Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc


Download 2.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet166/206
Sana16.10.2023
Hajmi2.04 Mb.
#1704725
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   206
Bog'liq
Saodat asri 1

 
ЭСЛИҲУШЛИ ҚАРИЯ 
Утба ибн Робиа 
Масжиди Ҳарамда суҳбатлашиб ўтирган кимсалардан бири биродарларига янги бир 
таклифни киритди: 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
165
— Менга қаранглар, дўстлар. Кўриб турибсизларки, шаҳримизда юзага келган вазият 
тобора кескинлашмоқда. Кечаги кунга қадар ҳаммамиз учун энг суюкли, ишончли бир одам 
бўлган Ал-Амин бугун энди майдонга чиқиб, тангриларимизни рад этди, ақлли, обрўли киши 
ларни ғофиллик ва гумроҳликда айблади. 
— Ҳа, ҳа, худди шундай бўлди. 
— Менимча, Муҳаммаднинг ҳузурига бориб, унинг асл мақсадини билишимиз керак. Шу 
энг маъқул тадбир, деб ўйлайман. Шояд шунда муаммонинг ечими ҳам осон бўлса. 
— Рост айтасан, эй Абул Валид, унинг ҳузурига бориб гаплашгин. 
Бу пайтда Расули Мукаррам (с.а.в) жанобимиз Масжиди Ҳарамнинг бир бурчагида ўтирган 
эдилар. Абул Валид У зотнинг ёнларига келди, саломлашди, ҳолаҳвол сўради. Сўнгра шундай 
деб гап бошлади: 
— Эй жиян, сен орамизда наслнасаби улуғ, аслзода бир оиланниг фарзандисан. Ҳаммамиз 
сени ҳурмат қиламиз. Аммо... сен йўқ ердан бир масала чиқардинг у, қавмингни нотинч 
қилдинг, жамоамизни тарқатдинг. Ўй фикрларини хато дединг, хаттихаракатларини аҳмоқликка 
санадинг. Маъбудларини, динларини бемаъни дединг. Ота-боболаримиз, сенингча, куфрона 
ҳаёт кечирган бўлиб чиқдилар... Энди, менга яхшилаб қулоқ сол, сенга бир қанча таклифларни 
арз этаман, бири бўлмаса, бошқаси маъқул бўлар. 
— Гапир, эй Абул Валид, қулоғим сенда. 
Утба биринкетин таклифларини баён эта бошлади: 
— Эй қардошимнинг ўғли, агар сен молмулк орттириш учун ушбу даъво билан чиққан 
бўлсанг, давлатимиздан бир қисмини сенга берайлик, ичимизда энг бой бадавлат одам сен 
бўласан. Агар шоншараф, обрўэъти бор, мартаба учун бу ишга қўл урган бўлсанг, сени ўзи 
мизга бошлиқ қилиб қўяйлик. Шунда сендан сўрамай бирон иш ҳам қилинмайди. Шох бўлиш 
орзуида бўлсанг, сени ўзимизга подшоҳ қилайлик. Агар кўзингга аллам бало жину шайтонлар 
кўриниб васвасага солишаётган бўлса, борйўғимизни сарфлаб бўлса ҳам, сени зўр табибларга 
кўрсатиб даволатайлик. Чиндан ҳам баъзан одамларда шундай ҳолат бўлиб туради, 
даволанмагунча жинлардан халос бўлолмайдилар... 
Утба, бир қараганда, ҳақли эди. Кечаги кунга қадар ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмаган бир 
ишни ўртага қўйган ва уни юритиш учун зўр ғайрат кўрсатаётган инсоннинг асл нияти, унингча, 
юкорида санаб ўтилган мақсадлардан бири бўлиши мумкин эди. Аммо чуқурроқ разм солинса, 
бу масалага Утба юзаки ёндашгани равшанлашади. Чунки бу вазифа Муҳаммад Аминнинг 
шахсий ташаббуси эмас, балки илоҳий бир вазифа эди. Даъват этилган дин ва яшаш тарзи ҳам 
ўзига хос, мукаммал бир воқеликдир. 
Утба ва унинг каби ўйлайдиганлар янги динга кирсалар, нималарини йўқотадилар, эски 
яшаш тарзларини сақлаб қолсалар, нимага эришадилар? 
Бир қарашда тўғри гапираётгандек бўлган Утбанинг зиммасига тушган масъулият шу 
кунгача кечириб келган ҳаёт тарзларини атрофлича муҳокама этиши ва уни янги дин келтирган 
хукмлар билан солиштириш, орадаги фарқларни кўрсатиб, агар ўзиники яхшию янги дин ёмон 
бўлса, ўшандагина: «Бизни зарарга етаклайдиган, ахлоқсизликни ташвиқ этадиган, инсонлардай 
яшаш ҳуқуқимиздан махрум қиладиган... йўлга чақиришдан мақсадинг нима, эй Муҳаммад?!» 
дейиши ксрак эмасмиди? 
«Сен бизнинг шоҳларимизни ерга урдинг, ақлли одамларимизни беақл дединг..» каби 
умумий гаплар қайси дардга даво, қайси ярага малҳам бўла оларди?! Ўз навбатида, Расулуллоҳ 
ҳам ўртага чиқиб бутларга мадҳиялар ёғдириб, арабларнинг жоҳилона ҳаётини мақтай олмас 
эдилар... «Зинонинг, фаҳшнинг ҳар турини мукаммал тарзда ижро этасизлар, сизлар билан 
фахрлансак арзийди», ҳам дея олмасдилар. «Қулларингизни итларингизчалик хам 
қадрламайсиз, бу жуда ҳам тўғри. Уларга озодлик берсангиз, лаънатланасиз», дея олмасдилар, 
ахир. Сарвари Анбиё (с.а.в.) Утба Валиднинг сўзларини диккат билан тингладилар. Ниҳоят: 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling