Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc
Download 2.04 Mb. Pdf ko'rish
|
Saodat asri 1
www.ziyouz.com кутубхонаси
169 қаршиларидан нур юзли бир киши чиқиб қолди. — Эй Абул Ҳаким, сени Оллоҳ ва Расулига даъват этаман. Кел, бу даъватни қабул эт, — деди у. Амр ибн Ҳишомнинг қовоқтумшуғи осилиб кетди. Ё Мухаммад, сен бизнинг илоҳларимизга тил теккизишдан воз кечасанми ёки йўқми? Сен бу вазифани адо этаётганингни тасдиқловчи шоҳидларни қидиряпсанми? Мана, биз шоҳидмиз. Бўлди, етар энди. Қасам ичаманки, агар сенинг сўзларинг ҳақ ва тўғри эканлигига ишонганимда, бир дақиқа ҳам иккиланиб ўтирмай, даъватингни қабул этардим, — деди. Расулуллоҳ уларни холи қолдириб, йўлларида давом этдилар. Амр ибн Ҳишом Муғийрага ўгирилди: — Аслида, унинг сўзлари ҳақ ва тўғри эканлигини биламан. Аммо менинг олдимда битта катта тўсиқ бор,—деди. Қанақа тўсиқ экан у, эй Абул Ҳаким? — Қусайб ўғиллари Каъбанинг ҳижобат (устини ёпиш) хизмати бизга оиддир, дедилар. Хўп, дедик. Икоя (ибодат) хизмати бизники, дедилар. Қаршилик кўрсатмадик. Нодва бизнинг қўл остимизда бўлади, дедилар. Қабул этдик. Янво (байроқ) бизникидир, дейишди. Бунга ҳам кўндик. Улар етимесирларга зиёфат беришди. Биз ҳам уларни тўйдирдик. Энди бўлса, бизнинг бир пайғамбаримиз ҳам бор, дейишмокда. Мана шунисига асло чидаёлмайман, рози ҳам бўлолмайман. Ғурурим йўл қўймайди. Ҳазрати Абу Бакр сотиб олиб озодликка чиқарган қуллар, расман азобуқубатлардан халос бўлган бўлсалар ҳам, дуч келинган жойда ҳақорат этилиш хавфидан ёки мушрикларнинг кутилмаган ҳужумларидан батамом қутулмаган эдилар. Айни чокда мусулмонлар сафига энди қўшилаётганларга ҳам мушриклар азобуқубат бераётган эдилар. Масалан, Умар ибн Хаттоб билан Амр ибн Ҳишом Зиннура исмли бир чўрини гоҳ биргалашиб, гоҳо эса, галмагал қийнашар, чарчагунларича калтаклашар эди. Шунингдек, Умму Убайс исмли бир аёл ва унинг чўри қизи ҳам мана шунақа мусибатларга маъруз қилинган эдилар. Умму Убайсни оч ва сувсиз қолдириб, бутунлай силласи қуриганида калтаклай бошлар эдилар. Ниҳоят, бир куни Умму Убайс бу жабру ситамларга ортиқ бардош беролмади ва: — Лотт ва Уззо тангрими? — деб сўраганларида: — Ҳа, — деб жавоб қилди. Унга ўша атрофда турган бир исқирт бутни кўрсатиб: — Бу ҳам тангрими? — дедилар. — Ҳа. — Офарин, мана энди ақлинг кирибди. Гумроҳлар муродига етган эдилар. Оллоҳга имон кел тиришдан бўлак ҳеч қандай айби йўқ бегуноҳ аёлни қўлларидан келганича азоблаб, унинг оғзидан ношаръий сўзларни эшитиш бахтига муяссар бўлдилар. Умму Убайс эҳтимол Амморга берилган рухсатни эшитиб, ҳаёт билан ўлим бирбирига жуда яқинлашган бир дамда ушбу рухсатдан фойдалангандир. Эҳтимол, бир инсон бардоши сўнгги нуқтага етгач «Оллоҳим, ўзинг кечир», дея қалби имондан ором олгани ҳолда шу сўзларни мажбуран сўзлагандир. Чунки унинг қалби мустаҳкам имон нури билан суғорилган эди. Акс ҳолда, оч, чанқоқ қолса ҳам, қамчи остида, ураётган киши чарча г унга қадар кунлаб калтак ейишига ҳожат қолмасди, талаб этилган куфрона сўзларни ўша заҳоти айтиб, азобУКубатлардан қутулиб қўяқоларди. Умму Убайс билан қизи ҳам буюк Абу Бакрнинг олижаноблиги туфайли сотиб олиндилар ва озодликка эришдилар. Кунлардан бир куни Расулуллоҳ (с.а.в) Масжиди Ҳарамда намоз ўқиб ўтирганларида, |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling