Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc


Download 2.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/206
Sana16.10.2023
Hajmi2.04 Mb.
#1704725
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   206
Bog'liq
Saodat asri 1

www.ziyouz.com кутубхонаси 
49
Туялар сони қирқтага етди, элликта бўлди. Ҳар сафар халтадан Абдуллоҳнинг ўқи 
чиқарди. Шу йўсинда тўққиз марта қуръа ташланди, аммо натижа ўзгармади. Бу бир тасодиф 
эмасди. Ҳар нарсага ҳоким ва қодир бўлган буюк Мавлонинг иродаси шундай бўлгани аён эди. 
Ниҳоят, туялар сони юзтага етказилди ва яна қуръа ташланди. Шу он қуръа ташлаётган 
одамнинг қувноқ қичқириғи эшитилди. Бу қутулишнинг аломати эди. Абдулмутталиб 
кўзларидан оққан ёшларни артди, ўғлини бағрига босди. Амр этди. Туялар Сафо тепалигига 
олиб бориб сўйилди. Гўштлари шундайгина қолдирилди. Камбағаллар олди, ҳайвонлар еди, 
мусофир ва ғарибларга зиёфатлар берилди. 
* * * 
Бу воқеа содир бўлганда Абдуллоҳ неча ёшда эди?.. Бир қориндан талашиб тушган Абу 
Толибдан катта эдими ёки кичик? Бу воқеа юз берган кунларда оиланинг энг кичик фарзандлари 
бўлган Аббос ва Ҳамза туғилганмидилар ёки йўқми?.. Бу саволларга аниқ жавоб беришдан 
ожизмиз. 
Агар улар туғилган бўлсалар, Ҳамза энди туғилган чақалоқ ёки ҳали бир ёшга ҳам 
тўлмаган гўдак, Абдуллоҳ эса, айни уйланадиган ёшдаги ўспирин бўлгани хақиқатга 
яқинроқдир. Чунки Абдуллоҳнинг ўғли бўлмиш Пайғамбаримиз билан амакилари Ҳамза 
ўртасидаги фарк атиги икки йил эди, холос. 
Эҳтимол, Абдулмутталиб назрини бажо келтириш учун ўғил фарзандларининг сони ўнтага 
етишини кутмагандир. Чунки унинг олти нафар қизи ҳам бор эди. Ёки бу воқеа Ҳамза 
туғилганидан кўп ўтмай содир бўлган ва қурбонликдан қутулган Абдуллоҳ вақт ўтказилмай 
уйлантирилган эди. Бундай оғир синовдан кейин суюкли ўғлини қурбонликдан сақлаб қолган 
Абдулмутталиб энди хотиржам эди. Ҳаётида осойишга кунлар бошланди. 
Абдуллоҳ етук ва комил инсон эди. Юзига бир қараган киши яна қарагиси келадиган 
даражада ҳуснли ва ёқимли эди. Бой бир хотиннинг унга «Агар мени хотинликка олишга рози 
бўлсанг, сенга юзта туя ҳадя этаман», дегани фикримизнинг ёрқин далилидир. Абдуллоҳнинг 
бундай таклифни рад этиши эса, мол-дунё ва бойликка у қадар аҳамият бермаслиги, осойишта 
бир оилага кўпроқ муҳтож бўлган комил инсон эканлиги белгисидир. 
Мустаҳкам бир оила қурса, бахтиёр яшаса, дея орзу қилган Абдулмутталиб суюкли 
фарзандини ёнига олиб, Макканинг аслзода оилаларидан ва Қурайшнинг йигирма бешта 
киборлар уруғидан бири бўлган Зуҳра қабиласига борди. Азалдан яхши танийдиган дўсти 
Ваҳбни топди ва қизи Оминани ўғли Абдуллоҳга сўради. Унинг бу таклифи мамнуният билан 
қаршиланди ва икки ёш никоҳландилар. 
Абдуллоҳ қурайшларнинг одатига кўра, уч кунгача отасининг уйида қолди. Сўнгра суюкли 
хотинини қлиб, ўзининг қадрдон гўшасига қайтди. Омина оилада ёлғиз фарзанд эди. Бу унинг 
илк ва нгги турмуши бўлиб, қиска вақтдан кейин бева қолишни хамда оламларга раҳмат бўлиб 
келаётган буюк пайрамбаримизга оналик қилиш шарафига муяссар бўлишини хали у билмасди. 
Янгигина турмуш қурган икки ёш жуда қисқа муддат бирга бўлдилар. Никоҳдан кейин хали 
икки ой хам ўтмай, дбдуллоҳ Шомга йўл олган карвонга қўшилиб сафарга чиқди. Қайтишда бир 
дардга чалинди. Ниҳоят, Ясриб шахрига келгач, ортиқ йўл юра олмаслигини англади. 
Ҳамрохларига бувиси Салмо томонидан тоғалари бўлмиш Нажжор ўғиллариникида қолажагини 
билдирди ва отасига саломини етказишларини сўради. 
Биродарлари уни шу ерда қолдириб, йўлларида давом этдилар. Абдулмутталибни топиб 
аҳволни тушунтирдилар. Абдулмутталиб дарҳол катта ўғли Ҳорисни Ясрибга жўнатди. Кечани 
кеча, кундузни кундуз демай йўл юрган Ҳорис Ясрибга борганида, анча кеч қолганини англади. 
Чунки Абдуллоҳ ҳаётдан кўз юмган ва Набига исмли бир қариндошининг боғига кўмилган эди. 
У ҳам оламлар сарвари пайғамбаримиз Муҳаммад солаллоҳу алайҳи васалламнинг отаси 
бўлаётганидан бехабар ҳолда дунёдан ўтган эди. 

Download 2.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling