Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 2
www.ziyouz.com кутубхонаси
172 Қуръони каримнинг ўша кунигача нозил бўлган қисмини биргаликда ўқиб, яна бир бор хатм қиладиган бўлдилар. Ваҳий фариштаси Жаброил ўқийди, Сарвари анбиё жим тинглаб ўтиришлари керак. Лекин бу тинглаш қулоқ билан эмас, қалб билан, руҳ билан, кўнгил билан бўлар, моҳиятини Оллоҳдан ва расулидан бошқа ҳеч ким билмайдиган бир тиловат ва тинглаш билан тунлар безалар эди. Ўқилган ҳар оятда пайғамбаримизнинг айри бир хотиралари бўларди. Ҳар бир оятнинг қаерда, қачон, қайси сабаб билан нозил қилинганини яхши биладиган ҳам ул зот эдилар. Жаброили аминни тинглар эканлар, баъзан Ҳиро тоғининг қияликлари орасида берилган «Ўқи» амрини эслар, баъзан уйларида ваҳийнинг таъсиридан қутулиш учун ётоққа кирганларида нозил бўлган «Эй (либосларига) бурканиб олган зот, турингда, (инсонларни охират азобидан) огоҳлантиринг» (Муддассир, 1 — 2) оятлари билан титрар, баъзан Сафо тепалигида инсонларга илк бор даъват қилган кунларининг хотиралари билан яшар эдилар. * * * Рўза тутаётганлар оғир шартлар остида кун бўйи давом этадиган бир ибодатни адо этиш севинчини Оллоҳнинг неъматларига эришиш севинчи билан қовуштирдилар. Расулуллоҳ (с.а.в.) жаноблари озгина сув билан рўзаларини очиб, бириккита хурмо едилар. —Ташналик кетди, томирлар ҳўлланди, иншаоллоҳ, мукофотимиз тасбит этилди. Оллоҳим, сенинг розилигинг учун рўза тутдим, сенинг ризқинг билан рўзамни очдим,— дедилар. Кейин жамоатнинг олдига ўтиб, шом намозини ўқидилар. Ёзнинг охирги кунлари эмасми, ҳаво иссиқ ва чарчатадиган эди. Даласида ишлайдиганлар бор, уларнинг бардош бериши яна ҳам қийинроқ. Шу билан бирга, чекилган ҳар бир машаққатга яраша қиймати ҳам борлигига ҳеч шубҳа йўқ эди. Арабларда оқшом рўза очилганидан кейин ухлагунга қадар бўлган вақт ифтор муддати ҳисобланар, ухлаб қолган киши қайта рўза тутган бўлар ва рўзадорга ҳаром қилинган барча нарсалар ўша ондан эътиборан унга ҳам тааллуқли бўлиб қолар эди. Қайс ибн Сирма оқшом бўлгач, даласидан ҳорибчарчаб уйига қайтди. Хотинига: — Ейдиган бирон нарсанг борми? — деб сўради. — Уйда ейдиган ҳеч нарса йўқ, қўшнилардан бир сўрайчи, — деб аёл чиқиб кетди. Бироқ аёл қайтиб келмасидан қаттиқ уйқу босиб, ухлаб қолди. Қўшнилардан бир микдор емак кўтариб келган аёл уни уйқу ҳолида кўриб, ачиниб кетди: «Вой шўрим, энди тамом?..» деди пичирлаб. Чунки бўлар иш бўлган эди, энди уйғонса ҳам ея олмас эди. Шундай қилиб, Қайс эртанги куннинг рўзасини дармонсиз вужуд ва оч қорин билан бошлади. * * * Ҳазрати Умар ўша тонг Расулуллоҳнинг (с.а.в.) ҳузурларига келди. «Бошимга бир иш тушди», деб кеча ухлагандан кейин хотини билак алоқа қилиб қўйганини айтди. Расулуллоҳ (с.а.в.) жанобимиз бу мавзуда ҳеч нарса демадилар. Эҳтимол ваҳий келишини кутаётгандирлар. Ёхуд Улуғ Мавло масалани Қуръон ояти билан ҳал этажаги учун расулига жавоб беришига изн бермадими? Қайсни ҳам ўша куни борган сари кучайиб бораётган қаттиқ ҳолсизлик ушлади. Ниҳоят, оқшом тушиб, рўзасини очишга имкон топа олмай ҳушидан кетди. Унинг аҳволи ҳам Расулуллоҳга билдирилди. Расули акрамнинг (с.а.в.) юзларида ваҳий аломатлари кўриниб, маълум вақт ўтгач, Саййидимиз Оллоҳ таолонинг ушбу амрини ўқиб эшиттирдилар: «Сизларга рўза кечасида хотинларингизга қўшилиш ҳалол қилинди. Улар сизларнинг либосингиз, сизлар улар учун либоссиз (яъни, эрхотин бир-бирига киши либосга муҳтож бўлгани каби муҳтождирлар). Оллоҳ сизлар ўзларингга хиёнат қилаётганларингни билиб, тавбаларингни қабул қилди ва сизларни афв этди. Энди улар билан (рўза кечаларида ҳам |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling