Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc


Download 2.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/206
Sana16.10.2023
Hajmi2.04 Mb.
#1704725
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   206
Bog'liq
Saodat asri 1

 
БАХТЛИ НИКОҲ 
Карвон қайтгандан буён бир неча кун ўтди. Бир куни Муҳаммад ибн Абдуллоҳни кўргани 
Нафиса келди. Ҳолаҳвол сўрашгач, мақсадга ўтди: 
— Сени уйланишдан тўхтатиб турган нарса нима, эй Муҳаммад? 
— Қўлимда уйланишга етадиган пулим, маблағим йўқ. 
— Молмулки, ҳуснижамоли, яшрафи беқиёс аёл сенгатурмуш қуришни таклиф этса, 
қандай жавоб қилардинг? 
—Ким экан? 
—Хадича. 
—Бу қандай бўлади? Мумкинми шунақаси?! 
— Ишнинг у томонини менга қўйиб бер. 
— У ҳолда, бу таклифга розиман. 
Нафиса ушбу жавобни олгач, хайрлашди. Бўлган воқеани Хадичага сўзлаб берди. Хадича 
бу сафар шундай хабар жўнатди: 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
94
—Эй амакимнинг ўғли! Орамизда қариндошлик муносабатларининг борлиги, қавмингиз 
орасида 
шарафли 
хонадонга 
мансублигингиз, 
яхши 
шахсиятингиз, 
гўзал 
ахлоқ ва саъжияга эгалигингиз боис сиз билан турмуш қуриш орзуимдир. 
Аҳвол Абу Толибга билдирилди. Аммахолалар, амакилар, бу турмуш тўкис бир турмуш 
бўлади, деб баҳоладилар. Абу Толиб бошлиқ ҳошимийлар Хадичанинг уйига совчиликка 
бордилар. Хадича қўй сўйдириб, зиёфат тайёрлаган эди. Таомлар тановул қилингач, Абу Толиб 
сўз олди. Уларни Иброҳим ва Исмоил пайғамбарлар наслига дохил этган, Каъбага 
хизматчиликни насиб айлаган Оллоҳга хамду санолар ўқиди. Жияни Муҳаммад ибн 
Абдуллоҳнинг камбағал, бироқ юксак фазилатларга эга бир йигитлигини таъкидлаб, унинг 
Хадича бинти Ҳувайлидга кўнгли мойил эканлигини билдирди. 
Хадичанинг амакиси Варақа ибн Навфал ҳам бир неча сўз деди. Сўнгра, таклифни 
мамнуният билан қабул этганликларини айтди. Шу тариқа, никоҳ маросими ниҳоясига етди. 
Маҳр сифатида Хадичага йигирмата туя бериладиган бўлди. 
Бу бахтли никоҳда иштирок этганлар ҳар икки томоннинг бирбирига жуда муносиблиги 
тўғрисида якдил эдилар. Куёв йигирма беш, келин қирқ ёшларда эди. 
Энди Хадичанинг кўнгли буткул хотиржам бўлди. Ишларини идора қиладиган, 
тижоратини юритадиган хўжайини бор. Ҳеч кимса гард юқтира олмайдиган мустахкам ва 
бахтли оила қурилган эди. 
Ўша кунларда фил воқеасидан йигирма беш йил икки ойу ўн кун ўттан эди. 

Download 2.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling