Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc
Download 2.04 Mb. Pdf ko'rish
|
Saodat asri 1
ХАДИЧАНИНГ САВДО КАРВОНИ
Макка зироат шаҳри эмасди, яъни, у ерда деҳқончилик ривож топмаган эди. Чунки бу шаҳар бир неча водий кесишган ялангда қад кўтарган бўлиб, тупроғи ва иқлими зироатга ўнғайсиз эди. Бу ерга илк дафъа хотини Хожар билан ўғли Исмоилни ташлаб кетган буюк пайғамбар Ҳазрати Иброҳим уларни ёлғиз крлдирмаслик учун Саниййатул Вадоъда дуо ўқиб: «Эй Роббимиз, мен зурриётимдан бир қисмини экинсиз бир яланг водийда, сенинг ҳурматинг учун, қадрли Байтинг олдида қолдирмоқдаман...» дея илтижо қилган пайтлари у ер япяланг, яшилликнинг уруғи ҳам кўринмайдиган бир водий эди. Шундан кейин неча юз йиллар ўтиб, неча авлодлар келиб кетди, Ҳазрати Иброҳим даъват этган Ислом эътиқоди унутилди, Каъбанинг атрофи бутларга тўлди, бироқ Макка водийи ҳамон экинсиз, ҳамон яланглигича қолган эди. Бу шароит маккаликларни чет ўлкаларга чиқишга, тижоратга зўр беришга ундади. Ҳар бир маккаликнинг озмикўпми савдоси бор эди. Ҳар ким ўз бойлиги ва қобилиятига яраша Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий www.ziyouz.com кутубхонаси 89 савдосотиқ билан шуғуллана бошлади. Асосан, ёз мавсумида Шомга, қишда эса Яманга тижорат карвонлари қатнар, ҳар бир маккалик имкониятига қараб ушбу карвонларга қўшилар, вакилини жўнатар ёки кетаётганлардан бирига молини омонат топширар эди. Якка ўзи карвон уюштира оладиган даражада бадавлат шахслар ҳам бор эди. Ҳувайлиднинг қизи Хадича ўшандайлардан бири эди. Хадича бағоят гўзал аёл эди. Даставвал, Отик ибн Оиз исмли кишига турмушга чиқди, ундан бир қиз кўрди. Отик кўп ўтмай вафот этиб, Хадича бева қолди. Кейинроқ Хадича Абу Хала исмли бир киши билан иккинчи марта турмуш қурди. У билан бир неча йил яшади. Аммо Басра томонларда тарқалган вабо кўп кишилар қатори Халани ҳам ҳаётдан олиб кетди. Абу Халадан Ҳинд исмли ўғли ва Зайнаб исмли қизи туғилди. Тақдир тақозоси билан иккинчи марта тул қолган Хадича бошқа турмуш қуришни ўйламади. Отаси ҳам ўлиб кетгач, унинг ихтиёрида қолган бениҳоя бойликдан тижорат учун фойдаланишга қарор қилди. Оилавий турмушда чап келган толеи тижорат соҳасида ярқиради. Кун сайин бойлиги ортиб борди ва тижоратда Макканинг энг олди савдогарлари қаторига кирди. Ҳам беқиёс мол-дунё, ҳам тенгсиз гўзаллик сингари икки бойликнинг эгаси бўлган Хадича ушбу ҳар иккала бойлик орзуйидаги кўпгина кишиларнинг таклифларини рад этди, ортиқ турмуш қурмаслигини билдирди. Ҳар бир маккалик каби, у ҳам Шомга, Яманга карвонларини жўнатар, ҳар гал карвонни бошқариб боришга бир кишини ёллар, унга катта микдорда ҳақ тўлар эди. Карвонбошилик масъулиятини зиммасига олган одам Хадичанинг номидан савдосотиқ ишларини юритар, молларини сотар, борган жойидан мол олар, қайтиб келгач, Хадичага ҳисоб берар эди. Хадича жўнатган 6у одамлари қандай иш тутганликлари, берган ҳисобларига яраша хаттиҳаракат қилганқилмаганликларини алоҳида назорат этар, бу масалада Майсара исмли содиқ бир қулидан фойдаланар эди. Майсара кичик ёшидан бери унинг наноҳида улғайган, бекасининг соф виждони, юксак ахлоқи ва фазилатларига, ҳақиқий инсонлигига чин кўнгилдан ишониб эътиқод қўйган, уни ўз онасидек эъзозлар эди. Қули бўлгани учун эмас, ҳурматга лойиқ инсонлигини тан олгани учун сидқидилдан хизмат қиларди. Майсара ҳар сафар карвон билан бирга бориб, бирга қайтарди. Кетар экан, хонимафандисидан ажрашаётганидан ғамгин, аммо иккинчи томондан, унинг хизматида бўлгани учун кўнгли хотиржам кетар; қайтар экан, яна хонимафандисига эмас, онаси ҳузурига қайтаётгандек хурсандчилик қалбини тўлдирар эди. Шундан кейин Майсара Хадичанинг ёнига ўтириб, сафар давомида кўрганларини бирмабир гапириб берарди. Шу орада карвонбошининг хаттиҳаракатлари, савдосотиқ найтида ўзини қандай тутгани, карвондагиларга қандай муомалада бўлганини ҳам маълум қиларди. Хадича Майсаранинг улкан тажриба ва яхши хулқ эгаси эканлигига ишонар, шу учун у берган ҳисоботга кўра иш тутар эди. Кейинги сафар карвон билан бошқа одамни жўнатар, аммо Майсаранинг ҳисоботидан маълум бўлардики, бу карвонбошига ҳам ишониб бўлмас экан. Унда Хадича нега Майсаранинг ўзини карвонбоши қилиб қўя қолмас эди? Бунинг жавоби Майсаранинг қул эканлигига бориб тақаларди. Карвонда бўлган ҳеч бир кимса қулнинг амрига итоат этишга тоқат қилолмайди. Халқ учун озод инсон бўлиш яхши хулқ соҳиби бўлишдан кўра афзалроқ эди. Майсарага озодлик бериш ҳам кифоя қилмасди. Озод қул ҳам, ўша пайтдаги шартшароитларга кўра, карвонбоши бўлолмасди. Узоқ сафарга чиқадиган карвон йўл давомида учрайдиган қабилалар билан учрашар, суҳбатлашар, лозим бўлса, уларга оғирлигини солиб, уларнинг ёрдами, қўллабқувватлашига сазовор бўлар эди. Арабистон сингари, ҳеч қандай қонун |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling