Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc


Download 2.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/206
Sana16.10.2023
Hajmi2.04 Mb.
#1704725
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   206
Bog'liq
Saodat asri 1

 
ШАРАФЛИ АҲДЛАШУВ 
Хилфул фузул 
Макка ҳамманинг эҳтиромига сазовор табаррук шаҳар эди. Чунки инсонларнинг Оллоҳга 
ибодат қилишлари учун илк бор бино этилган муқаддас даргоҳ ҳисобланмиш Байт («Оллоҳнинг 
уйи») шу ерда эди. Бу Байтнинг, яъни Каъбанинг қурилиш ўрнини тайин этган, қуришни 
буюрган Оллоҳ таоло бўлса, уни қурганлар Иброҳим ва Исмоил пайғамбарлар эди. Шу боис 
Макка шаҳрининг муборак шаҳар эканлигига ҳеч шубҳа йўқ эди. У ерда Оллоҳга ибодат 
қилинар, у ерда Ҳақ Соҳибига сиғинилар, бу ерга келганлар ҳар қандай тажовуз ва 
адолатсизликдан эмин бўлар эдилар. 
Бироқ вақтлар ўтиши билан Макка халқи ўз манфа136 
атлари йўлида муқаддас бир заминда яшаётганликларини унутаёздилар. Ҳақсизлик, 
тажовузкорлик эвазига эсада, манфаат ҳамма нарсадан устун бўла бошлади. Мак
ка
га келган 
ҳожиларга совуқ муомала қилиш, тужжорларнинг молларини ҳақини тўламасдан олиш одат 
тусига кирди. Орномус оёқости бўлди. 
Бир куни Забид деган жойдан келган бир савдогар молларини кўтарасига яхшигина нархга 
Ос ибн Воилга сотди. Савдогар омади чопганидан жуда мамнун бўлди. Ос ибн Воил бошқа 
харидорлар сингари, унинг молини камситмади, баҳосини ҳам туширмади. «Аслзода оиланинг 
фарзанди, яхши тарбия кўрган одам экан», деб ўйлади савдогар. Тарбиясиз бир одам бўлса, ё 
молини камситар, ё арзимаган пулга сотиб олиш учун ҳамма чорани қўллаб кўрар эди. 
— Қани, энди буларни уйгача олиб бориш керак, азизим, — деди Ос. 
Савдогар бажонидил рози бўлди. Моллар уйга олиб борилиб, жойлаштирилди. Савдогар 
юзидан оққан терларни артар экан, ҳақли равишда, пулининг дарҳол берилишини кутарди. 
Аммо бундай бўлмади. Ос ибн Воил: 
— 
Асрдан кейин кел, ҳақингни берайин, — деди. 
Бу гап савдогарга унча ёқмади. Дарҳол ҳақини олиб орқага, Забидга йўл олмоқчи эди. 
Чунки энди Маккада туришнинг ортиқ ҳожати қолмаган эди. 
Аммо Оснинг ишонтирувчи кўриниши савдогарни бир оз хотиржам қилди. У ёқбу ёқни 
айланиб юрди. Замзам сувидан ичди. Каъбани тавоф этди. Асрдан сўнг келди. Ос уйида йўқ 
экан. Эшигининг тагида анча пойлаб турди. Оқшом пайти Ос келди, аммо савдогарни 
танимасликка олиб, уйга кириб кетмоқчи бўлди. 
— Отажон, бир дақиқа тўхта. Ос тўхтади. 
— Нима истайсан? 
— Пулимни... 
— Қанақа пул? 
— Ҳали эрталаб мендан мол сотиб олган эдинг. 
— Ҳа, ҳа, энди эсладим, эртага кел. 
— Аммо, бугун асрдан сўнг бераман, деган эдинг... Ос унинг сўзини бўлди: 
— Эртага, дедимку, эртага. Ҳозир мени тинч қўй. 
— Аммо менинг иложим йўқда. 
— Тушундим, эртага кел, дедимку. 
Забидлик одам ёруғ дунёси қоронғу бўлиб, қайтиб кетди. Ичини ит тирнарди. Эрталаб 
тарбияли одам сингари мол харид қилган, хақҳуқуқдан гаггарган, оладиган молини камситиш 
ахлоқсиз эканлигини сўзлаган О
с 
энди бутунлай ўзгариб қолган эди. Балки қарзини инкоп 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling