Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
25
—Эй Мусо, анави қушни кўряпсанми? 
—Ҳа. 
— У қуш тумшуғини денгизга тиқиб чиқарганида, денгиз суви қанча камайса, сен билан 
менинг илмим ҳам Оллоҳнинг илмидан шундай нисбатнигина ташкил этади. 
Эҳтимол Ҳазрати Мусога буюрилган бу сафарнинг энг оғирнозик нуқтаси ҳам ушбу сўзлар 
ва ҳодиса бўлса ажаб эмас. 
Денгиз сафари тугади. Энди қуруқликда кета бошладилар. Ҳеч қанча вақт ўтмай, ўйнаб 
юрган болаларга дуч келдилар. Хизр болалардан бирини тутиб олди ва ҳеч нарсаданҳеч нарса 
йўқ ўлдириб юборди. Ҳазрати Мусо даҳшатдан ўзини йўқотиб, лолҳайрон бўлиб қолди. Бундай 
воқеани кўрабилатуриб ҳам индамай туролмас эди. 
— Бегуноҳ бир норасидани нобуд қилдингми, а?.. Худо ҳаққи, мисли кўрилмаган бир 
жиноят қилдингсен!.. — деди тутоқиб. 
Хизр унга ўгирилди: 
— Менга ҳамроҳ бўлишга бардош беролмайсан, демаганмидим? 
Ҳазрати Мусо яна узр сўради. 
—Агар бундан кейин яна сенинг ишингга аралашсам, ортиқ мен билан дўст бўлиш-
бўлмаслик сенинг ихтиёрингда, — деди. 
Яна йўл юриб кетдилар. Узоқ ва азобли йўлчиликдан сўнг қаттиқ чарчаб, очикдилар. Етиб 
борган қишлоқларининг халқидан нон сўрадилар. Аммо ҳеч ким уларни меҳмон қилишни 
хоҳламади. Йиқилай деб турган бир деворнинг ёнидан ўтиб бораётган эдилар. Хизр қўлини 
теккизган эди, девор асл ҳолига қайтди. Очлик ҳолдан тойдирган Мусо яна бетоқатлик қилди. 
— Истасанг, мана шу хайрли ишинг учун пул олардинг. Ҳеч бўлмаса, қорнимизни 
тўйғазар эдик, — деди. 
Хизр Ҳазрати Мусога ўтирилди: 
— Энди ажралишмасак бўлмас экан, эй Мусо!.. Йўлда бир неча ҳодиса кўрдинг, аммо сабр 
қилмай, қаршилик билдирдинг. Майли, ажралишимиздан олдин сенга ўша ҳодисаларнинг асл 
моҳияти ва сабабини тушунтириб берай, — деди. Сўнг бошлади: — У кема денгизчилик қилиб 
кун кўрадиган камбағал йўқсилларники эди. Орқаларида эса, ҳар бир яхши кемани забт этиб 
ўзлаштириб оладиган бир ҳоким бор эди. Истадимки, кеманинг бирон жойини ишдан 
чиқарайинда, подшоҳ уни ололмасин. Гўдакни нобуд қилганимга келсак, унинг отаонаси 
имонли кишилар эди. Шунинг учун уларни ўзларидан чиққан бир кофир сиртмоғига олмасин 
деган ташвиш билан болани ўлдирдим. Истадимки, Раббим унинг ўрнига покиза бир фарзанд 
берсин. Девор масаласида эса, у ўша шаҳарда яшовчи икки етимга қарашли эди. Тагига шу етим 
болаларга аталган бир хазина кўмилган эди. Оталари яхши инсон ўтган. Раббим тиладики, 
болаларнинг иккаласи ўсибулғайсин, балоғат ёшига етиб, хазиналарини кавлаб олсин. Бу ҳам 
Раббимдан келган бир марҳамат эди. Мен бу ишларни ўз бошимча қилмадим. Мана, сен 
тушуниб олишга ҳовлиқмалик қилган ҳодисаларнинг асл моҳияти ва асоси». 
Каҳф сурасида ҳикоя қилинган диққатга сазовор ушбу қисса билан Расулуллоҳнинг (с.а.в.) 
ўша кунлардаги аҳволлари орасида қандайдир ўхшашлик бор эди. Чунончи: 
Расулуллоҳдан (с.а.в.) уч саволнинг жавоби талаб қилинганида, «Иншаоллоҳ, жавобини 
эртага бераман», демадилар ва шу йўсинда курайшликлар олдида ноқулай аҳволга тушиб 
қолдилар. Ўн беш кун давом этган машаққатли кутишлардан сўнг келган ваҳий бундан буён ҳеч 
бир ишни «иншаоллоҳ» демасдан қилмаслик тўғрисида огоҳлантирди. 
Ҳазрати Мусо ҳам деярли шундай аҳволга тушган эди. У ҳам Оллоҳга ҳавола этмасдан
«Инсонларнинг энг билимдони менман», деган, натижада узоқ ва ҳаяжонли бир сафарга 
чиқишига тўғри келган ва Хизр воситаси ила унинг билим доираси қушнинг тумшуғига сиққан 
сувча экани қиёс қилиниб ибрат берилган эди... 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling