Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc


Download 2.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet199/206
Sana16.10.2023
Hajmi2.04 Mb.
#1704725
1   ...   195   196   197   198   199   200   201   202   ...   206
Bog'liq
Saodat asri 1

 
* * * 
Ўта айёр ва муғамбир бўлган Амр шунчалик осонгина мағлуб бўлишни сира хам 
истамасди. 
— Эртага уларнинг бошига шундай бир кулфат солайинки, сен ҳам ҳайрону лол қолгин, — 
деди шеригига. 
Абдуллоҳнинг эти увишиб кетди. 
— Амр, кел, уларни ўз ҳолига қўяйлик. Нима бўлганда ҳам улар ўз қавмимиздан, 
қолаверса, қариндошларимиз. Юртларидан, молмулкидан жудо бўлдилар. Кел, қўй, 
билганларича яшайверсинлар. 
Амр унинг гапларига қулоқ ҳам солмади: 
Эртага кўрасан, зўр можаро бўлади, 
деди. 
Кўзлаган режасини амалга оширмай қўймаслигига қасам ҳам ичди. 
* * * 
Эртаси куни мўминларнинг қошига яна чопар келди. 
— Ҳукмдоримиз йўқлаяптилар, — деди. 
Кўнгилларини яна ташвиш, ҳисҳаяжон қамраб олди. 
Хавотир тўла нигоҳлар яна бирбирларига қадалди. Бу қарашлар жуда ғамгин эди. 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
198
Жаъфар дўстларига тасалли бсрди: 
— Қани, кетдик, — деди. Оллоҳнинг буюргани бўлади. 
— Бу сафар ҳам сен гапир, эй Жаъфар, — дейишди шериклари. 
Бу дафъа ҳукмдорнинг мажлиси янада гавжум эди. Қиёфаларидан дин арбоблари эканлиги 
аниқ бўлган одамлар ҳам келган, қўлларида китоблар... 
Ҳукмдор мажлис аҳлига бирмабир қараб чикди. 
— Мана бу одамларнинг даъво қилишларича, сизлар Ҳазрати Исо (а.с.) ҳақида ёмон сўзлар 
айтар эмишсизлар. Қани, ўз оғизларингиз билан айтингларчи, Исо (с.а.в) ҳакида нималарни 
биласизлар? 
Масала ойдинлашди. Амр Ҳазрати Исони «Оллоҳ» деб билувчи ва ишонувчи 
насронийларга таъсир қилиш учун ҳийла йўлига ўтган эди. 
Жаъфар сўз олди ва шундай деди: 
— Эй оламианоҳ, Ҳазрати Исо Оллоҳнинг бандаси ва расулидир. Покиза, маъсум ва 
бокира бўлган Марямга Оллоҳнинг юборган калимаси ва руҳидир. Биз у ҳакда мана шундай 
маълумотга эгамиз. 
— Жуда соз, сиз Пайғамбарингиздан нималарни ўргандингиз? 
— Биз Пайғамбаримиздан Оллоҳ ваҳий этиб туширган Қуръон оятларини ўргандик. 
— Қани, шулардан менга ўқиб берчи бўлмаса! Жаъфар Марям сурасидан ўқий бошлади: 
— (Эй Муҳаммад) ушбу китобда Марямни зикр қилдинг: У ўз аҳли оиласидан четга — кун 
чиқар томонга бориб, улардан беркиниб олган пайтида, Биз унга ўз руҳимизни (яъни, 
Жаброилни) юбордик. Бас, у (Марямга) бусбутун (рўйрост) одам бўлиб кўринди. (Марям 
унга); «Мен Раҳмонга (яъни, Оллоҳга) сиғиниб, сендан паноҳ беришни илтижо қилурман. Агар 
(Оллоҳдан) қўрқувчи бўлсанг (менга зиён етказмагин)», деди. (Жаброил) айтди: «(Қўрқмагин) 
мен фақат сенга бир покиза ўғил ҳадя қилиш учун (келган) Парвардигорингнинг элчисидирман, 
холос». (Марям) деди: «Менга одамзод тегмаган бўлса, бузуқ аёл бўлмасам, менда қаёқдан 
фарзанд бўлсин?!» (Жаброил) айтди: «Шундай, Парвардигоринг айтурки: «Бу (иш) Менга 
осондир. Биз у (бола)ни одамлар учун оят — мўъжиза ва Ўз томонимиздан бўлган 
раҳматмарҳамат қилурмиз. Бу битган ишдир. Бас, (Марям) унга ҳомиладор бўлиб, у билан бирга 
йироқ бир жойга кетди. Бас, тўлғоқ азоби уни бир хурмо дарахтининг шохига олиб борди (ва у 
шохга осилган ҳолда кўзи ёригач) деди: «Қани, мана шу (кундан) илгари ўлиб кетсаму, 
бутунлай унутилиб кетсам эди». Шунда (хурмо дарахтининг) ортидан (Жаброил) нидо қилди: 
«Ғамгин бўлма, Парвардигоринг (оёқ) остингдан бир ариқ оқизиб қўйди. (Мана шу қуриб 
қолган) хурмо дарахтининг шохини силкитгин, у сенга янги хурмо меваларини ташлар. Энди 
сен ебичгин, шодхуррам бўлгин. Бас, агар одамзоддан биронтасини кўриб қолсанг (ва у сендан 
бу боланинг отаси ҳақида сўраса), у ҳолда: «Мен Раҳмон йўлида рўза тутмоқни назр (ахд) 
қилганман, бас, бугун бирон инсонга сўзламайман», дегин». Сўиг (Марям боласини) кўтарган 
ҳолда келганида, улар: «Эй Марям, сен ҳеч ким қилмаган ишни қилдингку! Эй Хоруннинг 
синглиси, сенинг отанг ёмон одам эмас, онанг ҳам фоҳиша эмас эдику!» дедилар. Шунда 
(Марям сўзга оғиз очмасдан боласига) ишора қилди (яъни, унинг ўзидан сўранглар, деди). Улар 
айтдилар: «Бешикдаги гўдак билан қандай сўзлашурмиз?!» (Шу пайт чақалоқ, яъни, Исо тилга 
кириб) деди: «Мен Оллоҳнинг бандасидирман. У Зот менга Китоб — Инжил ато этди ва мени 
пайғамбар қилди. Яна мени қаерда, бўлсам, хайру баракотли қилди ва модомики ҳаёт эканман, 
намозни (адо этишни) ва закотни (ато этишни) амр қилди. Шунингдск, (Оллоҳ) мени онамга 
меҳрибон қилди ва мени ситамкор бадбахт қилмади. Менга туғилган кунимда ҳам, вафот 
бўладиган кунимда ҳам, қайта тириладиган кунимда ҳам тинчликомонлик бўлур». Улар (яъни, 
яҳудий ва насронийлар) шакшубҳа қилаётган Исо ибни Марям (ҳақида Оллоҳнинг) Ҳақ сўзи 
мана шудир. Оллоҳ учун ҳеч қандай бола туғиш жоиз эмас — У Зот (бундай нуқсондан) покдир. 
У бирон ишни қилмоқни истаса, фақат унга «Бўл», дер. Бас, (ўша иш) бўлур. (Исо айтди:) 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   195   196   197   198   199   200   201   202   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling