Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc
Download 2.04 Mb. Pdf ko'rish
|
Saodat asri 1
www.ziyouz.com кутубхонаси
48 Шундай бўлса ҳам, Абдулмутталиб ўзи бошлаган ишнинг бунақа натижасига эътироз билдира олмасди. «Қайтадан қуръа ташлаймиз» ёхуд: «Кел, эй Абу Лаҳаб, Абдуллоҳнинг ўрнига сени қурбон қилайлик», дея олмасди. Абдуллоҳнинг қўлидан тутди. Қурбонлик сўйиладиган жой бўлмиш Сафо тепалиги томон йўл олдилар. Бу ақл бовар қилмас иш ҳақида эшитган юзларча қурайшийлар Сафо тепалиги томон югуриб кела бошладилар. Аёлу эркак, болалару қариялар йиғлаган, қизикиш, ҳаяжон, қўрқув ва афсус билан Абдуллоҳ ҳамда унинг отасига тикилиб турар эдилар. Сафо тсиалигига боришгач, Абдулмутталиб Абдуллоҳни икки қўли билан даст кўтариб ерга стқизди. Бир пайтлар меҳр билан, муҳаббат билан силаган сочлари қумга беланди. Сўнгги нафасини олиш олдидан маҳзун бир чсҳра, маҳзун бир нигоҳ ила ёнатрофга қаради. Бу нигоҳлар умидсиз эди. — Беринг ханжаримни... — Йўқ, бермайдилар, эй Абдулмутталиб! Сен бундай қилолмайсан! Абдулмутталиб бошини кўтарди. Қаршисида «Доруннадва» («Маслаҳат уйи») аъзоларидан бир неча киши турарди. Ораларидан Муғийра ибн Абдуллоҳ исмлиси сўзларини такрорлади: — Қилолмайсан бу ишни сен, эй Абдулмутталиб! — Нега энди қилолмас эканман? — Чунки Абдулмутталиб бўла туриб сен бу ишни қилсанг, бошқалар нима қилади? Эртага бошқалар ҳам ўғлини қурбои қилгиси келиб қолади. Ёмон от чиқарасан, лаънатларга гирифтор бўласан. Қолаверса, фарзанди қурбон қилинган оналар доим олдин сени қарғайди лар. Биз бу ваҳшиёна ишни узилкесил тўхтатишга, унга тўсқинлик қилишга аҳд этдик. Аммо бу менинг қасамимдир, бажо келтирмасам бўлмайди, ахир... — Қасам бўлса — бўлар, ҳар нарсанинг иложи бор. Аҳволингни енгиллатиш учун бирон чора топамиз. — Қандай чора? — Бизнинг бу борада тажрибамиз йўқ. Аммо ҳижозликлар бундай муаммоларни ҳал этишга уста. Шунинг учун сен дарҳол Ҳижоз коҳинининг ҳузурига бор. Аҳволни тушунтир. Агар қурбон қилишинг керак деса, қурбон киларсан, бўлмаса, берган маслаҳатига қараб иш тутасан. Абдулмутталиб бу таклифга норозилик билдирмади.дбдуллоҳни қўйиб юборди. Акаукалар ва шу ерга йирилган аҳолининг юзларида мамнунлик ифодаси пайдо бўлди. Бир оздан сўнг Абдулмутталибнинг уйида севинч кўз ёшлари билан биргаликда зўр байрам бошланди. Шундан кейин Абдулмутталиб Абдуллоҳни олиб Ясрибга борди. Коҳиннинг Ҳайбарга кетганини эшитиб, у ерга хам борди. Бир ривоятга кўра, бу сафар Шомгача давом этди. Абдулмутталиб коҳин аёлга дардини англатди. Коҳин аёл унинг сўзларини тинглаб бўлгач, «Эртага келинг!» деди. Эрталаб отабола яна аёлнинг ҳузурига бордилар. Коҳин: Сизнинг юртингизда бир одамга тўланадиган товоннинг миқдори қанча ва у нима билан ўлчанади? деб сўради. — Ўн туяга тенг келади. —У холда дарҳол юртингизга қайтинг. Ўғлингиз билан ўнта туяни бир ерга қўйиб, қуръа ташланг. Агар ўғлингизга чиқса, туялар сонини кўпайтиринг ва такрор ташланг. Шу тариқа, қуръа то туяларга чиққунга қадар ташлашни давом эттиринг. Шояд, Роббингиз рози бўлса, қуръа албатта туяларга чиқажак. Унинг ҳузуридан чиқиб, Маккага қайтдилар. Ўнта туя бир томонга қўйилди. Абдуллоҳ эса, иккинчи томонга. Абдулмутталиб Оллоҳга илтижо қилиб, ўғлига ҳаёт бағишлашини сўради. Қуръа Абдуллоҳга чикди. Яна ўнта туя келтирилди. Қайтадан қуръа ташланди. Яна Абдуллоҳга чикди. Туялар сони ўттизта бўлди. Абдуллоҳ қора терга ботган, Абдулмутталиб тинмай дуо қиларди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling