Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc
Download 2.04 Mb. Pdf ko'rish
|
Saodat asri 1
www.ziyouz.com кутубхонаси
46 сўнгги ўқ олиниши керак эди. Сўнгги ўқ олингач, Абдулмутталиб енгил нафас олди, кулимсиради. Бу ҳам унинг ҳиссаси эди. Қурайшлар яна курук қолдилар. Кейинроқ Абдулмутталиб олтин кийик ҳайкалларини Каъбанинг эшигига ўрнатди. Ўзининг ҳиссасига тушган олтин буюмларни ҳам эритиб, ингичка толалар ҳолига келтирди ва Каъба эшигини ушбу олтин толалар билан қоплатди. Ўзининг ҳиссасига шунча олтин тушгани ҳолда, уларни Каъбага сарфлагани Абдулмутталибнинг обрўэътиборини яна оширди. Бу иайтларда Маккада бир неча қудук бор эди. Одамлар ўша қудуқларнинг сувини истеъмол қилардилар. Замзам қудуғи очилгач, бу муборак сувнинг ҳам Каъбага яқинлиги, ҳам бошқа қудуқларникидан мазалироқ бўлгани боис, ҳамма ўша сувдан ола бошлади. Аммо қанча кўп сув олинмасин, Замзам суви камаймас эди. Устигаустак, бу сув буюк боболари пайғамбар Исмоил алайҳиссаломнинг аъмоли бўлишдек алоҳида фазилатга эга эди. Қурайшлар буни бошқа араблар олдида устунроқ эканликларининг белгиси деб билардилар. Дарҳақиқат, Замзам булоғи ҳаж мавсумида келган мингларча инсонларнинг хотираларига муҳрланиб қоларди, бошқа сувларнинг олдида бу сувнинг эътибори қуллар олдида бир султоннинг эътибори каби бўлар эди. Қонибқониб ичган киши яна ичгиси келар, ҳатто уни ичганда, сут ичгандек, тўқлик ҳис этар эди. Натижада бутун умри Маккада ўтадиган, хоҳлаган пайтида бу муборак сувдан ича оладиган кишиларга ҳавас билан қарашарди. Ҳаж ибодатларини бажо келтириб бўлган заҳоти тўғри Замзам томонга югуришар, тўйибтўйиб ичишар эди. Зотан, ёндирувчи қуёш тафти ҳам инсонни мажбуран ўша томонга ундар, қайтақайта ичишга мажбур қилар эди. Абдулмутталиб ҳаж мавсумида ҳажга келган кишиларга ўғиллари билан биргаликда шахсан ўзи Замзам сувидан тарқатарди. Уни ичганлар неча юз йиллардан бери оти бору, ўзи йўқ бу муборак қудуқни қайта кашф қилган, ўзларига ушбу тотли сувдан икром этган кишига ҳурмат, муҳаббат ва миннатдорлик туйғулари билан қарашарди. Download 2.04 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling