Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc
Download 2.04 Mb. Pdf ko'rish
|
Saodat asri 1
www.ziyouz.com кутубхонаси
44 —Сен ҳам амакинг Мутталибнинг хонадонидан панох топгунингга қадар тоғаларинг Нажжор ўғилларининг ёнида бўлмаганмидинг? —Эй Навфал ўғли, сен мени фарзандларимнинг озлиги билан айбламоқчимисан? Худо ҳаққи қасамлар бўлсинки, агар Оллоҳ менга ўнта ўғил берса, улардан бирини Каъбанинг ёнида қурбон қиламан. Мунозара тобора қизир эди. Бу кетишда жанжалга айланиши ҳеч гап эмас эди. Бировлар Абдулмутталибни ҳақ деб билса, бошқалар рақибларининг тарафида эдилар. Ахийри Абдулмутталиб: — Бу муаммони ҳакам ҳал қилса, розиман. Кимга десангиз, ўшанга борамиз. Унинг чиқарган ҳукмига сиз ҳам рози бўласиз, мен ҳам. Бу таклиф мақбул деб топилди. — Абдулмутталиб инсофлилик қилди, — дедилар. Натижада Шом аслзодаларидан Саъд ибн Ҳузайм қози сифатида таклиф этилди. Абдулмутталиб бунга рози бўлди. Эртаси куни Абдулмутталиб қариндошларидан баъзи кишиларни олиб йўлга чиқди. Қарши томонда эса, қурайш қабилаларининг ҳар биттасидан бир кишидан бор эди. Биргаликда юриб, биргаликда дам олиш учуи тўхташар, сўнг яна биргаликда йўлларида давом этишар эди. Кун қиздиргандан қиздирарди. Узоқ йўл юришларини инобатга олиб, ўта эҳтиёткорлик билан иш тутсалар ҳам, Абдулмутталиб ва унинг ҳамроҳларининг сувлари тугади. Сувсизлик уларни холдан тойдирди, тоқатларини тоқ қилди. Абдулмутталиб аҳволни тушунтириб, қарши томондагилардан сув сўради. — Сизга берсак, биз ҳам сувсиз қоламиз. Абдулмутталиб улардан бу жавобни кутмаган эди. Чунки ўзи ҳеч кимса ҳақида бундай ўйламас, ўз нонини ҳам бошқалар билан бўлишиб ер эди. Кўрабила туриб бир инсонни сувсизликда ўлим чангалига ташлаб кетолмасди. Аммо улар шундай қилдилар. Тиллари танглайига ёпишган, туя устида ўтиришга ҳам мажоллари қолмаган эди. Сувсизлик ва жазирама иссиқ таъсирида тўғри фикрлаш ҳам мумкин бўлмай қолди. Ораларида саросимага тушганлар хам бўлди. — Мозоримизни шу ерга казийлик, ўлимимизни кутайлик, — дейишди баъзилар. Энг оқилона таклиф шу ерда бир оз дам олгач, яна йўлда давом этиш бўлди. Туяларидан тушдилар. Ҳаммалари бир қаторга тизилиб ўтиришди. Қарши томондагилар уларни кузатишар, натижа қандай бўлишини кутишар эди. Шу аҳволда бир оз ўтиришди. Умидсизлик билан бирбирларига тикилишар, ким кўпроқ яшар экан, деб ўйлашар эди. Орамизда ўлмай, қутулиб қоладиганлар бўлар, деб васиятлар қилишди. Абдулмутталиб виждон ўтида ёнарди. Аммо бу фожиавий аҳволга тушишларига ўзи сабабчи бўлди. Чунки ёнида ўтириб ўлимини кутаётган бу инсонлар унинг даъвосини қўллабқувватлаш учун йўлга чиққан эдиларда. Абдулмутталиб қуруқшаган лаблар, тугаган дармонлар, чекилган изтиробларга ва бошларига тушган мусибатдан умидсизланган биродарларига тикилар, ҳар бирининг ўрнига қайтақайта ўлишга ҳам рози ҳис этар эди ўзини. Йўлда давом этишга кучлари етмас, ёнатрофдан бирон ёрдам келиши ҳам эҳтимолдан йироқ эди. — Ётиб ўлма, судралиб ўл!.. Нидо юрагининг тубидан келарди. Виждони азобланар экан, бундай қўл қовуштириб ўтиришдан фойда йўклигини хаёлидан ўтказди. Биродарларининг умидсизларча боқишлари таъсирида бир амаллаб туясига минди. Туянинг устида ўтира олмайдиган даражада мажолсиз эди. Туя юра бошлаганда эса, ерга тушиб кетай деди, ҳайвоннинг устида ёнбошлаб қолди. Қаерга кетаётганини ўзи ҳам билмайди, балки сув топарман, деб ўйлади. Юз қадам ҳам юрмаган эдики, туянинг оёғи бирдан нимагадир ботди. Абдулмутталиб қаттиқ чайқалиб, йиқилиб тушай деди. Ўзини ўнглашга уринар экан, кўзлари йилтироқ бир |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling