Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc


Download 2.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/206
Sana16.10.2023
Hajmi2.04 Mb.
#1704725
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   206
Bog'liq
Saodat asri 1

www.ziyouz.com кутубхонаси 
88
келтириб, фақирларга тарқат дер эдиларингиз. У эса, хаммасини ўзининг ҳамёнига урарди. 
Истасаларингиз, ўша пуллар турган жойни кўрсатаман, — деди. 
— Қани, кўрсат! 
Халқ бир неча дақиқадан сўнг оғзибурни баробар тўлдирилган хумларнинг ёнида турарди. 
Хумлар ағдарилди. Кўзлар қинидан чиқиб кетаёзди. Бу беқиёс бойликни тушда эмас, ўнгда 
кўраётган эдилар! Руҳоний хақидаги фикрлари бир сонияда тескарисига ўзгарди. 
—Аблаҳ, ҳақиқий малъун экан. 
—Ҳақиқий шайтоннинг ўзгинаси... 
— Неча йиллардан бери бу ифлосга алданиб келган эканмиз... — каби кин ва адоватга тўла 
хитоблар янгради. 
Асабийлашганлар орасида йиллар бўйи уларни алдаб, кучини зулукдек сўриб келган 
руҳонийни роса қарғаганлар ҳам бўлди: 
— Биз уни ерга кўммаймиз, бунга у нолойиқ. 
Сўнгги қарор эди бу. Руҳонийнинг жасадини судраб олиб кетдилар. Бир дарахтга осдилар. 
Ўтган-кетган уни тошбўрон қилди. 
Салмон халқнинг кўзи ўнгида тўкилган бойликдан бир пақир (тийин) олишни ҳам 
истамади. 
Калисога бу дафъа халқнинг ҳурмати ва ишончини қозонган бошқа руҳоний тайин этилди. 
Салмон энди унинг хизматини қила бошлади. 
Бу одамни Салмон яхши кўриб қолди. Ундан кўра мукаммалроқ ибодат этадиган, мол-
дунёга унингдек кўнгилсиз, охиратга унинг каби ҳавасманд одам борлигига ишонмасди. Аммо 
тез орада унинг ҳам бошига ажал келди. Аслида мол-дунёга ҳеч кўнгил қўймаган бу одамнинг 
ҳаётдан кўз юмиши ҳам қийин бўлмади. Ўзи жуда ҳавасманд бўлган охират йўлига кетди. У 
ерда иззатикром кўришига умид билан кетди. 
Руҳоний сўнгги нафасларини оларкан, унга ўта вафодорлик билан хизмат этган Салмон: 
— Мени кимга ташлаб кетяпсан? Сендан кейин кимнинг этагидан тутаман? — деганида у: 
— Ишонса бўладиган кишилар оз қолди. Мосулда бир роҳиб дўстим бор, унинг ҳузурига 
бор... — деди. 
У ўлгач, Салмон узоқ йиғлади. Шомни тарк этаркан, неча йиллар давомида бирбирига 
тамомила қарамақарши бўлган икки кишининг хизматини қилгани эвазига ҳеч нарсага 
эришмаган эди. Бу хизматни у дин йўлида беғараз ўтаган, хизмати эвазига пул ишлашни бирон 
марта ҳатто ўйлаб ҳам кўрмаган эди. 

Download 2.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling