Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc


Download 2.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/206
Sana16.10.2023
Hajmi2.04 Mb.
#1704725
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   206
Bog'liq
Saodat asri 1

www.ziyouz.com кутубхонаси 
53
отасининг касали оғирлашганидан тилкапора бўлган юраги, айни пайтда, бошига саодат тожи 
кийдирилгани тўғрисидаги ишончга ҳам тўлиқ эди. Ётоғига кирганида ҳам, кўнгли дам отасида 
бўлар, ғам чекар, дам суюкли жияни ҳақида ўйлар, унинг қошига келиб ҳузурҳаловат топар эди. 
* * * 
Кўп ўтмай Абдулмутталиб вафот этди. Маккани мотам чулғаб олди. Халқ том маънода 
қаттиқ қайғуга чўмган эди. Чунки Абдулмутталиб кучга, зўравонликка, қудратга эмас, адолат, 
эзгулик ва саховатга таяниб иш кўрарди. Бутун ҳаёти давомида фақат жиноятга ва жиноятчига, 
фақат ёмонга ва ёмонликка қарши курашди, доимо олижаноб кишилар, одоб ва фазилат 
соҳиблари бўлганлар сафида, энг олдинда турди. Доимо эзилганларнинг ёрдамчиси бўлди, 
етимлар, бевалар уни ўзларининг пуштипаноҳлари деб билдилар. У фақат Ҳошим ўғилларининг 
эмас, балки бутун қурайшларнинг хам бошлиғи ҳисобланарди. Унга қарши мартаба талашиб 
чиққанлар ҳам, зўравонлик қаршисида эмас, балки қаердан келгани номаълум бўлган қандайдир 
маънавий кучларнинг Абдулмутталибга ёрдам бераётганини кўриб, ортиқ баҳслашишга журъат 
қилолмасдилар. Масалалар доимо Абдулмутталибнинг фойдасига ҳал бўлар, бу эса бориббориб 
уни Макканинг ҳокими, қурайшларнинг бошлиғи бўлишдек юксак мартабага кўтарган эди. 
Ҳошим ўғилларининг уйидан фарёд кўтарилди. Бу фарёд саксон йил типпатик турган
тобора янтбяшнаган, илдизлари халқнинг кўнглидан чуқур жой олган азамат бир дарахтнинг 
қулаганини билдирарди. Бу азамат дарахт қанчаданқанча йўловчиларга ўзининг соясида ором 
берган, қанчаданқанча бевабечора, етимесирлар^ушбу дарахтнинг меваси билан озиқланганлар. 
Йиғисиғи тезда Ҳошим ўғилларининг хонадонидан ошиб, Умайя, Маҳзум, Оди, Зуҳра... 
ўғиллари деб аталувчи бошқа хонадонларга ҳам кўчди. Қисқа вақт ичида улардан ҳам ўтиб, 
яшин тезлигида бутун Маккага таркалди. 
Абдулмутталиб ўлди... Абдулмутталиб ўлди... 
Икки жумладан иборат бу қисқа, аммо ўта машъум хабар ҳар кирган қулоқни қоматга 
келтирди, ҳар эшитган кўнгилни ларзага солди. Кекса ҳам йиғлади, ёш ҳам; хотин ҳам йиғлади, 
эркак ҳам; Макка шаҳрини ғамандуҳ булутлари қоплаб олди. 
Абдулмутталибнинг жасади сидр дарахтининг япроқлари билан ювилди. Бу унга бўлган 
ҳурмат туйғусининг бир ифодаси эди. Шу кунга қадар Маккада ҳеч бир шахснинг жанозаси 
учун бундай иш қилинмаган эди. Шаҳар ичида очиқ бўлган биронта ҳам тижорат жойи йўқ эди, 
ҳаммаси ёпилди. Бундан кейин дўконлар, бозорлар бир неча кунгача ёпиқлигича қолди 
Энг нафис яман матолари билан ўралган жасад тобути билан биргаликда кўтарилди. 
Қўлмақўл олиниб, уйдан олиб чиқиб кетилди. Ортидан сонсаноқсиз одамлар эргапшб, Ҳожун 
қабристонига йўл олдилар. 
Йиғлаб кетаётган одамлар орасида юраги ўртанган бир гул юзли гўдак ҳам бор эди. 
Кўзларидан ғамандух ичида нурли ёшлар томчилаётган бу бола унинг учун йиғлашга ҳаммадан 
кўра муносиброқ эди. Чунки унинг энг кўп севган кишиси мана шу бобоси эди. У шундай бир 
қария эдики, неварасининг оламларга раҳмат бўлгани ҳақида хушхабар келган кунларни 
кўрмади, аммо унинг ана шундай олий мақомга лойиқ бўлишига ишонди, севилиши ибодат 
ҳисобланган бу зотни гўдаклик чоғидаёқ кашф этиб, телбаларча яхши кўрди. Бутун инсониятга, 
дунё ва охират саодатининг раҳбари бўлажак пайғамбаримизга ота-онасиз қолишнинг Ал-
Амини унуттирди, ёлғизлик, етимликнинг ҳасратларини тиндирди. Буюк Оллоҳ унга мана 
шундай муқаддас вазифани берган эди. 
Умму Айман ҳаммани доғу ҳасратда ташлаб кетаётган хўжайинининг ортидан ёшли 
кўзлари билан тикилиб қоларкан, кўпчиликнинг орасида яна бир жуфт ёшли кўзни кўрди. Бу 
икки йил олдин Абвода онасининг жанозасидан қон йиғлаб олиб келган, бағрига босиб илк бор 
тасалли бергани Муҳаммад эди. 
«Қани ўғлим? Мен усиз овқат емайман», дея очликдан қийналса ҳам, Муҳаммад 
келмагунча овқатини емайдиган қариянинг ортидан Умму Айман ҳам ҳўнграбҳўнграб 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling