Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc
Download 2.04 Mb. Pdf ko'rish
|
Saodat asri 1
- Bu sahifa navigatsiya:
- «ЭСКИЛАРДАН ҚОЛГАН БИР АФСОНА»
www.ziyouz.com кутубхонаси
173 Аммо Зайнабга нисбатан доимо хурматда бўлди, асло дилини оғритмади. Ҳазрати Хадича тўй хотираси сифатида қизига анчамунча совғасалом, сарполар жўнатган эди. «ЭСКИЛАРДАН ҚОЛГАН БИР АФСОНА» Мўминларга қарши жабру ситамлар билан бир қаторда истеҳзою киноялар ҳам кенг ўрин ола бошлади. Имон келтирганларнинг асосий кўпчилиги заиф, фақир ва қуллар табақасига мансуб кишилар бўлгани боис, дуч келган жойда мазах қилишар, алоҳида бир киноя ва кесатиққа мавзу бўлар эдилар. Имон келтирганларнинг жаннатга, гумроҳларнинг эса, жаҳаннамга дохил бўлишлари ҳақидаги ҳукм уларни, айниқса, ажаблантирди. Қанақасига қуллар жаннатга кирар эмишу, уларнинг хўжайинлари бўлмиш бу аслзодалар жаҳаннамда шатиршутир ёнармиш... Бу ҳукм қуруқ сафсатадек туюларди кофирларга. Уларнинг фикрича, бунақа бўлишига ақл бовар қилмас эмиш... Доруннадвада йиғилган мажлис аҳллари ушбу мавзудан гап бошлади: Муҳаммадга ишонганлар охиратда роҳатфароғатда бўлармиш. Билол, Аммор, Ёсир кабилар жаннатга кириши муқаррармиш. Уқба ибн Абу Муойт гапга аралашди: Муҳтарам амакига ҳам икки таклифнома чиқарилди, хабарларинг борми? — Қанақа таклифнома экан у? — Жаҳаннамга — оловлар ичида кабоб бўлишга чақиришяпти. Абу Лаҳабни у ерда сихга тортиб, кабоб қилар эмишлар. — Сўнгра Абу Суфёнга ўгирилди: — Қара, Абу Суфён, қандай вафодор поччанг бора? Жаҳаннамга ҳам хотинисиз кетмас эмиш бу одам. Абу Суфён лабларини буриштирди: — Эй азиз биродарлар, ахир жаннат ҳам, жаҳаннам ҳам шунчаки бир афсонаку. — Нималар деяпсан? Ҳеч ҳам афсона эмасда, қолаверса, Умму Жамилнинг бўйнига арқон ҳам осилган бўлармиш. Абу Жаҳл илиб кетди: — Абу Лаҳаб ғирт тўнғиз экан, билмай юрганаканмиз. У ерда ҳам озмикўпми даромад келтирадиган бир иш топган эмиш, хотинига ўтин ташитиб, рўзғорини бутлар эмиш, — деди ва кўз қирини Абу Лаҳабга ташлаб давом этди: — Бизнинг жиянимиз ҳам пайғамбар бўлга нида, биз ҳам бир гулханга ташланармидик. Афсуски, бизга толе ёр бўлмадида. Абу Лаҳаб ортиқ чидай олмади: — Толсимизнинг баланд бўлгани қаергача борди? Кўриб турганингиздек, жиянимиз бизни оловга ташламоқчи. — Шундан кейин кулимсираб давом этди: — Бизга ҳамроҳ бўладиган мард бордир ичларингда? Бизни у ерда соғинтириб қўйсаларинг, инсофдан бўладими? Сизларсиз биз нима қиламиз жаҳаннамда?.. — Сен менга ҳам ёнингдан жой ажратиб қўй. Бу кетишда у ёкда бошпанасиз қолишимиз ҳам ҳеч гап эмас. Уқба яна илиб кетди: — Менга қара, ҳой Амр, янги исмингни биласанми ўзинг? — Йўға, ҳеч нарсадан хабарим йўқ. — Сенинг янги отинг «Абу Жаҳл» бўлган. Ҳа, ҳа, «Абу Жаҳл». Нодир ибн Ҳорис қаҳқаҳа отиб кулиб юборди: — Ота-онангга қирқ йил ёлворсанг ҳам, сенга бундай лақаб беришни хаёлларига келтира олмасдилар. Ҳа ҳа ҳа... Абу Суфён унинг сўзини кесди: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling