Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc
Download 2.04 Mb. Pdf ko'rish
|
Saodat asri 1
www.ziyouz.com кутубхонаси
59 кетишга мажбур этди. Юзлардан оқаётган томчилар ёмғир суви эдими ёки шодиёна кўз ёшларими, буни фарқлаш қийин. Гарчи дуони Абу Толиб ўқиган бўлсада, Қодир Эгамиз ёмғирни кимнинг хурмати учун берди?! Абу Толиб бу саволнинг жавобини жуда яхши биларди. * * * Ўша кеча кўпгина оилаларда Абу Толибнинг дуога чиққани тўғрисида баҳс юритилди. Зотан, дуони бошиданохиригача ўз қулоқлари билан эшитганлар бор эди. Улар Абу Толибнинг қайтақайта: — Оллоҳим, ушбу маъсумнинг ҳурматига, Оллоҳим, бу етим ҳурмати... — дея ёнидаги нурли гўдакни шафоатчи қилганидан хабардор эдилар. Улардан бири: — Нима бўлса ҳам, у бола бармоқлари билан кўккаинюра қилгач, бўлди. Гўё кўкдан булутларни бу ёққа чорлагандек кўринди менга, — дерди. Бошқаси: — Бу болада бир гап бор. Икки йил олдин Абдулмутталибнинг дуосини эшитган эдим. У ҳам «Бу етимҳурматига...» деб дуо қилган эди, — деди. Аёллардан бири: — Хўш, бутларимизчи? Бутларимиз нима қилди? —деб сўради. — Нима қилардилар, ҳеч нарса, — деди унинг эри. Бошқа бири янада очиқроқ қилиб айтди: — Яъни, тош қотиб туравердилар. Ташқарида ёмғир ҳамон селдек қуярди. * * * Бир куни Маккага машҳур башоратчи келди. Кишининг юзидаги, қўлларидаги йўлларга қараб унинг келажаги ҳақида маълумот берарди. Ҳар ким боласини унинг ҳузурига олиб кела бошлади. Унга кўрсатишди, гапларини жон қулоқлари билан тинглашди. Абу Толиб ҳам жияни билан биргаликда келган эди. Бу ерда уларнинг ҳам келиши тасодиф эдими ёки Абу Толиб жиянида зоҳир бўлган ва кун сайин ойдинлашаётган устувор хислатлар ҳақида гапириб, бу одамнинг қандай маълумот беришига қизиққанмиди? Бу нарса бизга қоронғи. Башоратчининг атрофи худди ари уясига ўхшарди. У Ҳошим ўғилларининг етакчиси Абу Толибнинг ҳам ёнида бир бола билан келганини кўрди. Дарҳол ишини йиғиштириб, уларга ўгирилди. Аммо атрофдагилар уни ўз ҳолига қўядиган эмасдилар. Ҳар тарафдан бақирибчақириб, уларга қарашни сўрай бошладилар. — Абу Толиб олиб келган болани ўтқазиб юборинг менинг ёнимга. — Онанг қоқиндиқ, болам, Абу Толибнинг навбати ҳали келганича йўқ, менинг неварамии кўриб қўй. — Ахир, унинг ёнидаги болада ғаройиб хислатларни кўряпман. — Тушунарли, лекин бизнинг ишимизни ҳам эртага қолдирма. Абу Толиб башоратчининг тўсатдан жиянига ўгирилгани ва бошқа болаларни кўришдан қўл силтаганини кўргач, «Яна бирон зарари тегмасин», дея жиянига қайрилди: — Қани, ўғлим, сен уйга боравергинчи, — деди. У одам ҳар икки гапнинг бирида «Абу Толиб қаерда?» деб сўрарди. Бирдан уни кўриб қолди: — Қаердасан, эй Абу Толиб? — Кўриб турганингдек, шу ердаман. — Ёнингдаги бола қани? — Уйга жўнатдим. Башоратчи ўрнидан турди. Абу Толибнинг қўлидан тутиб, бир неча одим четга олиб ўтди ва: — У болага диққат билан қара, шуни яхши билгинки, у оддий бир бола эмас. Вояга етганда ҳам оддий инсон бўлмайди, — деди пичирлаб. Сўнгра Абу Толибга қаттиқ тикилди: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling