Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc


Download 2.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/206
Sana16.10.2023
Hajmi2.04 Mb.
#1704725
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   206
Bog'liq
Saodat asri 1

www.ziyouz.com кутубхонаси 
79
этдилар. 
Энди бепарво бўлиш душманга таслим бўлиш билан тенг эди. Иккала томон ҳам ғайрат 
билан урушга тайёргарлик кўра бошлади. Келибкетувчилар ҳар икки қабиланинг тайёргарлиги 
хусусида биридан иккинчисига хабар етказиб турарди. 
Ниҳоят, Қайси Айлон қабиласи орқаларидан ҳавозиннинг бошқа уруғ ва элатларини ҳам 
эргаштириб Шамта деган жойгача келди. Байроқларини Абу Баро кўтариб олган, урушни у 
бошқармоқчи эди. Қурайш ва Кинонанинг бош қўмондонлигини эса, Ҳарб ибн Умайя ўз 
зиммасига олди. 
Бу уруш ҳаром ойларига тўғри келди. Шу сабабли урушга ҳеч кимнинг ҳушихоҳиши йўқ 
эди. Бироқ қабиланинг мудофааси ҳам ғоят зарур. Ҳеч ким ҳавозинликларга таслим бўлиб, 
«Марҳамат, бизни нима қилсангиз, ихтиёрингиз», дея олмас эди. Урушиш учун эмас, мудофаа 
учун бу жангга рози бўлдилар. 
Йилнинг тўрт ойи — кетмакет келадиган зулқаъда, зулҳижжа, муҳаррам ва ражаб ойлари 
ҳисобланарди. Бу ойларда жанжалтўполон бўлмас, босқинчилик қилинмас, молмулк 
талонтарож этилмас, одам ўлдирилмас, йўл тўсилмас эди. Ҳар ким бу ойлар келди дегунча
хавфхатардан узоқ бўлиш саодатига эришар, хоҳлаган ерга, бозорларга борар, жонига қасд 
қилишларидан ёки молмулки талонтарож бўлишидан хавфсирамас эди. 
Бироқ безорилик қилмаса туролмайдиган ёки қулай фурсатни бой беришни истамаган 
кимсалар, масалан, бой карвонни тузоққа туширишни истаган кучли қабила шу ойларда ниятига 
эришиб қоларди. Ҳаром ойларида бундай фалокатга дучор бўлишлари мумкинлигини сира хам 
ўйламаган бечоралар: 
— Ахир, ҳозир ҳаром ойлари эмасми, нега босқин қилаётирсизлар? — дея ажабланиб 
қарасалар, босқинчилар: 
— Бу ойнинг ҳаромлиги бошқа ойга кўчирилди, — деб шум мақсадларини амалга 
ошираверардилар. 
Шу йўсин — харом ойини хам ўзгартириб, хавфсирамай йўлга чиққанларни тузоққа 
тушириш тадбири «Насиъ» деб аталарди. Кўпгина бегуноҳ кишилар шу тариқа қароқчиларнинг 
кўлида ўлиб кетар, моллари талонтарож этилар эди. 
Умуман, кўпчиликнинг бу ойларга нисбатан ҳурмати баланд эди. Мабодо мазкур ойларда 
уруш бўлиб қолса, бундай урушлар Оллоҳга қарши кўтарилган исён деб қаралгани учун 
«Ҳарбул фижор», яъни, «Гуноҳ қилинадиган уруш» деб аталарди. 
* * * 
Абу Толиб фижор уруши тўғрисида қарашларини Ҳошим ўғилларига билдирди: 
— Ҳаром ойлари ичидамиз. Бу урушга қатнашишни тўғри деб билмайман. Бошқа 
акаукалар ҳам шу фикрда эдилар. Бироқ бундай қалтис пайтда фақат кўнгилга қарабгина иш 
тутиб бўлмасди. Қурайшга келган хавфхатарни қайтаришда уларнинг иштироки лозим эканлиги 
уқтирилди. Ниҳоят, Зубайр бошчилигида урушга қатнашдилар. Абу Толиб ҳам орасира, ёнида 
суюкли жияни билан келиб, жангда иштирок этарди. Аммо Муҳаммад бу урушда шахсан 
қатнашмас, қарши томондан отилган ўқларни йиғиб, амакиларига олиб бориб берар эди. 
Қачон Абу Толиб жияни билан жангда қатнашса, ўша куни қурайшларнинг қўли баланд 
бўларди. 
— Эй қуртқумурскаю қушларга ҳам меҳрибон бўлган, ҳожиларга сув улашган буюк 
зотнинг ўғли, сен келганинг ҳамон бизнинг қўлимиз баланд бўлади. Нима қиларди бизнинг 
ёнимиздан кетмасанг? — дердилар. Буни Абу Толибга боғлашарди, унинг ёнидаги Буюкларнинг 
Буюги ҳурматига шундай бўлгани хаёлларига ҳам келмасди. 
Абу Толиб бунга жавобан: 
— Сизлар зулмдан, хақсизликдан, қариндошлик ипларини узишдан воз кечинглар, шунда 
мен ҳам сизлардан айрилмайман, — дерди. 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling