Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc
Download 2.04 Mb. Pdf ko'rish
|
Saodat asri 1
www.ziyouz.com кутубхонаси
43 — Тушимда кўрсатилди. Ҳорис учун мазкур жавоб етарли эди. Отасига бўлган ишончи беҳад эди. Абдулмутталибнинг ўша пайтда қўли ишга келиб колган биргина ўғли Ҳорис эди. Эрталаб тонгсаҳарда қурайшликлар Абдулмутталибни белкурак ва чўкични олиб каёққадир кетаётганини кўрдилар. Кеча белгилаб кетган жойига келди. — Оллоҳим, муборак бўлсин... — дея чўкични ерга урди. Отабола бирга қазий бошладилар. — Ҳорманг энди, ё Шайбатул ҳамд!.. — Саломат бўлинг. — Нима қилаётирсиз? — Кўриб турибсиз, шу ерни қазияпмиз. — Аммо нима мақсадда? — Бу ер Замзам кудуғининг ўрни. Шундан кейин Абдулмутталиб кетмакет тўрт кун давомида кўрган тушларини гапириб берди. Одамлар истеҳзо аралаш жилмайдилар. — Тушда кўрган нарса билан иш битар эканми? —дедалар. Абдулмутталибга ҳурмати баланд бўлганлар эса: — Бунда бир гап бўлса керак, — дея ишнинг натижасини кутиш ва шунга қараб ҳукм чиқаришни маъқул топдилар. Абдулмутталиб зерикмасдан, умидвор бўлиб ишини давом эттирарди. Ниҳоят, қудуқнинг устига бир қопқоқ каби ёпилган тошни топдию кўзлари ёшланди. Қўлларини кўтариб, Оллоҳга шукр қилди. Энди тушининг ҳақиқат эканлигига ва бу вазифа унга илоҳий йўлдан берилганига батамом ишонди. Тепасига келибкетиб, ишини ажабсиниб томоша қилганлар, комил ишонч ила, беҳуда уриняпсизлар, дея ўйлаганлар қудуқнинг топилганини кўришдию дарҳол чўкич ва белкуракларини қўлларига олиб етиб келишди. Абдулмутталиб: —Хўш, нега келдингизлар, тинчликми? — дея сўради. — Қудуқни бирга қазиймиз. — Бунақаси кетмайди. — Аммо бу шарафга биз ҳам шерик бўлишни истаймиз. Чунки бу бобомиз Исмоил пайғамбарнинг қудуғидир. — Бундай қилиб бўлмайди. Чунки бу вазифа фақат менга буюрилди. Одамлар ўжарлик қилдилар: ⎯У ҳолда сенинг қазишингга ҳам йўл қўймаймиз. Ё бирга казиймиз, ёки сен ҳам қазимайсан. —Унда шу пайтгача қаерда эдингизлар? — Қудуқнинг жойи қаердалигини билмасдикда. — Мен ҳам билмасдим, аммо қудуқнинг ўрни фақат менга кўрсатилди. — Биз ҳам энди бу ишга қўшилишни хоҳлаймиз. — Мен эсам, бу шарафни сиз билан бўлишишни истамайман. Оди ибн Навфал Абдулмутталибга тегишди: —Абдулмутталиб, сен ёлғиз бир кишисан. Биргина ўғлингдан бошқа ёрдамчинг йўқ. Ўжарлик қилаверма, бизга қарши чиқма. —Эй Оди, айнан сенинг шундай дейишинг инсофдан эмас. Ахир, отанг Навфал отам Ҳошимнинг ҳимояси остида бўлгани ёдингдан чиқдими? |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling