Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc


Download 2.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet191/206
Sana16.10.2023
Hajmi2.04 Mb.
#1704725
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   206
Bog'liq
Saodat asri 1

www.ziyouz.com кутубхонаси 
190
билан тенг қўймайман» мазмунида хабар берди. 
Расулуллоҳ (с.а.в.) Жаброилдан олган саломларини эгасига етказдилар: 
— Эй Хадича, Жаброил сенга Оллоҳнинг саломини келтирди, — дедилар. 
Адаб ва фазилат намунаси бўлган буюк Хадича намли кўзларини артиб, жавоб берди: 
— Салом Оллоҳ таолодир. Ҳар қандай салом ундан 
дир. Жаброилга ҳам салому салавот бўлсин. 
ФАВҚУЛОДДА БИР ТАКЛИФ 
Абу Толибга қилинган иккинчи таклиф ҳам беҳуда бўлган, аксинча, жиянини ҳимоя 
қилишда давом этаётган эди. 
Кунлардан бир куни Абу Толибнинг эшигини тақиллатиб, мушрикларнинг оқсоқоллари 
учинчи ва сўнгги дафъа келдилар. 
— Эй Абу Толиб, — дедилар. — Биз олдин ҳам сенинг ҳузурингга бош уриб келдик
аҳволимизни баён этдик. Сен қулоқ солмадинг. Бу кетишда орамизни қилич билан очиқ 
қилишга тўғри келадиганга ўхшайди. Бу сафар энди сўнгги марта, аммо янги бир таклиф билан 
келдик. 
— Қанақа таклиф экан у? 
— Умора ибн Валид ибн Муғийрани сенга таклиф қиламиз. 
— Хўш, нима қилибди Уморага? 
— Жуда яхши биласанки, эй Абу Толиб, Умора қурайший ёшлар ичида кучқувват ва ақл 
жиҳатидан биринчи ўринда туради. Ёшлар ичида ундан ёқимлиги йўқ. Ишбилармон бир йигит. 
Уни сенга берамиз, эвазига сен Муҳаммадни бизнинг ихтиёримизга топширасан. Шу билан 
муаммо ҳал бўлади. 
— Жуда соз. Сизлар менинг жиянимни нима қиласизлар? 
— Ўлдирамиз. 
Абу Толиб қулоқларига ишонмади. 
—Жиддий сўзлаяпсизларми? 
—Албатта. 
— Демак, сизлар менинг ўғлимни олиб, ўлдирасизлар, бунинг эвазига мен сизларнинг 
ўғлингизни тарбиялайман, шундайми?! Сизларнинг бу таклифларингизга ҳатто туя ҳам рози 
бўлмаса керак. Ҳайвонга ҳам тўғри келмайдиган ишга қандай қилиб мени кўндирмоқчи 
бўлдиларингиза? Истасаларингиз, олдин ўғилларингизни менга беринглар, мен уни ўлдирайин, 
шундан кейин ўғлимни сизларга бераман. 
— Майли, аммо бизнинг ўғлимиз сенинг ўғлинг қилаётган ишларни қилаётгани йўқ. 
Сенинг ўғлинг бизнинг илоҳларимизни ҳақорат қиляпти, бизларни гумроҳликда айблаяпти, 
жамоамизни тарқатяпти, қариндошни қариндошдан совутиб, душманга айлантиряпти. 
Абу Толиб жавоб берди: 
— Худо ҳаққи, менинг ўғлим сизларнинг ўғлингиздан хайрлироқдир. Инсонларни ҳам 
хайрли ишларга ва фазилатга даъват этяпти... 
Мунозара бирмунча вақт давом этди. Хайрлашаётган чоқларида мушриклар сўнгги 
сўзларини ифода этдилар: 
— Шуни билгинки, эй Абу Толиб, муаммо очиқлигича қолди. Ё жиянингни тийиб қўясан,
ё бу масалани ҳал этгунча ва ёхуд икки томондан бири йўқ бўлгунгача сен билан курашамиз! 
Қайси бирини истасанг, шуни танла, — дедилар ва тезтез юриб чиқиб кетдилар. 
* * * 
Бир иш билан Маккадан ташқарида айланиб юрган Нодир «Ҳожун» қабристонининг 
ёнидаги тепаликда ўтирган одамни кўрган заҳоти, қувонганидан ёрилиб кетаёзди. Чунки у ерда 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling