Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc
Download 2.04 Mb. Pdf ko'rish
|
Saodat asri 1
СУЮКЛИ КИЧКИНА МАҲБУС Зайд Қалб қабиласининг болалари орасида энди етти ёшга тўлган, қорачадан келган, кўзлари кулиб турувчи бир гўдак алоҳида кўзга ташланиб туради. Зайд эди унинг исми. Болалар орасида ўйнабкулиб кечган етти йил орқада қолаётган эди. Отаси Ҳориса ўғилчасини жуда яхши кўрар, устига гард ҳам юқтирмас эди. Бу гўдакнинг бошқа болалардан кўра шафқатлироқ, қобил бир инсон бўлишига чин юракдан ишонар, буни кўзларидан ўқиб турар эди. Чиндан ҳам Зайд тамизли, покиза инсон бўлиб етишаётганини кўрсатар, оққорани, яхшиёмонни ажрата олар эди. Бир куни Зайд онаси билан бирга кўшни қабилага меҳмонга борди. Бу қабила Тойй қабиласи деб аталарди. У ерда қариндошлариникида бир неча кун туриб келмоқчи эдилар. Зайд тезда бу ерда ҳам тенгдошларини топиб, дўстлашиб олди. Бир куни эрта тонгда Зайд нохуш шовқину тўстўполондан уйғониб кетди. Нима гап, нима бўлди, дейишга ҳам фурсат қолмади. Қиличларнинг шақиршуқури, отларнинг кишнаши, додфарёдлар, қичқириқлар ҳаммаёқни тутиб кетган. Кўп ўтмай Зайд ўзини нотаниш ва дағал қўллар ис канжасида кўрди. Қаттиқ сиқиб ушлаб олган бу одам уни қаёққадир судраб борарди. Ҳар томондан эшитилаётган чинқириқлар, фарёдлар, қарғишлар орасида Зайд ҳам «Ёрдам беринг!.. Қутқаринг!..» дея бақирарди. Аммо беҳуда эди. Ҳамма ўз жонини омон сақлаб қолиш ташвишига тушган, ҳеч кимнинг биров билан иши йўқ. Кўп ўтмай Зайдни у ердан олиб кетдилар. Кўз олдида қолган сўнгги манзара ерда типирчилаб ётган бир неча оту жонсиз жасадлар бўлди. Анча узоқлашиб кетганларидан кейин ҳам ҳалиги тўстўполон, додфарёдлар кулоқлари остида жаранглаб турди. Қаерга кетаётганини билмасди. Қўллари боғланган, бу йўлларни биринчи марта кўриши. Оқшом тушгач, уни бир дарахтнинг тагига ўтқазиб, ўша дарахтга маҳкам боғлаб қўйдилар. Шундай ўтиргаи ҳолда тонг оттириши керак эди. Ундан нимани истайдилар, нега уни олиб қочдилар, ундан бошқа олиб қочилганлар ҳам борми?.. Зайд бу саволларга жавоб топадиган аҳволда эмас эди. Чарчоқ, ғамалам жонидан ўтиб кетган, онасига нима бўлганидан ҳам бехабар эди. У ўтирган жойида ухлаб қолди. Эрталаб йиғлабйиғлаб уйғонди... Яна йўлга тушдилар. Зайд ўзи билан бирга бошқа болаларнинг ҳам асир этилганларини |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling