Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
22
— Йўғэ, атиги бир кечаю бир кундуз ухлаган бўлсак керак. 
Баъзилари бу фикрга ҳам қўшилмади. 
— Менимча, ундан ҳам камроқ ухладик. 
— Қанча ухлаганимиз ёлғиз Оллоҳга аён. Дарҳақиқат, Оллоҳдан ўзга ҳеч ким улар қанча 
вақт ухлаганларини билмас эди. Била олмас ҳам эди. Уларга аён ва аниқ бўлган нарса мириқиб 
ухлаганларию энди роса очиққанлари эди. 
— Биттамиз бориб нон ва озиқовқат олиб келайлик, — дейишди. 
Борадиган киши ҳеч ким билан ортиқча гаплашмайди, ниҳоятда нозик муомала қилади, 
пинҳона борибпинҳона келади, дея маслаҳат қилинди. Ва ораларидан биттаси йўлга тушди. 
Шаҳарни айланди, ёнатрофни кузатди. Ғалати бир ўзгариш юз бергандек. Икки кеча олдинги 
шаҳарга сира ҳам ўхшамасди. Бундан ташқари, шаҳар аҳли ҳам бутунлай бегона, биронта 
таниш киши учрамади. Аммо бу нарсаларга у ортиқча қизиқмаслиги, булар билан машғул 
бўлмаслиги керак эди. Подшоҳнинг одамлари кўриб қолса борми, оқибати яхши бўлмасди. 
Нон сотиб олиш учун бир нонвойхонага кирди. Қўл узатиб, нон беришини сўради. Бироқ 
сотувчи нон бериш ўрнига тикилиб қолди. 
— Қаердан олдинг бу пулни? — деб сўради қизиқсиниб. 
— Қаердан олардим, ўзимнинг пулим. 
—Аммо, ўғлим, бу пуллар неча юз йиллардан бери ишлатилмайдику? Бу бир неча юз йил 
олдин яшаган аждодларимизнинг пули. Ҳатто бобом ҳам бу пулни ишлатган эмас. 
— Отажон, мени мазах қилманг. 
— Мазах қилаётганим йўқ, болам. Бироқ бу пул бугун бу шаҳарда ўтмайди. 
— Жуда ғаройибку? Ахир, биз куни кеча ҳам шу пулларни ишлатиб юрувдик. 
Гапсўз кўпайиши мумкин эди. Пулини қайтариб олдида, бошқа нонвойхонага борди. У 
ерда ҳам айни шу муомалани кўрди. Лекин масала шу билан ҳал бўлмади. Бир зумда одамлар 
тўпланиб, унинг атрофини ўраб олдилар, тушунарсиз саволлар бера бошладилар: 
— Мана, бизнинг пулимиз! — деб кўрсатдилар чиндан ҳам улар бошқача пул эди. 
Ниҳоят, улардан бири: 
— Бу пул уч юз йил олдин яшаб ўтган Дақйонус исмли бир подшоҳнинг даврида 
муомалада бўлган, —деб қолди. 
Йигит қулоқларига ишонмас, унинг кўз ўнгида бир-биридан ғаройиб ҳодисалар устмауст 
қатланар эди. 
«Кимсиз? Қаердан кеддингиз, қайси подшоҳнинг ўлкасидансиз? Касбингиз нима?» каби 
саволлар қалашиб кетди. Энг яхшиси — тезроқ шаҳардан чиқиб кетиш эди. Улардан қутулиб, 
ғорга томон йўл олди. Изидан шаҳарликлар таъқиб қилиб кела бошладилар. Йигит улардан 
бурунроқ дўстларининг қошига етиб борди. Ғаройиб ҳодисаларни ҳикоя қилиб берди. 
Орқадан таъқиб қилиб келган кишилар ўша ғорни топганларида, ичкарида еттисаккиз 
нафар чўзилиб ётган жасадни топдилар. Текшириб кўрдилар: ҳаммасининг ўлгани аниқ эди. Бу 
ғарибларнинг кимлар эканини аниқлай олмадилар. Шу боис «Асҳоби Каҳф» — «Ғор дўстлари» 
деб ном бердилар. 
Кейинроқ устларига қабр ясадилар. 
* * * 
Туширилган оятларда мана шу инсонлар ҳақида баҳс юритилган эди. «Улар Раббиларига 
имон келтирган йигитлар эди. Биз ҳам уларнинг ҳидоятини орттирдик, имонларига қувват 
бердик», дейилар эди. «Бизшшг Раббимиз коинот ва ернинг Раббидир», деганлари зикр 
қилинарди. Ва нихоят, уларнинг ғорда уйғоқ кишилардек ухлаганлари, даҳшатли бир манзара 
ҳосил қилганлари ҳикоя этилар ва Расулуллоҳга (с.а.в.) бундай хитоб қилинарди: «Агар уларни 
бир кўрсангиз, орқага қарамай қочардингиз ва ичингиз қўрқувга тўлар эди». 
Неча киши эканлари ва ғорда қанча вақт ухлаб қолганлари ҳақида Оллоҳдан ўзга ҳеч ким 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling