Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc
Download 2.04 Mb. Pdf ko'rish
|
Saodat asri 1
www.ziyouz.com кутубхонаси
60 — Қасам ичаман, қайтақайта қасам ичиб айтаманки, сўзларим тўғри чиқади! — деди. ШОМ САФАРИ Роҳиб Буҳайра Фил ҳодисаси содир бўлганидан бери ўн икки йил ўтган эди. Ҳар йили ёз мавсумида Шом, қишда эса Яман томонларга сафарлар уюштирилар, карвонлар жўнатилар, шу тариқа савдосотиқ, тижорат ишлари юритилар эди. Аммо йўл ҳеч вақт хавфхатарсиз бўлмасди. Ҳаром ойларидан ташқари (ҳаром ойлари — зулқаъда, зулҳижжа, муҳаррам ва ражаб) қилинган сафарларда куннинг барча — йигирма тўрт соати ичида ҳам қароқчилар ҳужумига учраш ҳеч гап эмас. Шунинг учун доим бундай ҳужумга тайёр туриш лозим эди. Бундан ташқари, карвоннинг бутун сафар давомида батартиб йўл юришини ташкил этиш ва таъминлаш, тўхташ ва йўлга чиқиш пайтларини белгилаб олиш, йўлда учрайдиган қабилалар билан учрашиб, уларнинг кўмагидан фойдаланиш учун бир йўлбошчига эҳтиёж бор эди. Шу муносабат билан қурайшларга сўзи ўтадиган, ҳурмат ва эътиборга лойиқ бир киши карвонга бошлиқ этиб тайинланарди, ёнига эса, етарли даражада қуролланган аскарлар олинарди. Бу йил карвонбошилик масъулияти Абу Толибнинг зиммасига тушди. Абу Толиб кучли ҳаяжон ичида эди. Чунки савдосотиқ билан шуғулланадиган қурайший борки, унинг карвонда озмикўпми ҳиссаси бўлади. Маккадан чиқилгандан кейин нарибериси билан бирор икки ой давом этадиган бу сафар пайтида карвонга етадиган ҳар қандай зиёнзаҳмат учун у жавобгар бўлиши лозим. Бундан ташқари, мана, тўрт йилдирки, бирон кун ҳам ажралмаган суюкли жиянидан узоқда бўлишини ўйларди. Дастлаб Муҳаммадни ўзи билан олиб кетмоқчи бўлди. Аммо шу кунгача биронта ҳам карвон турли таҳликаларга, босқинларга учрамасдан йўл босганини ҳеч ким билмайди. Йиртқич ҳайвонларнинг ҳужумига ҳам дуч келиш мумкин эди. Шулар ҳақида ўйлар экан, уни олиб кетиш билатуриб хавфга қўйиш билан баробарлигини ҳис этди. Иккинчи томондан, жиянининг ёлборгувчи нигоҳларига дош беролмас, аммо сафарнинг оғир бўлиши мумкинлигини, йўл қийинчиликларини ўйлаб, уни ташлаб кетишни афзал ҳисоблар эди. Абу Толиб то кетадиган кунларигача тараддудланиб юрди. Карвон йўлга чикадиган кун. Эндигина тонг отган эди. Акаукалар Абу Толибни кузатгани келдилар. Неча кундан бери уни иккиланишга мажбур этган жияни бир бурчакда қимтиниб турарди. Унинг ҳам бориши ёки шу ерда қолиши ҳақида шу чоққача бирон оғиз гап айтилмаган. Ҳамма нарса тайёр бўлгач, Абу Толиб акаукалари, опасингиллари билан хайрлашди. Болаларининг, ниҳоят, нурли жиянининг ёноқларидан ўпди. — Сизларни худога топширдим... — дея туясига минди. Шу пайт Муҳаммад туяга яқинлашди ва унинг жиловидан тортди. Маъсум нигоҳларини амакисига қадади: — Мени ҳам енингизга олинг, амакижон. Мсни ташлаб қаёққа кетяпсиз? Кимга ташлаб кетяпсиз мени? Ўзини зўрға тутиб турган Абу Толиб ортиқ дош беролмади. — Қани, мин туяга, сени ҳам олиб кетаман. Қариндошлари бунга рози бўладиганга ўхшашмасди. — Бундай бир кичкина гўдак йўл азобига қандай чидайди? Қолаверса, сафар чоғида дуч келиши мумкин бўлган хавфхатарларни ўзинг ҳам жуда яхши биласанку! — Аммо мен унга йўқ дея олмайман. — Болани била туриб оловга ташлай олмайсан. Абу Толиб жиянига ўгирилди: — Қани, амакиларинг, аммаларинг нима демоқдалар?— деди. Муҳаммад туянинг жиловидан маҳкам ушлаб олган, кўзлари намли, истагида қатъий эди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling