Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc
Download 2.04 Mb. Pdf ko'rish
|
Saodat asri 1
www.ziyouz.com кутубхонаси
167 бўлмаслигини сезди. Утба келган хулосага келишлари учун улар ҳам камида ушбу каломни тинглашлари керак эди. Хайрлашар экан: — Мен ўз қарашимни билдирдим. Сизлар қандай ўйлайсизлар, ихтиёрларингиз, — деди. * * * Утба бир неча кунгача уйидан ташқарига чиқмай ётди. Бир куни кимдир йўқлаб келди. — Ҳой, Утба, бормисан? Чақирган одам Амр ибн Ҳишом эди. — Кел, киравер, Абул Ҳаким, — дея Утба уни уйига таклиф этди. Ўтирдилар. Ҳолаҳвол сўрашилгандан сўнг Амр: — Келишимнинг сабаби шуки, гўё сен ҳам динингдан қайтган эмишсан. Эшитишимга қараганда, Муҳаммадни ва унинг динини жуда ҳам ёқтириб қолганмишсан. Унинг сафига қўшилмоқчи экансан. Халқ ҳозир сенга ёрдам уюштириш билан машғул. — Кўп валдирама, эй Амр. — Валдираётганим йўқ. Агар Муҳаммад берадиган икки луқма овқати учун динингни ўзгартираётган бўлсанг, биз сенга мол-дунё йиғиб берайлик, бойбадавлат қилайлик, деган ҳаракатдамиз. Утба асабийлашди: — Худо ҳаққи, шу бугундан бошлаб Муҳаммад билан бошқа гаплашмайман! Жуда яхши биласизларки, қурайшларнинг орасида мендан бойроқ киши йўқ. Аммо шуниси ҳам айни ҳақиқатки, мен ундан ҳали ҳеч ким эшитмаган ғаройиб сўзларни эшитдим. У сўзлар менга шундай қаттиқ таъсир қилдики, ахийри чидай олмай қолдим ва унга «жим бўл!» дедим. Худди у ўқиган каломда хабар берилган азобуқубатлар менинг бошимга ёғилаётгандай бўлиб туюлаверди. — Биз ҳам шу қўрқув туфайли динини ўзгартирган бўлса керак, деб ўйладик, ё Утба... * * * Тун ярмидан оққан. Қандайдир бир ёлғиз шарпа Муҳаммад Амин (с.а.в.) уйлари томон пусиб яқинлашар эди. Кўчада ундан бошқа ҳеч зоғ йўқ. Аслида у ҳам ҳеч кимга кўринмаслик учун шундай пайтни танлаганга ўхшарди. Расулуллоҳ (с.а.в.) уйларига келганлари ҳамон дўсту биродарлари — саҳобалар ўраб олишди. Ҳалиги шарпа ичкаридагиларнинг суҳбати бемалол эшитиладиган панароқ бир жой танлаб, ўша ерга яширинди. Унинг орқасидан кетмакет, аммо бирбиридан хабарсиз, яна икки шарпа келган эди. Учинчи бўлиб келган киши олдинги иккитасининг келганидан бехабар, иккинчи шарпа ҳам биринчисидан бехабар эди. Амр ибн Ҳишом бошқа пайт ва бошқа жой бўлганида «Ҳой, кимсизлар? Қани, бу ёққа чиқинглар?!» деб дўқ қилар эди. Аммо ҳозир дўқиўписанинг мавриди эмасди. Улар ҳам ўзи сингари Муҳаммад Аминнинг каломини тинглашга келганликларини пайқади. Учаласини ҳам бир савол қизиқтирар эди: «Хўш, қанақа калом экан у, Утбадай бир улуғ зотни хаёлга толишга мажбур қилган?» Аммо Муҳамад Ал-Аминнинг ёнларига кириб: «Қани, менга ҳам Утбага ўқиган нарсаларингни ўқичи?» дейишга ғурури йўл қўймасди. Чунки агар У зотнинг ҳузурларига кирса ва Утбанинг гаплари рост бўлиб чиқса, бу даргоҳдан паришон чиқиши турган гап эди. Шунинг учун ҳеч кимга билдирмай, яширинча келиб қулоқ солишни энг эҳтиёткорона чора деб топди. Тун ярмидан оққанда келишни афзал кўргани шунда. Аммо худди уни таъқиб қилаётгандай келиб бир бурчакка яширинган ва ичкарига кўз тиккан бу икки одам ким бўлди экан? Амрнинг бутун вужуди қулоққа айланиб, ичкарида ўқилаётган Қуръонни тинглашга бсрилиб кетди. Угба каби, купиакундузи очиқчасига келиб эшитмай тўғри қилганини англади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling