Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc


Download 2.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/206
Sana16.10.2023
Hajmi2.04 Mb.
#1704725
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   206
Bog'liq
Saodat asri 1

www.ziyouz.com кутубхонаси 
100
қилишга ҳам тайёр эди. Аммо сут онаси яна Бани Саъд қабиласига қайтиши керак эди. У ёнида 
йигирма туядан иборат совға билан уйига йўл олди. 
Аввал шу боланинг ҳурматидан уйига барака кирган эди, энди эса, унга катта бойлик, 
молмулк совға қилинди. Буюк Амин ҳам қадрли энага онасини шаънига муносиб тарзда 
иззатикром ва туҳфалар билан кузатганидан хурсанд эди. 
Ривоятларга қараганда, суюкли энага кейинги марта Ҳунайн урушидан сўнг келиб, 
оламларга раҳмат бўлган ўғлининг хузурида мусулмон бўлган. 
Бугун Мадинанинг Бақиъ қабристонига кирган ва чап томондан юқорига тўғри уч юз 
метрча илгарилаганлар йўлнинг чап томонидаги тупроқ уюмининг олдида бир муддат тўхтаб, 
шу ерга дафн қилинган суюкли онанинг Расули Амин пайғамбаримизга сут берган Ҳалима 
асСаъдийа эканлигини назарда тутиб, унинг руҳи покига фотиҳа ўқисалар, нур устига нур 
бўларди. 
Агар шу қабр чиндан ҳам уники бўлса, ҳазрати энага умрининг сўнгги кунларида 
Мадинага ҳижрат қилгани ва азиз руҳини шу ерда тупроққа таслим этгани аён бўлади. 
* * * 
Соиб ибн Абдуллоҳ ҳалол бир одам, тарбия кўрган инсофли савдогар эди. Етимларга 
меҳршафқатли экани, меҳмондўстлиги, қўниқўшнилар билан аҳил яшаши ҳаммага маълум эди. 
Шом ва Яман томонларга тижорат сафарларига чиқар, йилнинг маълум мавсумларида 
очиладиган машҳур бозорларга қатнар эди. 
Соиб шу бозорларга қатнайдиган Хадича хоним номидан савдосотиқ қиладиган Муҳаммад 
ибн Абдуллоҳни 
жуда ёқтирарди. Унинг олдисотди чоғидаги ҳалоллигига, одамларга бўлган муносабатдаги 
назокатига қойил қоларди. Хоҳ Маккада бўлсин, хоҳ сафар чоғларида ўзини тутиши ҳар 
жиҳатдан ҳавас қилса арзигудек эди. Ҳолбуки, шаҳарда — танишларининг орасида бошқача, 
сафарга чиққанда мутлақо бошқача бўлиб қоладиган кишиларни Соиб кўп кўрган эди. Элда 
олдисотди пайтида ўз молини ортиқча мақтайдиган, харид қилишда бирон айб топадиган, 
сўзлари ишончли бўлиши учун бутларни ўртага қўйиб қасам ичадиган муғомбир савдогарлар 
ҳам кўп эди. 
Бировнинг номидан нарса сотадиганлар эса, кўпинча, маконларига қайтиб келганларида 
аҳволни рўйрост гапирмасди, муттаҳамлик қиларди. Яъни, бозорда қўлга киритилган даромад 
бошқа бўлардию, сармоя эгасига ҳисоби берилган даромад бошқа. 
Тижорат ишининг кўп нозик жиҳатларини тижорат пайтида ўрганган, шу аснода ақл бовар 
қилмайдиган талай ҳийланайрангларни кўрган Соиб бундай инсофсизликдан дили оғрир, ҳалол 
бир савдогар бўлиш, ҳалол даромад эвазига қорин тўйдиришни ҳамма нарсадан афзал билар 
эди. 
Бир куни ўзи ихлос қўйган Муҳаммад ибн Абдуллоҳга ҳамкорликда иш қилишни таклиф 
этди. Бу ҳамкорлик вақтинчалик бир иш эди. Бозорларда ҳамкорликда мол олибсотиш, бозор 
тугагач ёки моллар сотилгач, даромадни тенг бўлишиб олиш маъносидаги ҳамкорлик эди бу. 
Иккитомонлама шартнома тузилди. 
Бу ҳамкорликдан иккаласи ҳам мамнун бўлдилар. Бундай ҳамкорлик, дўстлик кейин ҳам 
давом этди. Бу ҳамкорликнинг ёқимли хотиралари узоқ вақтларгача унутилмади, йиллар ўтиб 
учрашиб қолганларида ҳам қувонч билан эсладилар... 
* * * 
Абдуллоҳ ибн Абу Хамса Абул Крсимдан бир миқдор мол олди. Лекин ёнида мол ҳақига 
етадиган миқдорда пули йўқ эди. Аммо у инсофли киши бўлгани учун кейинроқ қарзини олиб 
келишига изн берилди. Аниқ бир кун тайинланди. Шундан кейин Абдуллоҳ: «Мени фалон ерда 
кутасан, ё Абул Қосим, фалон соатда учрашамиз», деди. Сўнгра хайрлашдилар. 
Ваъдалашилган кун етиб келди. Аммо Абдуллоҳ ибн Абу Хамса келмади. Бир оздан кейин 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling