Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc


Download 2.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/206
Sana16.10.2023
Hajmi2.04 Mb.
#1704725
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   206
Bog'liq
Saodat asri 1

www.ziyouz.com кутубхонаси 
55
— Отам бу болани деб девона бўлар, усиз туролмас эди. Энди бу ҳолат менга ўтганга 
ўхшайди. Менингча, унинг тақдири ўзига хос бўлиши керак. Биз бу тақдирнинг 
хизматчиларимиз, — деди. 
Фотима ҳам унинг фикрини тасдиқлади: 
— Тўғри ганиряпсиз, Абу Толиб. Мен ҳам шундай ҳолатни бошдан кечирмоқдаман. Ҳатто 
ўз болаларимдан ҳам ортиқ кўраман шу Муҳаммадни. Баъзан ўйлаб қоламан ва ўзимдан 
сўрайман: «Ажабо, туққан онаси Омина ҳам бу гўдакни мен севганчалик яхши кўрармиди?» Бу 
ҳакда сизнинг фикрингизга тамомила қўшиламан. Дар ҳақиқат, унинг учун тайин этилган 
алоҳида тақдир бўлса керак. Биз ушбу такдирнинг хизматчилари, аммо ша 
рафли хизматчиларимиз. Умрим бўйи шу гўдакка хизмат қилсам ҳам, асло оғринмайман. 
* * * 
Фотима хоним кунлар ўтгани сайин ўз фикрининг накадар тўғри эканлигига тобора кўпроқ 
ишонч ҳосил қиларди. Чунончи, бу гўдак ухлайдиган ёток, у ўтирган хона, кийган кўйлаги 
мушку анбарлар сингари хушбўй ҳид таратарди. Ўз болалари ўрнидан қовоғи солинган, кўзлари 
шапақланган ва, кўпинча, тажанг бўлиб турганлари ҳолда, Муҳаммад уйқудан турганида 
кўзлари топ-тоза, юзи гул суви билан чайилгандай тиниқ бўларди. Ўз болалари оч 
қуртқумурсқалардай дастурхонга ҳужум қиладилар, у эса, ҳамманинг дастурхон атрофига 
ўтиришини, овқатга аввал катталар қўл узатишини кутади, овқатни шошибпишиб, талашиб 
эмас, ҳатто катталарга ўрнак бўладиган даражада одоб ва камтарлик билан ейди. Қизи Умму 
Хонийнинг, ўғли Оқил ва бошқа болаларининг ҳам унга ўхшашини нақадар исташини 
билсангиз эди. Ҳаммадан қизиғи, бу гўдакнинг шу қадар гўзал ахлоқ ва одоб, тарбия ва 
камтарликни кимдан, қаердан ўргангани эди. Чунки шу кунгача худди кўчманчилардек ҳаёт 
кечирди. Эндигина саккиз ёшга тўлган бўлишига қарамай, учта бошқабошқа оилада тарбия 
топди. Авва
л
о, Саъд ибн Бакр қабиласида Ҳалималарнинг, сўнгра онасининг ва, ниҳоят, 
бобосининг қарамоғида бўлди. Учта бошкабошқа оилада тарбияланишнинг ижобий эмас
одатда салбий таъсири бўлиши керак эди. Шундай муҳитда ўсишига қарамай, ҳамма қатори бир 
бола бўлишининг ўзи ҳам катта гап эди. Сўнгги икки йил давомида, бобосининг 
қарамоғидалиги чоғида бир сўзи икки бўлмади. Етим бир боланинг бундай шароитда тантиқ, 
инжиқ ва ўжар бўлиб кетиши турган гап эди. Шунга қарамай, катталарнинг ҳавасини 
келтирадиган даражада одобга эга бўлганини эътироф этиш сира ҳам муболаға эмас. 
Бир кеча эрхотин орасида шундай суҳбат бўлиб ўтди: 
— Бир нарсани сезяисизми, эй Абу Толиб? 
— Хўш, нима экан, эй амакимнинг қизи? Уйимизга кун сайин барака кирмокда. Муҳаммад, 
уйимизга келган кундан бери дастурхонга тортилган онқат, кам бўлса ҳам, ҳаммага 
етмокда. 
— Ҳа, гапинг тўғри, хотин. Бу ўзгаришни мен ҳам анчадан бери сезиб юрибман. Очиғини 
айтсам, Муҳаммадни бу ерга олиб келаётганимда, уйимизнинг торлиги мени ўйлатиб қўйган, 
икки луқма кам овқат еймиз энди, деган эдим. Аммо, аксинча, дастурхон атрофидан олдингидан 
ҳам кўра тўйиброқ турмоқдамиз, шундай эмасми?.. 
— Мен шунга аминманки, Мухаммад уйимизга ўзи билан бирга барака ҳам олиб келди. 
Кеча уни Зубайр уйига олиб кетганида, дастурхонга ҳар кунгидай овқат қўйдим, болалар 
тўймадилар. Ўзим ҳам ярим оч қолдим. 
Абу Толиб хотинининг сўзларини тасдиқлади: 
—Уйимизга бараканинг кириши бевосита жияним билан боғлиқ эканлигига энди 
шакшубҳа йўқ. 
Шу кундан кейин дастурхон атрофига ўтирган болаларнинг овқат келиши билан 
шошибпишиб қўл узатишларига чек қўйилди. Абу Толиб бу масалада ўз болаларига сира ҳам 
мурувват қилмас, «Шошилманг, олдин Муҳаммад келиб ўтирсин», дер, овқат ейишни олдин 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling