Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc


Download 2.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet190/206
Sana16.10.2023
Hajmi2.04 Mb.
#1704725
1   ...   186   187   188   189   190   191   192   193   ...   206
Bog'liq
Saodat asri 1

www.ziyouz.com кутубхонаси 
189
— Бенасабҳароми деб таъкидламокда. Буни сендан бошқа ким ҳам биларди? Энди 
тўғрисини айт, мен зино йўли билан туғилганманми? 
Она оғир аҳволга тушиб қолган эди. Ўғли ўжарлик қилиб туриб олгач, очиғини айтишга 
мажбур бўлди: 
— Уғлим, сенга ҳозир бир ҳақиқатни очиқойдин сўзлаб бераман. Тўғри ёки нотўғри иш 
қилганимни яхшилаб ўйлаб кўр. Сўнгра, агар истасанг, мени ўлдириб юборсанг ҳам майли. 
Бирикки сония чукур нафас олди. Ҳаяжонини босиб олгандан сўнг, ҳақиқатни оча 
бошлади: 
Отанг бой, аммо жисмонан заиф, ҳезалак бир одам эди, ҳеч бола бўлмади. Молмулки 
бегоналарга қолмасин, деб бир чўпон билан қўшилдим. Шундан кейин сен туғилдинг... 
* * * 
Бу суҳбат Валид ибн Муғийра билан онаси орасида бўлиб ўтганлигини тасдиқловчи 
ривоятлар бор. Аммо бу унчалик аниқ маълумот эмас. Чунки жоҳилия даврида зино жуда кенг 
тарқалган, шу йўл билан туғилган болалар ҳам оз эмас эди. 
* * * 
Қалам сурасининг кейинги оятларида эса, маккаликларнинг Ҳаққа бўйин эгмайдигаи, ўз 
кучидан бошқа кучни тан олмайдиган тоифасига ибрат бўлсин, деб бир мисол келтирилади: 
Маккадан унча узоқ бўлмаган Яман диёрида жуда катта мевали боғнинг бир эгаси бўлган экан. 
Ҳар йили ҳосил пишганида, камбағалмискинларнинг ҳақулушларини ажратиб берар экан. 
Лекин у киши вафот этгач, мевазор боғга эга бўлиб қолган фарзандлари бошқа йўлни тутадилар. 
Қуйидаги оятларда Оллоҳ таоло ўша ҳодиса ҳақида ҳикоя қилади: 
«...Дарҳакиқат. Биз уларни (Макка аҳлини очарчилик ва қаҳатчилик билан) балоладик. Биз 
(илгари) боғ эгаларини ҳам худди шундай (маҳрумлик билан) балолаган эдик. Ўшанда улар 
албатта уни (яъни, боғнинг ҳосилини) эртатонгда (камбағалмискинларга ҳақулуш) ажратмаган 
ҳолларида узиб олигига қасам ичган эдилар. Бас, (тунда) улар уйқуда бўлган чоғларида у 
(боғ)нинг устида Парвардигорингиз томонидан бўлган айлангувчи (балоолов) бир айландию, у 
(боғнинг ҳосили) узилгандек бўлдиқолди. Улар эса, эрта тонгда туришиб, «Агар (ҳосилни) 
узмоқчи бўлсангизлар, зироатгоҳларингизга юра қолинглар», (деб) бирбирларини чақирдилар. 
Сўнг: «Бугун у (боғда ҳосил узаётган вақтда) устларингизга бирон мискин келиб қолмасинда», 
(дейишиб) бирбирларига пичирлашган ҳолларида жўнаб кетдилар. Улар тонгсаҳарлаб бордилар. 
Энди қачонки, уни (яъни, куйиб кулга айланган боғларни) кўришгач, (аввал): «Шакшубҳасиз 
бизлар йўлдан адашиб қолдик», дедилар, сўнг бу ўзларининг боғлари эканини билишгач: «Йўқ, 
бизлар (боғимиздан) маҳрум бўлибмиз», дедилар. Уларнинг инсофлилари: «Мен сизларга 
(Оллоҳга) тасбеҳ айтиб шукр қилмайсизларми, демаганмидим?» деган эди. Улар (энди вақт 
ўтгач): «Парвардигоримизни поклаймиз. Дарҳақиқат, бизлар ўзимизга зулм қилгувчи бўлдик», 
дедилар. Сўнг улар бирбирларига боқиб, маломат қилиша бошладилар. Улар дедилар: «Эй, 
ўлим бўлсин бизларга! Дарҳақиқат, бизлар ҳаддан ошгувчи бўлдик. Шоядки, Парвардигоримиз 
бизларга у (боғ)дан ҳам яхшироғига алмаштириб берса. Бизлар, албатта, ёлғиз 
Парвардигоримизга интилгучидирмиз». (Оллоҳнинг амридан четга чиққан кимсалар учун) мана 
шундай азоб бордир. Агар билсалар, охират азоби, шакшубҳасиз, янада каттарокдир. Албатта, 
тақводор зотлар учун Парвардигорлари ҳузурида нознеъмат боғлари бордир. Ахир, Биз 
мусулмонларни жиноятчикофир кимсаларга баробар қилурмизми?» (Қалам сураси, 17-35.) 
Ҳақиқий адолат шундай эмасми? Золимга ҳам мукофот, мазлумга хам мукофот тамойили 
татбиқ этилса, тўғри бўладими, ахир? 
Меҳнаткаш билан дангаса бир бўлсин, эзгулик қилувчи киши билан ғаразгўй, бахил 
кимсалар тенг бўлсин, бир хил муомала кўрсин... 
Соғлом фикрлайдиган киши асло бунга рози бўлолмасди. Шу сабабдан бўлса керак, Оллоҳ 
таоло: «Оллоҳга таслим бўлган итоатгўй мўминларни бош кўтариб инкор этувчи кофирлар 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   186   187   188   189   190   191   192   193   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling