб бўла 
олмайди. Шу билан бирга кишининг хато ва гуноҳлари туфайли мавжуд руҳий ҳолати унинг 
Аллоҳга умид билан дуо қилишига тўсиқ бўла олмаслиги керак. Чунки Қуръонда Аллоҳнинг 
раҳматидан умид узиш кофирларга хослиги эслатилган: 
«Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманглар. Ҳақиқатан, Аллоҳнинг 
раҳматидан фақат кофир қавмларгина ноумид бўлурлар» («Юсуф», 87). 
Маълумки ҳеч кимнинг жаннатга кириши учун кафолати йўқ. Бу хусусда Аллоҳ Қуръонда:
«Албатта, Роббиларининг азобидан омонлик йўқдир» («Маъориж», 28), ояти 
билан ушбу ҳақиқатни бандаларига билдирган. Шу сабабли барча одамлар сўнгги имконигача 
Аллоҳдан қўрқишлари лозим. Шундай экан, имтиҳон дунёсидаги барча одамлар Аллоҳга қалбан 
илтижо қилиб залолатга тушишдан, шайтонга итоат қилишдан паноҳ тилаши, Аллоҳдан 
ҳидоятда собит туришларини сўраши лозим. Чунки ҳеч кимнинг тўғри йўлда мустаҳкам 
туришига кафолати йўқ. Қалбларнинг ҳаммаси Аллоҳнинг қўлида бўлиб, бу ҳақда Қуръонда 
иймон келтирган ва илмда собит бўлган ақл эгалари томонидан қилинган қуйидаги дуога 
эътибор қаратилган: 

Download 410.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling