Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc


Download 2.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/206
Sana16.10.2023
Hajmi2.04 Mb.
#1704725
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   206
Bog'liq
Saodat asri 1

www.ziyouz.com кутубхонаси 
51
— Қизим, энди тақдирга тан беришларинг керак. Биз энди қаридик. Бир оёғимиз ерда 
бўлса, иккинчиси гўрда. Қолаверса, бундан кейин яшашнинг қизиғи ҳам йўқ Фақат... 
Абдулмутталиб сўзларини давом эттира олмади. Кўзлари ёшланди. Касаллик овозини ҳам 
заифлаштирган эди. Бу дафъа ичичидан хуруж қилиб чиққан ҳасрат кўзларида намоён бўлган, 
бўғзига тиқилган эди. Қизлари Абдулмутталибдек улуғ бир зотнинг кўзларида ёш кўришга 
одатланмаган эдилар. Пўлатдек мустаҳкам иродаси билан танилган эди у. Виқорини 
йўқотмаган, ҳеч ким рақиблик қилолмайдиган бир мақомга эришган, халқига сидқидилдан 
хизмат кўрсатган эди. Ҳайратланиб қараб қолдилар. Абдулмутталиб неварасининг бошини 
силади. Сўнгра давом этди: 
— Аммо бу гўдакнинг тенгсиз бир инсон бўлажак кунларини кўриш учун яшашга рози 
бўлардим. 
Сўнгра, қизларига ўгирилди: 
— Мен ўлгандан кейин ўқийдиган марсияларингизни ўз қулоғим билан эшитсам, дейман. 
Бу гапдан сўнг опасингиллар бирбирларига қараб қолдилар. Оталари талаб қилаётган иш 
ҳаётда илгари ҳеч кўрилмаган бир иш эди. Аммо оталари шуни истарди. 
Дастлаб Сафийя бошлади: 
— Ярим тунда йўл ўртасида туриб бир ўлим хабарини жар солаётган одамнинг овози 
кўзларимдан ёш оқизди. Шу замон кўзларимдан оқаётган ёшлар инжу доналари каби 
ёноқларимга думалаб туша бошлади. Бу нола асло ожизлик ва кучсизлик нималигини билмаган, 
хаммага инкор этиб бўлмайдиган даражада фақат ва фақат яхшилик қилган улуғ бир зот учун; 
ҳар 
томонга 
эзгулик 
улашган, 
катта 
обрўэътибор 
ва 
шарафнинг 
меросхўри, 
«Шайбатул хайр» деб ном олган Абдулмутталиб учундир? 
Одамохун, мард, диёнатли бир кишики, унга етадигани оламда йўқ! Басавлат, кенг елкали, 
суяги йирик, қавми орасида ҳурматга сазовор бир киши! Уйи мусофирлар учун доимо очиқ, 
кенг ва ёруғ уйдир. Қаҳатчилик кезлари оғир аҳволга тушганлар учун баракали бир ёмғир каби 
эди. Бениҳоя жўмард, сахий: қуллар ҳам қул эгалари ҳам унга муҳтож бўлмай иложи йўқ. Агар 
шоншараф туфайли киши абадий яшаса, бу киши Абдулмутталибдан бошқаси бўлолмас эди. 
Аммо дунёда ҳеч ким абадий яшамайди... 
Абдулмутталиб Сафийянинг айтувини диққат билан тинглади. 
— Шундай деб йиғлайсанми, Сафийя? 
— Отажон, тилим бормайди, нега бизни бунча қийнайсиз? 
— Йўқ, йўқ, ахир ўзинг ҳам айтяпсанку, дунёда абадий қолиш йўқ, деб. 
Шундан кейин Баррага ўгирилди: 
— Сен нималар дейсан, Барра?.. 
Барра кўзларидан оққан ёшларни артди, сўнгра марсиясини бошлади: 
— Эй кўзларим, аслинасли покиза, табиати хуш, сўралганда зиқналик қилмаган бир шараф 
эгаси учун кўикўп инжулар сочиб, менга ёрдамчи бўлинг. У доимо уйида мусофир учун ўчоқ 
ёқилган, мусофирини очиқ чеҳра билан кутиб олган мартабаси улуғ бир киши, яъни, Шайбатул 
ҳамд Абдулмутталибдир. У карам соҳиби, иззат, шараф, чин фазилат эгаси, юмшоқтабиат, 
мусибатлар кўпайганда сахийлиги, эхсони ортадиган зотдир. Қавми орасида ой каби чарақлаган 
бир фазилат соҳиби бўлганидан муноқашасиз тан олинган кишидир. Унга ўлим ўтган йиллар ва 
тақдир абгор қилмаган ҳолда, соппа-соғломлигида келиб ёпишди... 
Барра марсиясини тугатди. Абдулмутталиб Отикага ўгирилди: 
— Сен нималар дейсан, қизим? 
Отика марсиясини бошлади: 
— Кўзларим, ёрдамчи бўлинг менга. Сирасира зиқналик қилмангки, ҳамма уйқуга 
толгандан кейин тўйиб-тўйиб йиғлайин... 
Кейин Умму Ҳаким Байзо, Умайма ва Арво марсия айтдилар. 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling