Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc
Download 2.04 Mb. Pdf ko'rish
|
Saodat asri 1
www.ziyouz.com кутубхонаси
91 — Жиянинг Муҳаммад тўғрисида жуда кўп яхши гаплар эшитдим, — деб сўз бошлади Хадича. — Шу пайтгача сафарга отлантирган карвонбошиларимдан ҳам яхшироқ, ишончлироқ карвонбошини қидириб юрувдим. Мана, ниҳоят, кўнглимдагидек одам топилди, деб ўйлайман. Ҳа, сен ҳақсаи, эй Хадича. Жияним сени мамнун этадиган одобахлоқ ва тарбия эгасидир. Бироқ ҳисобли дўст айрилмас, деганлар. Мен унга тўланадиган ҳақни келишиб олсак, деган мақсадда келдим. Унга нима берасан? —Бошқаларга берганимнинг икки ҳиссасини. —Келишдик. Таклиф этилган ҳақ талашибтортишишга асло ўрин қолдирмади. * * * Тайёргарлик тамом бўлгач, карвон Буюк Амин бошчилигида Шом сафарига чикди. Буюк Амин карвоннинг энг бошида борарди. Хадича у билан илк бор юзмаюз учрашганда умрида ҳали бу қадар покиза, тамизли ва кўркам одамни кўрмаганига ва бундан кейин ҳам кўрмаслигига ишонч ҳосил қилди. Ё Роббим!.. дейишдан ўзини тия олмай қолди у. Бундай чеҳра эгасидан ёлғончилик, ҳийланайранг ёки риёкорлик кутилмасди. Уларга «Соғ бориб, саломат қайтишларини» тилар экан, карвоннинг чиндан ҳам эсономон борибкелишини кўнгли билан сезди. Майсара карвоннинг энг охиридан жой олди. Икки кун йўл юрганларидан сўнг олдидаги икки туянинг бетўхтов оқсоқланаётганига кўзи тушди. Туялар тобора баттар оқсоқлана бошлади. Бу кетишда кўп ўтмай юра олмай қолишлари бегумон эди. Аҳволни билдириш учун уловини жадаллатди. Аммо карвонбошига яқинлашай деб қолганда... кўзларини ишқалашга мажбур бўлди. У кўрган нарса фақат тушга кириши мумкин эди. Карвон боши Муҳаммад ибн Абдуллоҳнинг устида учиб бораётган икки хилқат унга соябон тутиб борарди. Тушида ҳам бундай ғаройиб ҳодисани кўрмаган Майсара ҳайратдан қотиб қолди. Бу хилқатларнинг сояси йўқ эди! Ҳамма у кўрган нарсани кўраётганмикан? Миясига дафъатан урилган бу фикрдан ўзига келган Майсара ёнидаги одамнинг қўлига туртди: — Бу галги карвонбошимиз жуда ёқимли йигит экана, нима дединг? Ҳалиги одам бошини ҳам кўтармай: — Тўғри айтасан, мен ҳам шундай фикрдаман, деди. Майсара ундан бу жавобни олишдан ҳам кўра, ҳалиги хилқатларни кўряптимийўқми, шуни билмоқчи эди. Ажабо, булар фаришталармикан? Муҳаммад ибн Абдуллоҳ фаришталар хизматини қиладиган шундай буюк кишимикан? Майсара унга яқинлашаркан: — Орқада икки туя юра олмай қолди, — деди. Қисқа муддатга тўхтадилар. Биргаликда оқсоқ туяларнинг қошига бордилар. Чиндан ҳам туяларнинг аҳволи оғир, оёқлари шишиб кетган эди. Буюк Амин туясидан тушди, оқсоқ туяларнинг оёқларини ушлаб, оҳиста сийпалади, оёқларининг тагига бармоқларини теккизди. Шундан кейин уларнинг ёнидан нари кетди. Майсара Муҳаммаднинг ҳаракатларини зўр қизиқиш билан кузатарди. Туялар бирдан жонландилар. Икки дақиқа олдин юра олмайдиган ҳолатда бўлган туялар гўё булар эмасдай, шаҳдам одимлаб кетдилар. Олдиндаги туялардан ўзиб кетишга уринаётгандек эдилар. Майсаранинг ҳайрати янада ошди. Бошқа карвонбоши бўлса бундай аҳволга тушган туяларни ҳеч иккиланмай сўйдирар, бутун сафар давомида зиёфат қилиб берар эди. Ҳолбуки, Муҳаммад бундай қилмади. Бундай қараганда, у ҳам худди бошқалардай иш қилди. Шунчаки, туяларнинг аҳволи билан яқиндан танишди, холос. Лекин туялар шундан кейин қайта |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling