Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc


Download 2.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet111/206
Sana16.10.2023
Hajmi2.04 Mb.
#1704725
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   206
Bog'liq
Saodat asri 1

www.ziyouz.com кутубхонаси 
110
чиқишини сўрадилар 
— Йўк, бу ишни қилолмайман. Аввал муҳтожларга садақа беришингиз керак. 
— Қанчадан берамиз? 
— Бир микдор хурмо ёки икки микдор арпа. 
У истаган миқдорда муҳтожларга садака тарқатилди. Шундан кейин улар билан 
биргаликда ёмғир дуосига чикди, ялинибёлворди. Жаноби Ҳақ ёмғир юборди. 
Яна бир неча бор ёмғир дуосига чиқилди. Ҳар сафар халқ севинч билан қайтди. Бир куни 
Ҳаййибон касал бўлиб қолди. Анча қариган, вужуди ҳам ҳолдан тойган эди. Уни зиёрат 
қилишга келдилар. Саломатлик тиладилар. Бироқ Ҳаййибон вақтсоати яқинлашганини сезди. 
Бир куни ўзини бир оз дуруст ҳис этгач, курайзаликларга хабар берди.
— Эй яҳудий миллати, мен Шомдек тўкинсочий ва барака ошибтошиб ётган заминни тарк 
этиб, сизларвинг бу қурғоқчил ерларингизга нима учун келганимни биласизларми? — деди. 
Билмаймиз. Албатта, сенинг бундан кўзлаган алоҳида мақсадинг бўлиши керак. 
— Бу ерга яқин орада юборилажак Пайғамбарни кутиш учун келган эдим. Зеро, Ясриб 
унинг ҳижрат қилиб жойлашадиган ватанидир. Бу пайтгача унга пайғамбарлик вазифаси 
берилар, мен ҳам унинг динига кириб саодат топарман, деб умид этдим. Бироқ умрим поёнига 
етганини сезиб турибман. Унга етишиш менга насиб бўлмас экан. Шуни яхши билиб қўйингки, 
унинг пайғамбарлик вазифасини олишига жуда ҳам оз вақт қолди, шарпаси бошингиз устида 
турибди, десам сира янглишмайман. Унга ишониб, динини қабул этишда бошқалар сизлардан 
ўтиб кетмасин. Чунки у зиммасига ўзига бўйсунмаганларга қарши қилич ишлатиш ва 
болаларини асир қилиш вазифасини ҳам олади. Зинҳор сизларни унинг динига киришдан ҳеч 
ким тўсмасин... 
Ҳаййибон шу гапларни айтиб, жим бўлиб қолди ва бир неча кундан сўнг ҳаётдан кўз 
юмди. Қурайза қабристонига дафн этилди. Ҳаййибоннинг бу сўзлари нечоғли самимий эди? 
Жўнатиладиган сўнгги пайғамбарнинг даъват кунларигача яшаса, чиндан ҳам иймон келтириб, 
мусулмон бўлармиди? Илоҳий ирода уни қандай кутиб олади? Эртага — ҳисобкитоб куни унга 
қай тарзда муомала қилинади? 
Биз бу саволларнинг жавобини билмаймиз. Аммо унинг бу йўлда ватанни тарк этгани, шу 
йўлда турли машаққатларга дуч келгани ва мақсадини амалга ошириш учун узоқ сафарга 
чиққанини биламиз. Бироқ у юрагидаги армон билан ўлиб кетди... 
* * * 
Ясрибнинг бутга сиғинадиганлар маҳалласи... 
Салама ибн Салом исмли, гапга тушунадиган ва бошқаларга тушунтира оладиган ёшдаги 
бир бола... Уйларинииг ёнидаги бир тошда ўтирар ва оломонга қарата ҳаяжонли нутқ сўзлаётган 
яҳудий қўшнисини зўр мароқ билан тинглар эди. 
У яҳудий тўпланган одамларга қиёмат куни келиши, бутун жонзотларнинг қирилиб 
кетиши, кейин қайта тирилтирилиши, яхшиёмон амалларнинг ўртага кўйилиб, ҳисобкитоб 
қилиниши, инсонларнинг бу ҳисобкитобдан сўнг жаннатга ёки жаҳаннамга кириши ҳақида гап 
уқтирар эди. 
Унинг сўзларини тинглаётганларнинг ҳаммаси мушриклар эди. На охиратни, на қайта 
тирилишу на ҳисобкитоб ва на мезонни билардилар. 
— Менга қара, эй роҳиб, сен бу гапларингга чиндан ҳам ишонасанми? Сенинг 
айтаётганларинг муқаррар равишда содир бўладими? 
— Албатта. 
— Яъни, ичида жаннат ва жаҳаннам мавжуд бўлган бир оламда инсонлар қайта 
тирилтирилнб, ҳисобкитоб қилинади, шундайми? 
— Ҳа. Нимани ўртага қўйиб қасам ич, десангиз, ҳаммасига тайёрман. 
Сўнгра атрофида йиғилганларга бирмабир караб чиқди. 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling