Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc


Download 2.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/206
Sana16.10.2023
Hajmi2.04 Mb.
#1704725
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   206
Bog'liq
Saodat asri 1

www.ziyouz.com кутубхонаси 
77
Барроз одобсиз, ахлоқи бузуқ кимса эди. Шу сабабли қабиласидан ҳам қувиб юборилганди. 
Бу воқеа барча қабилалар орасида кенг эълон қилинган, ҳаммага маълум эди. Бироқ барибир 
унинг бу жинояти Кинонага ва Кинонадан тарқалган уруғларнинг зиммасига тушар, бир неча 
уруғ бунинг учун жавобгар бўлар эди. 
Буни яхши билган Барроз, бутун ахлоқсизликларига қарамай, бир мактуб ёзиб, аҳволни 
баён этиб, уругага тайёр туришларини билдиришни ўйлади. Қурайшнинг оқсоқолларидан Ҳарб 
ибн Умайяга жўнатган мактубида Урвани ўлдирганини маълум қилди. 
Ҳарб ибн Умайя мактубни олган заҳоти саросимага тушди. Ғазабга минди, ўзини йўқотиб 
қўйди. Дарҳол кекса, тажрибали қабиладошларини бир жойга тўплади. 
Мажлисдагиларнинг ҳаммасини бирданига ҳаяжон ҳисси қамраб олди. Ҳамманинг илк бор 
қилган хулосаси Ҳарб ибн Умайя ҳали улар келмасдан олдин ўйлаган фикр эди: «Қайси Айлон 
қабиласи энди биздан ўч олмай қўймайди!» 
— Буни мен ҳам биламан, кўз юмиб кетишларига сира ҳам ишонмайман. Аммо бу 
муаммони қандай ҳал қилсак бўлади? 
— Ахлоқсиз, аблаҳ, бошимизга битган бало бўлди. 
— Дунёда ундан одобсизи йўқ. Сурбетликда тенги йўқ бир нодон у. 
Ҳарб уларнинг сўзини бўлди: 
— Баррозни қарғашдан, сўкишдан ҳеч қандай фойда йўқ. Агар фойдаси бўлса, орқасидан 
роса 
қарғаб, 
пўстаини 
қоқардик. 
Шу 
пайтда 
ёнимизда 
бўлса 
ҳам, 
оёқ 
қўлини боғлаб: «Мана Урванинг қотили, хоҳлаганингизни қилинг», дердик. Икки кундан кейин 
бу машъум хабар уларнинг ҳам қулоғига етиб боради. Ана унда олдини олиб бўлмайдиган ёмон 
ишлар юз беради. Мен сизларни уни қарғаш учун эмас, кутилмаган муаммони ҳал қилиш 
чораси тўғрисида биргалашиб бош қотирайлик, деган мақсадда чакирдим. Хўш, нима қиламиз? 
Бир киши ўртага шундай фикр ташлади: 
Энг яхшиси, улар хужум учун оёққа турмасларидан олдин бориб узр сўраш ва, керак 
бўлса, Урванинг товонини тўлаш. 
Бу таклифни ўринсиз деган киши бўлмади. Бирон кимса эътироз билдирмади. Дарҳол 
тайёргарлик кўрилди ва йўлга чиқилди. 
Урванинг амакиваччаси Абу Баро Амир ибн Малик уларни иззатикром билан кутиб олди. 
Ширинсуханлик қилди, яхшилаб зиёфат берди. Унинг меҳмондўстлигига жавобан: «Урвани 
бизнинг қабиладошимиз Барроз ўлдирибди», дейишга тиллари бормади. Натижада: 
— Нажид билан Тихома орасида қандайдир ишлар бўлибди, аммо масала ҳамон 
ойдинлашмади... — дея гап бошладилар. 
Аммо Абу Баро косанинг тагидаги ним косани тушунмади. «Нима бўлди?» деб сўрамади. 
Улар ҳам ортиқ гапира олмай қолдилар. Сўнгра хайрлашиб, йўлга тушдилар. 
Улар кетиб, орадан бирикки соатлар ўтгач, бир чопар келиб, Абу Барога машъум хабарни 
етказди. Абу 
Баро ларзага тушди. Демак, қурайшлик меҳмонлар бекорга келишмаган эканда? Бирдаи 
ғазабланиб кетди: 
— Ҳарб ибн Умайя мени мазах қилиб, алдаб кетди. Зотан, қурайшларнинг қўлидан 
ҳийладан бошқа нима келарди?! Худо номи билан қасам ичиб айтаманки, энди биронта ҳам 
киноналик Укоз бозорига оёқ босолмайди!
Масала бирданига шиддатли тус олди. Ўзи салгина олдин самимият билан кузатган 
қурайшликларга қарши Баронинг қалби кин ва адоват ҳиссига тўлибтошди. Қўлларига тушса, 
бурдабурда қилиб ташлашга тайёр эди уларни. Қисқа вақт ичида тезлик билан йўлга 
ҳозирланган бир кичик ҳарбий гуруҳ Ҳарб ибн Умайя билан унинг биродарлари изига тушди. 
Қуёш ботай деб қолган эди. Қурайшликлар белгиланган ишнинг уддасидан 
чиқолмаганликларидан безовта бўлиб орқага қайтмокда эдилар. Бири очиқчасига воқеани 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling