Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc


Download 2.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet188/206
Sana16.10.2023
Hajmi2.04 Mb.
#1704725
1   ...   184   185   186   187   188   189   190   191   ...   206
Bog'liq
Saodat asri 1

www.ziyouz.com кутубхонаси 
187
— Нима, Умар мусулмон бўлади деб ўйлаяпсанми?! 
— Ҳа, нимагадир кўнглимда шунақа фикр уйғонди. Қилган зулмларига пушаймонлик 
ҳисси бор эди, назаримда. 
— Ақлим бовар қилмайди, — деди Амир. — Хаттобнинг эшаги ҳам мусулмон бўлмагунча, 
Умар мусулмон бўлмайди. 
Суҳбат асносида тайёргарлик ҳам тугади. Жондан азиз ватанларини тарк этар эканлар
олдиндаги эшакка «Чуҳ!» дедилар. 
Бошқабошқа вақтларда, гўё бирбирларидан бехабар каби йўлга чиққан хотин ва 
эркаклардан иборат ўн беш кишини Жидда йўли бирлаштирди. Ўн биттаси эркак, тўрттаси аёл 
эдилар. Бирлашганларидан сўнг, мабодо орқамиздан хабар топиб яна таъқиб этиб юрмасинлар, 
деган ўйда тезтез юриб кетдилар. 
Жиддада энди йўлга отланиб турган бир кеманинг устидан чиқиб қолдилар. Дарҳол 
йўлкира келишилди. Одам бошига ярим динордан тўғри келди. Кемага ўтирдилар. Вақтни 
йўқотмай, кема тез йўлга чиқди. 
Мушриклар бу сафар тўғрисида кечроқ бўлсада, хабар топиб, ўша заҳоти орқаларидан 
таъқиб эта бошладилар. Жидда сохилига келдилар, аммо улгурмадилар. Узоқдан қораси тобора 
кичиклашиб бораётган кемага биттаси ишора қилиб: 
— Ана улар, ҳув анави кемада кетяптилар, — деди. 
Кема соҳилдан анчамунча узоқлашиб кетган эди, орқага курук қайтишдан ўзга чора 
қолмади уларга. 
* * * 
Ҳабаш ўлкасининг багри кенг эди. Кемада келган шунча йўловчини сиғдирган, 6у ўн беш 
киши билан торайиб қолмасди. Борига қаноат қиладиган, аҳволларидан шикоят этмайдиган бу 
кишилар тезда Ҳабаш юртига ўрнашиб олдилар. 
Улар тинчхотиржам тоатибодат қила бошладилар. Ҳеч ким таэйиқ этмайди. Маккадаги 
ҳаётнинг буткул акси. Осойишта кунлар бошланди. Абу Жаҳл, Абу Лаҳаб, Умар ибн Хаттоблар 
бу ерда йўқ. Аммо Макканинг доғиҳасрати, Расулуллоҳнинг (с.а.в.), Каъбанинг, у ерда қолган 
мўминларнинг соғинчи бор эди бу кўнгилларда. Бу ердаги одамларни биров танимайди. 
Ораларида биронта ҳам мусулмон йўқ. Шундай бўлса ҳам, ҳабашистонликлар уларни қучоқ 
очиб кутиб олдилар, оғирларини енгил қилиб, кўмакчи бўлдилар. Тоатибодатларига эса, 
аралашмас эдилар. 
* * * 
Макка... 
Расулуллоҳни (с.а.в.) жинни бўлиб қолибди, деган миш-мишлар тарқатилди. У ербу ерда 
гап очилса, уни шайтон васвасага солиб қўйган, деб гаииришар эди. Ҳатто ҳузурларига келиб, у 
кишига очиқойдин: 
— Сен жиннисан, — деганлар ҳам бўлди. 
— Ахир, гапларинг тўғри бўлса, бизга далил қилиб фаришталарни кўрсат, — дердилар. 
Гап эшитадиган, гап уқадиган аҳволда эмас эди улар. Аслида, гап уқиш учун келмаган 
эдилар. 
— Ёнингда фаришталар бўлмаса, биз билан гаплашма, эҳтиёт бўл... — дердилар. 
Ҳар ким оғзига келганини қайтармас эди. Бу сўзлар ғофил бандаларнинг, гумроҳ 
кимсаларнинг истеҳзо, кинояларидан иборат эди. 
Расулуллоҳни (с.а.в.) телба деб миш-миш тарқатганлар ўзлари ҳам телба эмас эди. Ақли 
жойида, эсҳушли одамлар эди. 
Тижорат соҳасида илоннинг ёғини ялаган, муғамбир, айёр кипшлар бор эди ораларида. 
Уларни алдаб, қўлларидаги молни олиб қўйиш амримаҳол эди. Ҳаж мавсуми яқинлашган сари, 
бўлғуси ташвиқотларда бир ёқадан бош чиқариб иш тутайлик, акс ҳолда, мусофирлар 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   184   185   186   187   188   189   190   191   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling