Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc


Download 2.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet112/206
Sana16.10.2023
Hajmi2.04 Mb.
#1704725
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   206
Bog'liq
Saodat asri 1

www.ziyouz.com кутубхонаси 
111
— Истардимки, уйимда тандирга олов ёқиб мени ёндирсангиз, зора, мен шу оловда ёниб 
кул бўлсаму, эртанги кун у дунёда дўзах азобидан қутулсам. Тингловчилардан бири гапга 
аралашди. 
— Жабр сенга қўшни, ўз жонингга жабр қиластирсан. Бу гапларингни тасдиқлайдиган 
далилинг борми? Яҳудий кўзларини Макка томонга қаратди. Уфқларга термулди, сўнгра 
қўллари билан ишора қилиб, шундай деди: 
— Менинг сўзларимни тасдиқлайдиган инсон мана шу томонлардан яқинда вазифасига 
чақириладиган бир пайғамбардир. Яхши. Хўш, биз уни қачон кўрамиз? Яҳудий 6у дафъа 
эшикнинг олдида ўтирган Салама ибн Салмонни кўрсатди: 
— Мана шу бола балоғатга етса, кўради. 
Бу сўзлар Саламанинг онгига мухрланиб, узоқ йиллардан кейин ҳам унутилмайдиган бир 
хотира бўлиб қолди. 
* * * 
Бир куни Ясрибнинг ерли аҳолиси бўлмиш мушриклар билан яҳудийлар орасида кичик 
бир келишмовчилик чикди. Мушриклар кўн эди. Аслида қўрқоқ бир миллат бўлган 
яҳудийларнинг кўпдан бери попугини пасайтириб қўйишган, улар ломмим демайдиган бўлиб 
қолган эдилар. Қачонки, бир жанжал чиқса, Ҳазраж ва Авс қабиласи яҳудийлардан устун келар, 
яҳудийлар эса, мағлубият Ал-Амини тортар эдилар. 
— Бир куни сизларни адабингизни берамиз, эй Ясриб халқи, — дейишарди яҳудийлар. 
— Бугун адабимизни беришга ким халақит беряпти? 
— Бугун сизларнинг қўлингиз баландлигини инкор этолмаймиз. 
— Ҳар доим шундай бўлади! Билиб қўйинглар! 
— Мана, кўрарсизлар, бир кун келиб бизнинг кунимиз ҳам туғиб қолар. 
— Тушларингизни сувга айтинглар. Ясриб доимо яҳудийларни чиғириқдан ўтказадиган 
бир тегирмон бўлиб қолаверади. Бир куни келиб, гўрингизни қазийдиган битта яҳудий ҳам 
қолмайди. 
— Униси ҳали номаълум. Биз кутаётган Пайғамбар келсин, ўшанда ким ғолибу ким мағлуб 
бўлиши аён бўлади. Кўрасизлар ҳали, сизлар билан бошқача ҳисоблашамиз, Од ва Ирам 
қавмлари каби йўқ бўлиб кетасизлар!.. 
Яҳудийларнинг нимага шамаъ қилаётганини тушуниб етмаган мушриклар қўпол 
муомалага ўтақолдилар: 
— Қани, дафъ бўлинглар бу ердан, лаънати яҳудийлар! 

Download 2.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling