Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc


Download 2.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet108/206
Sana16.10.2023
Hajmi2.04 Mb.
#1704725
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   206
Bog'liq
Saodat asri 1

www.ziyouz.com кутубхонаси 
107
* * * 
Абул Қосим Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Каъба қурилиши учун ҳамма қатори тош ташиган, 
аммо жанжал бошлангач, кетиб қолган эди. Бемаъни, тутуриқсиз мунозараларга тоқати йўқ эди 
унинг. 
Орадан бир неча кун ўтгандан кейин вазият ўзгарганўзгармаганини билиш учун яна Каъба 
томонга йўл олди. 
Каъбанинг атрофини ўраб турган ва Масжиди Ҳарам деб аталувчи кенг даргоҳнинг бир 
неча дарвозаси бор эди. Уларнинг энг олдингиси бўлмиш «Бани Шайба»дан ичкарига кирди. 
Кираркирмас: 
— Ал-Амин... Ал-Амин... Мана, Амин келди... 
Амин келди, унинг ҳакамлигига розимиз... — каби овозлар эшитилди. Юзларда 
табассум пайдо бўлган, кескин вазият бирданига юмшаган эди. 
— Нима гап? Мендан нима истайсизлар? 
— Орамизда ҳакам бўласан... 
Масалани тушунтирдилар. Қандай йўл билан уни ҳакам қилганликларини изоҳладилар. 
Охирида яна Абу Умаййа сўз олди: 
Сенинг инсофинг, адолатингга ишонамиз, эй Абу Қосим. Орамизда ҳакамлик қилиб, 
тўғри ҳукм чиқар, —деди. Буюк Амин атрофидагиларга: 
— Менга бир кўйлак келтиринг, — деди. 
Олиб келдилар. Муҳаммад уни ерга тўшади. Ҳажарул асвадни (Қора тошни) унинг устига 
қўйди.
1
— Ҳар бир қабиладан бир киши мана шу кўйлакнинг бир учидан тутсин, — деди. Енгил 
нафас олдилар. Кўзларда мамнуният ҳисси балқиди. Утба ибн Робиъа, Абу Замъа ибн Асвад, 
Абу Ҳузайфа ибн Муғийра, Кайс ибн Одийй каби кишилар кўйлакнинг тўрт учидан тутдилар. 
Баробар кўтардилар. Муқаддас тош ўрнатилиши лозим бўлган жойгача келтириб, тепага 
кўтардилар. Шу онда Ал-Амин бу муборак тошни қучоғига олиб, жойига ўрнатиб қўйди. Бутун 
келишмовчиликлар бир зумда битди, бемаъни урушнинг олди олинди, ҳамма бу адолатли 
ҳукмдан рози бўлди. 
— Худо ҳаққи, ал-Амин адолатли, оқилона ҳукм чиқарди, — дедилар. 
Каъба олдингисидан икки баравар юксак қилиб қайта қурилди. Эшиги бир одам бўйидан 
сал баландроқ бўлди. Ашёлар етарли бўлмагани боис Каъбанинг бир оз жойи очиқ қолдирилди. 
Бу ер «ҳотийм» деб аталарди. 
* * * 
Кейинги йили ҳам қурғоқчилик бошланди. Бу дегани, маккаликлар учун янги, яна бир 
оғир, азобуқубатли мавсум келди демак эди. Қурғоқчилик азоби бошқа акаукалардан ҳам 
кўпроқ Абу Толибни оғир аҳволга солиб қўйди. 
Бир куни Ал-Амин амакиси Аббосга рўбарў бўлди. 
— Марҳамат қил, ё Амин... 
— Биласизки, амаким Абу Толибнинг аҳволи яхши эмас. Фарзандлари кўп. Унинг 
биттадан боласини паноҳимизга олиб, ёрдам берсак қандай бўларкин? Аббос бу таклифга рози 
бўлди. Абу Толибнинг уйига бордилар. Мақсадларини билдирдилар. У хурсанд бўлди. 
— Толиб билан Оқилни ўзимга қолдиринг, бошқаларидан истаганингизни олинг, — деди. 
Аббое Жаъфарни, Ал-Амин эса, Алини ўз қарамоқларига олдилар. Шу йўсинда Абу Толибнинг 
кенжа ўғли Али болалик чоғидан эътиборан инсониятнинг фазилатхонасидан паноҳ топган, 
сабоқларини шу ердан ола бошлаган эди. 
 
1
Бу ерда «кўйлак» пешбанд, қийик маъносида. 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling