Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 2
www.ziyouz.com кутубхонаси
21 Жаброили Амин ушбу саволларнинг жавобларини албатта келтиради, деб умид қилардилар. Аммо оқшом тушди ҳамки, Жаброил келмади. Иккинчи, учинчи кун ҳам Жаброилни кутиш билан ўтди. Мушриклар севинчдан териларига сиғмас эдилар. Эртага деган эди, аммо, мана, бир ҳафтадирки, ҳануз жавоб бера олмаяпти, деб маломат қила бошладилар. —Ҳа, нима бўлди «пайғамбаримиз»га?.. —Ҳали ҳам жавобларини тартибга солиш билан бандмилар?.. —Энди ёлғонлар ниҳоясига етди. Бу сафар енгилдингиз. Мўминлар бу истеҳзою киноялар тўла мазахларга жавобан: — У бир пайғамбардир. Оллоҳ нима деса, шуни қилади, — дейиш билан кифояланардилар. Аммо одобахлоқ ва тарбиянинг кўчасидан ўтмаган, қўпол, шартаки мушриклар гап уқмас эдилар. — Энди Муҳаммаднинг ҳийланайранглари ўтмайди, —деб завқланардилар. Надр ибн Ҳорис билан Уқба ибн Абу Муойт чинакам қаҳрамонларга айланишди. Улар олис сафарлардан яхши бир натижа билан қайтишган, музаффар зарбани мўлжалига уришган эди гўё. Айниқса, Надр ибн Ҳорис кўкрак кериб, мағрурланиб юраркан: — Келинглар, сизларга Муҳаммаднинг найрангларидан ҳам зўрроқлари ҳақида ҳикоя қилиб бераман, —дер, атрофига йиғилганларга сафарлари чоғида эшитган эртакларини сўзлаб берар эди. Ниҳоят ўн беш йил сингари узоқ ўтган ўн беш кундан сўнг хушхабар келди. Жаброили амин Расули аминга Оллоҳ таолонинг ваҳийини етказди. — Нега бизни бунчалик интизор қилиб қўйдинг, ё Жаброил? Жаброил бу саволга ўзи жавоб қилмади. Чунки Жаноби Ҳақ бу саволга ҳам Қуръоннинг бир ояти билан жавоб берган эди: «Биз ёлғиз парвардигорингизнинг амрифармони билангина нозил бўлурмиз. Олдимиздаги охират ҳам, ортимиздаги дунё ҳам, дунё ва охират ўртасидаги барча ишамаллар ҳам ёлғиз Унингдир. Парвардигорингиз унутгувчи эмасдир» (Марям, 64.) АСҲОБИ КАҲФ «Каҳф (ғор) саҳобалари» деб аталувчи довюрак йигитлар ўз даврларида бутга сиғинишни рад этиб, бу йўлда бутпарст бир подшоҳга қарши фидойиларча бош кўтарганлар. Улар еттисаккиз нафар бўлиб, ўзларига етказилган зулмларга қарамай, имонларида мустаҳкам қолган эдилар. Бир иложини топиб, золим подшоҳнинг зиндонидан қочишга муваффақ бўлдилар. Охирида бир ғорга етиб келдилар. Таъқибдан қутулишларига ва жонларини сақлаб қолишларига боис бўлган бу ғор ичида Жаноби Ҳаққа ёлвордилар: «Эй Раббимиз, бизга ўз томонингдан бир раҳмат эҳсон қил, оғиримизни енгил этиб, ишларимизни ўнгидан келтир», деб дуо ўқидилар. Жуда ҳам ҳолдан тойган эдилар, бир зумда ғорнинг бир деворига суяниб, уйқуга кетдилар. Ортдан қолмай етиб келган кучуклари ҳам ғорнинг оғзига чўзилиб, оёқларини узатди. Қаттиқ уйқуга толдилар. Кунлар, ҳафталар... ойлар... йиллар... Кетмакет асрлар ўтди. Қуёш нурлари эрталаб ғорнинг бир томонига, пешиндан кейин нариги томонига тушар, ухлаётганлар баъзан чапга, баъзан ўнгга ўгирилиб ётар эдилар. Юзларидан ҳеч ким уларни узоқ замонлардан бери ухлаб ётибди демасди. Асрлар бўйи давом этган бу уйқу уларнинг ташқи қиёфаларини заррача ўзгартирмади. На сочсоқоллари ўсди, на вужудларида бир чириш, айниш ҳодисаси рўй берди. Ҳатто тирноқлари ҳам ўсмади. Орадан уч юз йил ўтди. Йигитлар уйғондилар. Уйқуга тўйган, тоза мириқиб дамларини олган эдилар. — Биродарлар, роса ухлабмиза? Назаримда, бир неча кун ухлагандайман. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling