Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc


Download 2.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/206
Sana16.10.2023
Hajmi2.04 Mb.
#1704725
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   206
Bog'liq
Saodat asri 1

 
САЛМОН ФОРСИЙ 
Исфаҳон шаҳрининг Жай қасабасида Салмон исмли бир ўсмир яшарди. Отаси қасаба раиси 
эди. Ўғлини девоналарча яхши кўрар, бошига бирон фалокат тушмасин, дея ҳеч ёлғиз ташлаб 
кетмас, ҳеч қаёққа юбормас эди. 
Салмон болалик, ҳатто илк ўсмирлик чоғини ҳам, худди бир жориядек, тўрт деворнинг 
ичида ўтказди. Диндор бир йигит бўлиб улғайди. Оиласидан олган диний тарбияга кўра, у ҳам 
мажусийликка (оташпарастликка) эътиқод қиларди. Бир куни бир ибодатхонага кириб олиб дуо 
ўкиётган, нималарнидир пичирлашаётган одамларни кўрди. Салмон уларни завқ билан кузата 
бошлади. 
Орадан бир неча соат ўтган бўлсада, Салмон ҳануз уларни томоша қиларди. Балки шу 
дақиқаларда ёлғизлик туфайли юрагида найдо бўлган ўкинч ўрнини бир оз енгиллик
хушнудлик эгаллаган бўлса ажаб эмас. Чунки Салмон бу диндорларни ҳайрат билан кузатаркан, 
юзида хиёл табассум пайдо бўлди. Оқшом пайти одамлар тарқала бошладилар. Салмон улардан 
бирини тўхтатиб: 
— Бу, сизларнинг динингизнинг асоси қаерга бориб тақалади? Қанақа дин ўзи? 
Динингизни менга чуқур ва атрофлича ўргатадиган одамни қаердан топсам бўлади? — 
деди. 
— Шом шаҳридан, — деган жавобни олди. Салмон боши эгик ҳолда ибодатхонадан чикди. 
У ўзича шундай деб иичирлади: «Худо ҳаққи, уларнинг дини бизникидан хайрлироқ, 
бизникидан мукаммалроқ экан». 
Шу кунлари отаси Салмонни бир жойга иш билан жўнатди. Салмон узоқ вақт йўқ бўлиб 
кетди. Қаттиқ саросимага тушган ота дарҳол унинг изидан одам жўнатди, аммо ўғлининг у 
жойга бормагани маълум бўлди. Уни қидириб чиққан кишилар ёнатрофни қайтакайта қараб 
келдилар. Бироқ Салмондан дарак йўк эди. 
Отанинг хаёлига ҳар хил ёмон ўйлар кела бошлади. Хунук бир хабар эшитмайинда, деб 
хавотирга тушди. Аммо кун ботиб, қоронги туша бошлагач, Салмон ҳеч иарса бўлмагандек уйга 
кириб келди. Юзига диққат билан қараган киши унинг ўзгариб қолганини сезиши қийин эмасди. 
Юрагига ғулғула тушган ота меҳр, шафқат, қўрқув ва ғазаб ҳислари айқашуйқаш бўлиб кетган 
бир овозда: 
—Қаерларда юрибсан, ўғлим?! — деб сўради. Салмон ўз кўзи билан кўрган воқеаларни 
гапириб берди. Сўзларини шундай давом эттирди: 
— Менинг тушунишимча, уларнинг дини бизникидан хайрлироқдир. Отаси ашаддий 
мажусий эди. Энг тўғри дин ота-боболаримизнинг динидир, деди у!
— Йўқ, ота, худо ҳаққи, уларнинг дини бизникидан яхши, бизникидан мукаммалроқдир. 
Ота ўзларининг дини устунроқ эканлигини уқтиришга харчанд уринмасин, Салмон фикридан 
қайтмади. Отасининг жаҳли чиқиб кетди. Сўзини ўтказа олмагач, ўғлининг оёққўлини боғлатди 
ва бир хонага қамаб қўйди. 
Оёққўлларга солинган кишан ўспириннинг онгини янада тиниқлаштирган, дунёқараши 
ҳудудларини кенгайтирган эди. Салмон энди ўзининг ҳақли эканлигига шубҳа қилмасди. Қулай 
фурсатни пойлай бошлади. Калисода танишган одамларига хабар жўнатди: Шомдан бир карвон 
келса, маълум қилишларини илтимос қилди. 
Юраги мехршафқатга тўла ота ҳар куни ўғлидан хушхабар чиқишини кутарди. Унга 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling