Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc
Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий www.ziyouz.com
Download 2.04 Mb. Pdf ko'rish
|
Saodat asri 1
Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий www.ziyouz.com кутубхонаси 50 АЗИМ ДАРАХТНИНГ ҚУЛАШИ Учинчи ўксизлик Абдулмутталиб қуруқшаган лабларини ҳўллашни истарди. Роса ўтмиш кунларнинг хотираларига берилган эди. —Сафийя! —Лаббай, отажон! —Сув бер... Сафийя Замзам сувидан келтирди. Абдулмутталиб бир неча ҳўплам ютди. —Муҳаммадим қани? —Ҳозир келади, отажон, қарайинчи. — Ёнимда ўтирсин. Усиз яшашнинг қизиғи ҳам қолмади. Сафийя Муҳаммадни чақириш учун чиқиб кетди. Касал кўргани келган бир қўшнига рўбару келдқ. Ичкарига кириб, хабар берди. У одам кирди. — Қалайсан, ё Шайбатул ҳамд? Аҳволинг дурустми? — Раҳмат, саломат бўл. Тузукман. — Қандай сезяпсан ўзингни? — Мана, кўриб турибсан. Дақиқа сайин ўлим яқинлашмоқда. — Ундай дема, ё Абдулмутталиб. — Нега? —Сен ҳали кўп яшайсан. Бизга бош бўлиб туришингкерак. Сендан бўлак Макка халқининг бошини бириктириб, бир байроқ остида тўплайдиган ҳеч ким йўқ. Абдулмутталиб бу сўзларга жавоб бермади. Кейин ўтганкетгандан гаплашиб ўтирдилар. — Бобожон, мени чорлабсиз. Бобонинг беҳол юзида ҳазин бир кулимсираш пайдо бўлди. — Сенсиз туролмай қолдим, ўғлим, ёнимга кел. Ётоқнинг ёнига ўтирди. Абдулмутталиб қўлини узат ди, неварасининг қўлларини ушлаб, лабларига олиб борди. Қайтақайта ўпиб, ҳидлади. — Бу гўдак ёнимда ўтирмаса, яшагим келмай қолди. Отаси ҳам жуда ёқимтой йигит эди, — деди Абдулмутталиб ва оғир хўрсинди. Кейин қисқа хотирага берилди: —Ҳа, ҳақиқатан ҳам ёқимтой эди. Бошқа болаларимдан ҳам ортиқ кўрардим уни. Аммо бу меҳрнинг оқибати яхши бўлмади, ўзинг биласан. Бироқ бу неварам Абдуллоҳимни унуттирди. Ўзим ҳам бола бўлиб қолдим. Муҳаммадим бўлмаса, ақлдаи озишим ҳеч гап эмас. Дарҳақиқат, Ҳошим ўғиллари орасида бу болага ўхшаши ҳам, тенги ҳам йўқ. Абдулмутталиб эътироз билдирди: — Ҳошим ўғиллари, дема. Маккада тенги йўқ, де. Ҳатто бутун дунёда, бутун инсонлар ичида тенги йўқ жигаргўшамнинг. Ҳаёт бўлсанг, ҳали кўрасан, менинг бу неварам жуда буюк бир инсон бўлади. Менинг номим унинг бобоси бўлганим учун унутилмайди, қалбларда мангу яшайди. Бир оздан сўнг қўшни чиқиб кетди. Абдулмутталиб қизларини чақирди. Ҳаммаси келиб ёнига ўтиришди. Уларга бирмабир тикилди. — Умрим поёнига етиб қолганга ўхшайди. Узоғи билан яна бир неча кун яшасам керак. Ҳозир сизларни ҳузуримга чорлаганимнипг боиси — мен ўлгач, қайси йирингиз қандай марсиялар куйлашингиз, нималар деб йиғлашингизни кўзим тириклигида эшитмоқчиман, — Сафиия отасининг гапини бўлди: — Отажон, нега бундай дейсиз? Сиз ҳали кўп яшайсиз. Худо хоҳласа, тузалиб кетасиз. Абдулмутталибнинг мажолсиз лабларида бир кулимсираш пайдо бўлди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling