Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc


Download 2.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet183/206
Sana16.10.2023
Hajmi2.04 Mb.
#1704725
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   206
Bog'liq
Saodat asri 1

www.ziyouz.com кутубхонаси 
182
дедилар. 
Ҳазрати Абу Бакр бу хушхабарни эшитиб, худди ҳозирнинг ўзидаёқ ушбу мукофотга 
сазовор бўлаётгандай, дунёда яшаяптими ёки охиратдами — билмай қолди. 
 
ВИЖДОН АЗОБИ ВА ОВЧИ ЙИГИТ 
Расулуллоҳ (с.а.в.) бир куни Сафо тепалигида ўтирган эдилар. Бемисл кофир Абу Жаҳл, 
ёнида бириккита ҳамтовоқлари билан, ўша ердан ўтиб қолди. Расули Зишонни (с.а.в.) кўргани 
ҳамон тепа сочи тикка бўлди. Ўзўзидан сўкиниб кетди. Пайғамбар (с.а.в.) сир бой бермай
жавоб ҳам қилмай ўтиравердилар. 
Сўкинишларига ҳеч қандай жавоб бўлмаган сари Абу Жаҳл баттар асабийлашди. Оғзига 
келганини қайтармай ҳақорат қила бошлади. Устига устак, ҳамтовоқлари билан бир бўлиб, У 
зотга қарата тош, тезак ҳам отишга тушди. 
Пайғамбар жанобимиз яна жавоб қилмадилар. Ўринларидан туриб, индамай у ердан кетиб 
қолдилар. Қўркканларидан эмас, у баттолни Оллоҳга ҳавола этганлари учун ҳам ломмим 
демаган эдилар. 
Абу Жаҳл эса, ҳамон орқадан сўкинарди. Бу жирканч ҳодисага ташқаридан икки зотгина 
гувоҳ бўлди. Бири — ҳамма нарсани кўриббилиб турувчи Буюк Оллоҳ бўлса, иккинчиси — 
Абдуллоҳ ибн Жудъоннинг бир чўриси эди... Бу аёл ушбу дамда бақувват бир эркак бўлишни, 
сапчиб туриб бориб Амр ибн Ҳишом ва унинг ҳамтовоқларига яхшигина сабоқ бериб қўйишни 
истар эди... 
Ҳолбуки, Муҳаммад ибн Абдуллоҳ (с.а.в.) унинг қариндоши эмасди. Қолаверса, ўзи ҳам 
мусулмон бўлмаган. Аммо унда инсонийлик, мурувват туйғуси баланд эди. Бегуноҳ бир 
кишининг ҳақоратланаётганини кўрабилатуриб ломмим демаслик, менга деса ўлиб кетмайдими 
қабилида бефарк бўлиш одамга эмас, ҳайвонга муносиб бир туйғу бўларди. Ҳолбуки, озод аёл 
ҳам эмас эди. Аммо ҳурфикрли, оқила эди. Унинг ўзига хос бир ҳақ туйғуси, адолат туйғуси, 
виждони бор эди. Ва шу онда бу виждони ўзининг динида бўлмиш Абу Жаҳлни ҳақсиз ва золим 
деб топган, айблаётган эди. 
Кўзи очиқ ва инсоф ўлчовларини йўқотмаган ҳар бир одам: «Бундай чеҳрали инсон ёмон 
бўлиши мумкин эмас», дея тан оладиган Инсон шундай ҳақоратланса, шундай хўрланса!... Боз 
устига, бу каби ишларни Абу Жаҳлдек бир нурсиз, юзидан ёмонлик ёғилиб турадиган одам 
қилса, қандай тоқат этиб бўлади? 
Бу фикрлар чўрига ҳеч тинчлик бермай қўйди. Шу пайт ёнидан Пайғамбарнинг (а.с.) 
амакилари Ҳамза ўтиб бораётганини кўриб қолди. Шошапиша: 
— Е Ҳамза! Е Ҳамза! — деб ортидан чақирди. Ҳамза тўхтади. Қараса, бир чўри. 
— Нима дейсан, эй чўри? — дея сўради. 
— Сенга бир дардимни айтмоқчиман. Аммо, аслида, у менинг дардим эмас. 
— Тушунтириброқ гапирсангчи. 
— Бирикки соат олдин шу ерда бўлганингда, менайтмоқчи бўлган воқеани ўз кўзинг билан 
кўрган бўлардинг. 
— Яна ҳеч нарсани тушунмадим. Очиқроқ гапир! Чўри бўлиб ўтган воқеани батафсил 
айтиб берди. 
Сўнгра сўзларини шундай давом эттирди: 
— Абдулмутталибнинг мард ўғли Ҳамза ов овлаб юраверсинда, бу ерда Амр ибн Ҳишом 
унинг жиянини тошбўрон қилсин, устига ёмғирдек ҳақорат ёғдирсин!.. Аҳвол шундай бўлса 
ҳам, сен йўлингдан қолма, эй Ҳамза, овингнинг кетидан қолма. Аммо шуни ҳам яхши билиб 
қўйгинки, қадри йўқ мендек бир чўрининг ҳам виждони бу воқеани кўриб ларзага тушди, 
паришон бўлди. Энди боравер... 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling