Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc
Download 2.04 Mb. Pdf ko'rish
|
Saodat asri 1
www.ziyouz.com кутубхонаси
170 қўшнилари ва ашаддий душманлари бўлган Уқба ибн Абу Муойт келиб қолди ва эгнидаги пешбандини (қийиқчасини) ечиб, туйқус Набийи Акрамнинг (с.а.в.) бўйниларига солди ва бор кучи билан бўға бошлади. Шунинг устига Ҳазрати Абу Бакр келиб қолди ва ўша заҳоти Уқбага ёпишди. Уни Пайғамбар (а.с.) устларидан нари итариб юбордида: Роббим Оллоҳдир дегани учунгина бир бегуноҳ одамни ўлдирмоқчимисан?! — деб ҳайқирди. Аммо бу билан жанжал тўхтамади, аксинча, баттар авж олди. Бу уртўполон чоғи Абу Бакр бир неча енгил жароҳат олди. Орадан кунлар ўтди. Расулуллоҳ (с.а.в.) яна Масжиди Ҳарамга келдилар. Роббиларининг ҳузурида турдилар. У зотнинг бу ерда намоз ўқиётганларидан аввал ҳам дарғазаб бўлган бир гуруҳ мушриклар олдинига ўзаро маънолимаъноли қараб олишди. Мунча ҳам ўжар бўлмаса, деган маънодаги 6у қарашлар уларнинг Расулуллоҳдан ғоят норози эканликларини билдирар эди. — Бу риекорни қаранглар!.. Кани, орангизда мард борми? Ким фалон куни сўйилган туянинг қорнини олиб келиб, унинг устига ёпа олади? — деди кимдир. Эҳтимол, бу сўзларни Амр ибн Ҳишом айтгандир. Нима бўлганда ҳам бадбахт ва гумроҳ биттаси ўрнидан сапчиб туриб, дарров туянинг эшини олиб келди. Бу одам Расулуллоҳнинг қўшнилари Уқба ибн Абу Муойт эди. Шу онда Расули Муҳтарам (с.а.в.) сажда ҳолатида эдилар. Уқба эшни олиб келиб, у зотнинг устларига ташлади. Шундай бир қаҳқаҳа кўтарилдики, Масжиди Ҳарамнинг деворлари ларзага келди. «Биз ғолиб бўлдик», деганлари эди бу. Расулуллоҳ (с.а.в.) сажда ҳолатида узоқ қолдилар, бирон кишининг келиб қоринни устларидан олиб ташлашини кутдилар. Аммо ҳеч ким журъат этиб келиб, у кишини бу ҳолатдан қутқаза олмади. Мусулмонлардан бири чопиб Набийи Акрамнинг (с.а.в) уйларига борди ва юз берган воқеани баён қилди. Кичкина Фотима буни эшитган заҳоти Масжиди Ҳарам томонга югурди. Отасининг қошига етиб келганида қорин ҳамон у кишининг устларида эди. Либослари ифлос бўлиб, батамом расвоси чиқибди. Мушриклар қаҳқаҳа отиб кулишар, бирбирлари билан ҳазиллашиб, Расулуллоҳни мазах қилишар эди. Фотима уларни қарғайқарғай қоринни олиб ташлади. Расулуллоҳ (с.а.в.) ўринларидан турдилар. Қабиҳона завқшавқ билан томоша қилаётган бадбахтларга тикилдилар. Сўнгра Каъбага ўгирилиб, қўлларини кўтардилар: — Оллоҳим, қурайшларни сенга ҳавола этаман. Оллоҳим, қурайшларни сенга хавола этаман. Оллоҳим, қурайшларни сенга ҳавола этаман. Оллоҳим, Абу Жаҳл Амр ибн Ҳишомни, Утба ибн Робиани, Шайба ибн Робиани, Валид ибн Утбани, Умаййа ибн Халафни, Уқба ибн Абу Муойтни, Умора ибн Валидни сенга ҳавола этаман! — дедилар. Каҳқаҳалар бирдан тинди. Ёниқ бир юракдан юксалган бу дуонинг қаерларгача етиб боришини бу гумроҳлар ҳам савҳи табиий ила сездилар. Расулуллоҳнинг диллари оғритилган, зулм этилган ва ҳақорат қилинган эдилар. Шундай аҳволда у зотнинг муборак ва мунаввар қалбларидан отилиб чиққан мазкур дуоибад Даргоҳи Иззатга юксалиб, орқага курук қайтарилиши мумкинмиди?! Буюк Оллоҳнинг ҳузурида у кишининг тилаги қабул этилмаса, кимники қабул этилади? Қолаверса, Оллоҳ таоло зулм кўрган кишининг, агарки у кофир бўлса ҳам, дуосини қайтармайдиган Зотдир. Ҳолбуки, мушриклар безовта қилишга уринган бу қалб эгаси Роббул Оламин учун бутун коинотдан ҳам қимматлироқдир. Анча йиллар олдин Жаброил ва Микоил сингари икки улуғ фаришта юборилиб, бу қалб соҳиби илоҳий бир амалиёт сари йўналтирилган эди. Сарвари Коинот бўлиб етишиши учун махсус тарзда тарбия этилган, ҳозирланган эди. Бу қалбга буюк Оллоҳ ўзига номаъқул биронта ҳам тушунчани, ҳистуйғуни сингдирмаган. Оллоҳнинг оламларга бўлган раҳмати ушбу Қалбдан таралар эди. Шундай экан, бу дуо орқага курук Қайтарилиши ҳам |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling