Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc


Download 2.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet99/206
Sana16.10.2023
Hajmi2.04 Mb.
#1704725
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   206
Bog'liq
Saodat asri 1

 
 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
98
ДАРДЛИ БИР ОТА 
Ҳориса хотини билан ўғли меҳмонга кетгандан сўнг бир ҳафта ўтгач келган маъшум хабар 
натижасида телба бўлаёзди. Чунки Тойй қабиласи босқинга учраган, бировлар ўлдирилган, 
бошқалар асир қилиб олиб кетилган эди. Ўлганлар орасида хотини, олиб қочилганлар орасида 
суюкли ўғли Зайд бор эди. Юраги ҳасрат ўтида ёнди Ҳорисанинг. Дарҳол ҳаракатга тушди. 
Тўрт томонга хабар юборди. Зора бирон хушхабар бўлса, деб дуч келган жойни 
сўрабсуриштирди. Бироқ барча уринишлари зое кетди, жигаргўшаларидан ҳеч қандай хабар 
топмади. Кечалари кўзига уйқу келмас, кундузи юраги ҳузурҳаловат билмас эди. Шундан 
бошқа дарди, ташвиши йўқ эди. Баъзан хилватроқ бир жойга чекинар, ғамгин қўшиқлар куйлаб, 
тўхтовсиз кўзёши тўкар эди. 
Ўлган хотинини унутгандек бўлди. Аммо ўғли Зайд учун юрагида пайдо бўлган ҳасрат 
доғини ҳеч кетказа олмасди. Далага чиқди. Лекин қўли ишга бормади, ишлай олмади. 
Қабиладошлари унинг сўник чеҳрасини кўриб ачинар эдилар. Орасира «оҳ» чекиб қўярди. Ҳар 
«оҳ» чекканида ичидаги оташ алангаланарди. Энди уни қаерда кўриб қолсалар, «Кўзи ёшли 
Ҳориса» деб атайдиган бўлдилар. 
Бир куни қабиладошлари унинг шундай деяётганини эшитиб қолдилар: 
«Зайдни эслаб тинимсиз йиғлайман, унга нима бўлганини билмайман. Ажабо, 
соғомонмикан? Ё бўлмаса, ажал олиб кетдими уни?.. Худо ҳаққи, ҳеч билмайман, Оллоҳдан уни 
сўрайман. 
Зайд ўғлим, қаерларда қолдинг? Оҳ, нима қиларди бир кун сенинг қайтиб келишингни 
билсам? Қуёш чиқса, менга сени эслатади, кун ботса, яна сени ўйлайман. Эсган шамоллар ҳам 
сенинг хотирангни олиб келади, Зайд!..» 
* * * 
— Мен санаб чикдим, роппароса уч юз олтмишта. 
— Бунча кўп бўлмаса? 
— Билмасам. Лекин мен биттабитталаб санаб чиқдим. 
Бу одамлар бутларнинг сони тўғрисида суҳбатлашардилар. Чиидан ҳам улар каттакичик
гавжум ва тарқоқ бир сурувни эсга соларди. Муқаддас Каъбанинг ёнатрофига териб қўйилган 
эди улар. 
Зайдни аслида ҳайратга солган воқеа ҳажга келган кўпгина одамларнинг — эркагу 
хотиннинг биргаликда қипяланғоч ҳолда Каъбани тавоф этаётганлари эди. Аёлларнинг ҳам, 
эркакларнинг ҳам эгнида ҳеч қандай либос йўқ эди. Ораларида баъзиларгина кўйлакчан холда 
Каъбани айланарди. 
Қизиқиб, улардан бу маросимнинг боиси нима эканлигини сўради ва шундай жавоб олди: 
— Бу инсонлар Каъбага гуноҳларидан халос бўлиш учун келадилар. Оллоҳдан ўз 
гуноҳларини сўрар эканлар, энгилбош билан Унинг уйини тавоф этишни нотўғри деб 
ҳисоблайдилар, шу сабабли яланғоч ҳолда зиёрат қиладилар. «Ҳам бу либосларда сенга қарши 
гуноҳ қилдик, ҳам айни қиёфада Сенинг уйингта келдик», дейишни ўзларига муносиб 
кўрмайдилар. Улар ё Қурайш, ё Кинона, ё Ҳузоа кабилаларидан бирон кишининг кийи 
мини олиб киядилар ва шу ҳолатда Худога сиғинадилар ёхуд яланғоч тавоф этишга 
мажбурдирлар. Номлари саналган қабилаларнинг аъзолари эса, кўйлакларини ечмасдан 
Каъбани тавоф қилишлари мумкин. 
Аслида, шунга ўхшаш бемаъни ва аҳмоқона ишлар қурайшийлар томонидан ўйлаб 
чиқарилган эди. Эхромлик чоғларида сутдан қатиқ ивитишни, сузма ва ёғ олишни, сўйган 
ҳайвонларининг ёғини истеъмол этишни, қилдан ўрилган чодирда ҳордиқ чиқаришни 
тақиқлаган, яна ҳаж мавсумини ҳаром деб эълон қилган, Қурайш, Кинона ва Ҳузоа 
қабилаларидан бошқа қабилаларнинг ўз либослари билан Каъбани тавоф этишларига ижозат 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling