Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 2
www.ziyouz.com кутубхонаси
211 Савданинг бу иши Жаноби Расулуллоҳга (с.а.в.) оғир ботди. Пайғамбар завжаси бўлишдек бир саодат тожини бошига кийган Савда қозонилган зафар билан аввало Сарвари анбиё жанобимизни қутлаши лозим бўлгани ҳолда, бир мушрикка бундай дейиши узрли эмасди. Бу жангни мушриклар бой берганидан қайғу чекаётган каби бир туйғу ичига кирган эди. Шу сабабдан ўзи лойиқ бўлган озорни биззот Султони анбиё жанобимиздан эшитди: — Эй Савда, — дедилар Пайғамбари Зишон, — сен бу сўзларни Оллоҳга ва расулига қарши айтяпсанми? Жанобимизнинг овозларидаги ранж ва жиддиййатдан Савда эсини бошига йиғди. — Ё Расулуллоҳ, сизга пайғамбарликни берган Оллоҳ номига қасам ичаманки, Абу Йазидни қўллари бўйнига боғли ҳолда кўриб, ўзимни тия олмай қолдим, — деб жавоб қилди. Сухайл бахил кишилардан эмасди. Сарвати кўп, ўзи жўмард эди. Булардан ташқари нотиқ бир хатиб эди. Усома ҳам уни таниб: — Ё Расулуллоҳ, бу одам Маккада халққа тирит 1 тарқатган киши эмасми? — деб сўради. Шунда Жанобимиз: — Ҳа, ўша. Лекин бу ишинйнг орқасида Оллоҳнинг нурини сўндиришга ҳам ҳаракат қиларди, — деб жавоб бердилар. Бошқа асирлар ҳам уйуйларга тақсимланиб, ҳар бирига инсондай муомала этиш буюрилди. Бу буйруқ асирларни уялтирадиган даражада ўрнига қўйиб адо этилди. Қўлга қандай емак тушса, энг яхшиси уларга берилди. Аввал уларнинг қорни тўйғазиларди. Савда эса, ножўя ҳаракатининг жазосини кута бошлади. Энг қўрқадигани — талоқ олиш ва «Мўминларнинг онаси» деган шарафни йўқотиш эди. Ўзининг навбатини Ҳазрати Ойишага (р.а.) бериш эвазига талоқ қилинмасликни сўраб, ўртага рижочи одам қўйди ва афв этилди. * * * Жаноби Расулуллоҳнинг (с.а.в.): «Саҳарлик қилинглар ва енглар. Чунки саҳарликда барака бор», деган тавсияларига мувофиқ яна саҳарликлар бошланди, яна рўза ибодати давом эттирилди. Оллоҳ фарқ қилган ғоят қийматли бу ибодатни уйғоқ кўзлар билан, уйғоқ қалблар билан бошлашнинг ҳузури туйилди. «Бисмиллоҳ...» билан, Буюк Мавло мададкор бўлсии деган тилаклар билан емаклар ейилди, кейин «Оллоҳим, Сенинг хушнудлигингга эришиш ниятила рўза тутяпман», деган тушунча остида кунбўйи давом этадиган ибодатлар бошланди. Расулуллоҳ (с.а.в.) саҳобалари билан бир суҳбат чоғида бундай тавсиялар қилдилар: — Рўза тутган одам ёмон сўзлар сўзламасин, жоҳиллик қилиб қўпол ишлар қилмасин. Агар бирорта одам унга ёмон сўз айтса ёки ғавғо чиқармоқчи бўлса, жавоб бермасин, «мен рўза тутганман... мен рўза тутганман...» деб ўзини қўлга олишга ҳаракат қилсин. Қисқа ва сермаъно ифодалар эди бу гаплари. Рўза тутган кишининг тилига, қўлига ва том маъносила нафсига ҳоким бўлиши лозимлигини англатарди. Мўмин бир томондан Оллоҳга ибодат ҳолида турсаю, иккинчи томондан бошқалар билан ғавғолашиб юриши, нохуш ишлар қилиши ҳеч ярашмас эди, бировнинг нохуш ишларига ҳам жавоб бермаслиги, 4 ибодат ҳолида эканини доимо ёдда тутиши тавсия этидди. Жанобимиз (с.а.в.) бу мавзуни қуйидаги сўзлари билан янада ойдинлаштириб бердилар: — Рўза тутганлардан қанчасининг эришгани фақат очликдир. Кечалари ибодатга турадиган яна қанча одамнинг қўлга киритган фойдалари фақат уйкусизликдир. Оллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: «Инсоннинг ҳар бир амалига қатқат кўпайтириб жавоб берилади. Бир яхшиликка ўн мислидан етти юз мислигача савоб ва мукофот берилади. Аммо рўза менга оиддир. Унга қиймат бериш ҳам Ўзим биладиган ишдир. Чунки рўза тутган одам хоҳишларини, 1 Тирит — арабларнинг энг севикли овқатларидандир. Нон тўғралади, устидан гўшт қайнатилган сув қуйиб аралаштирилади. Ҳали бола ёшида бўлган Ўсоманинг ҳам диққатини тортадиган даражада халкқа таом едиргани англашилади бу воқеадан. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling