Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc
Download 2.04 Mb. Pdf ko'rish
|
Saodat asri 1
www.ziyouz.com кутубхонаси
58 Ўтириб, ғамандуҳ ва ҳасрат билан қаймоққа қарай бошлади. Кўп ўтмай, югуриб келган бир кучук қаймоқни тўйиб, зўр иштаҳа билан паққос туширди. Салдан кейин оёғини кўтарди ва бутнинг устини булғаб, яна югуриб кетди. Қулнинг бутун вужуди титраб кетди, юрагига муздай сув сепилгандек бўлди. Ичи ёнди. Чунки оғзининг суви оқаоқа, ҳидлабҳидлаб келтирган, аммо бир луқма олиб ейишга ҳам журъат қилолмаган қаймоқ бир кучукнинг нафсига ем бўлган эди. Аммо шундан кейин итнинг тап тортмай, бутни ҳўллаб кетиши унга берилган жазо, ундан олинган ўчдай таъсир қилди. Турли бемаъни одатларга бой бу шаҳарда қанчаданқанча озиқовқат, совғасаломлар бутларга ҳадя этилар, аммо нознеъматларнинг ҳузурини дайди мушуклару итлар кўрар эди. Эрта тонгдан бошлаб куни бўйи, баъзан кечалари ҳам қошларига келиб, сажда қилиб, ёмғир сўраганлар етарли даражада ёлворганликларига, лозим бўлган даражада илтижо этганликларига ишонгач, у ердан кетишар, аммо келганларида қанчалик лоқайд ва сокин бўлсалар, кетганларидан кейин ҳам шунчалик ҳиссиз қолган бутларнинг устларини ҳўллаб кетадиган итларни қувиб юборишга ҳам ожиз бўлган тош парчалари эканликларига ё ақллари етмас, ё парво қилмас эдилар. Берилган ҳадялар, қилинган назру ниёзлар, ҳаммаҲаммаси бекор кетди. Кўкда ҳамон на бир парча булут, на ёмғирдан дарак бор эди. Ер яна сувга чанқоқлигича ҳасрат ичида қолди. Ҳайвонлар очликдан азобланиб, сувсизликдан қийналиб қолавердилар. Қаерда бир суҳбат ёки йиғин бўлса, ягона муаммо қурғоқчилик эди. Қўлдан келган барча чоралар синаб кўрилгани, аммо ҳеч қандай натижага эришилмагани баҳс этилар, илоҳларнинг кўнгилларини ололмаганлиқларидан сўзлашар эди. Бу орада икки йилча олдин Абдулмутталибнинг Абу Қубайсда ўқиган ёмғир дуосини эсладилар. Ҳозир орамизда бўлса эди, яна ёмғир дуосига чиқишни таклиф этардик, деганлар бўлди. Ахийри Ҳошим ўғилларининг йўлбошчиси Абу Толибга илтимос қилишга қарор берилди. Нима бўлганда ҳам Абу Толиб Абдумутталибнинг ўғли эди. Унинг қони жўш урарди юрагида. Абу Толиб уйига келган бир қанча қурайш қарияларини илтифот билан ичкарига таклиф этди. Саломлашдилар. Келганлардан бири: Сенинг ҳузурингга бош уриб келишимизнинг асл сабаби, эй Абу Толиб, ёмғир дуосига чиқишингни сўрашдир. Ўзинг ҳам кўриб турганингдек, сувсизликдан қирилаётирмиз. Ҳайвонларимиз ҳолдан тойди. Биз учун ёмғир дуосига чиқсанг, қандай бўларкана?! Абу Толиб бу таклифни ўринли деб топди: — Бажонидил розиман. Аммо бизнинг кучимиз дуодан бошқасига етмайди. Салдан кейин уйидан чиқди. Ёнига суюкли жиянини олиб, йўлга тушди. Каъбага келди, Каъбанинг деворига суянди. Бошини кўтарди ва дуо қила бошлади. Халқ унга қўшилиб такрортакрор «Омин» деб турди. Ҳар доимгидек, бу кун ҳам осмон булутсиз эди. Дуо қабул бўлган такдирда иккиуч кун ичида ёмғир ёғиши мумкин эди. Абу Толиб бутларга эмас, Жаноби Ҳаққа илтижо қиларди. Зотан, улар Жаноби Ҳақнинг борлигини тан олишар, бутларни эса, Оллоҳ таоло билан одамлар ўртасидаги воситачи, ҳомий деб билар эдилар. Шу аснода Абу Толибнинг ёнидаги маъсум гўдакнинг ҳам кўлларини кўтариб, бармоқлари билан кўкка ишора қилгани маълум бўлди. Бу инюра билан кўкда кўринган бир нарсани кўрсатардими ёки Буюк Яратувчи томонидан кўтарилган эдими у қўлчалар? Бу ҳақда ҳеч ким билмайди. Аммо яхшилаб қараганларида, Муҳаммад бармоғи билан кўрсатган томонда бир булутнинг уфқдан ошиб ўтгани ва шамол тезлигида илгарилаб келаётгани кўринди. Орқасидан такрор ва такрор пайдо бўлган булутлар уни таъқиб эта бошладилар. Кўп ўтмай, Макка устини қора булутлар қоплади. Абу Толиб ҳали дуосини тамомлаб ҳам улгурмаган эди. Пастга тушган бир неча ёмғир томчиси шодлик қичқириқларига сабаб бўлди. Баланд овозда янграётган «Омин» сўзлари бу сафар севинчга тўла эди. Ёмғир дуоси учун тўпланганларни ёмғир таркаб |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling