Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 2
www.ziyouz.com кутубхонаси
210 қилич менинг ҳиссамга тушди. Мен эсам, уни сенга ҳадя қиламан, — дедилар Расулуллоҳ юзда табассум ила. Саъд кўксини сиқиб турган ғашликдан севгили пайғамбари сўзларини тугатишлари билангина қутула олди. Мамнуниятла жилмайди. Оллоҳнинг расулига ташаккурларини биядирди. Устмауст икки дафъа мурожаат этадиган даражада қиймат берган эди бу қиличга. Аммо энди унинг Яйада бошқача, янада устун қиймати бўлажак, умрининг борича уни ҳақ йўлида қўллаяжак, уни Расулуллоҳнинг (с.а.в.) бир ҳадяси, Бадрдек унутилмас бир зафарнинг бир хотираси ўлароқ билажак. — Сен ҳам кел, эй Али! Ҳазрати Али (р.а.) «Лаббай!» дея чопиб келди. Жаноби Пайғамбаримиз қўлларида яна бир қилич тутиб турардилар. У аслида Ҳажжож ўғли Мунаббиҳга тегишли бўлиб, Қурайш орасида хос ўлароқ «Зулфиқор» оти билан машҳур эди. Шуни Алига узатдилар: — Менинг ҳадям бўлсин, — деб марҳамат қилдилар. Булар ўлжадан илк дафъа ажратилгаи бешдан бир ҳисса ҳисобидан берилаётган эди. Али билан Саъд Жаноби Расулуллоҳдан айрича бир икром кўрганларининг севинчи ила жойжойларига қайтдилар. Мадинада қолган мусулмонлар Бадрдан қайтаётган биродарларини буюк ғалаба билан қутлаш учун шаҳардан ташқари чиқишди ва уларни «Равхо» деган жойда кутиб олишди. Бадр сари борилаётганида ҳам Жаноби Пайғамбаримиз (с.а.в.) илк қўноқ қилиб шу жойни танлаган эдилар. Ёшларни шу ердан орқага қайтариб юборган эдилар... Усайд ибн Хубайр одоб, ҳурмат безаган бир овоз ила: — Эй Оллоҳнинг расули, зафарингизни Оллоҳ муборак қилсин! — дея табриклади, сўнгра бир оз ўкинчаралаш туйғулар билан давом этди: — Аммо, қасам ичаманки, сизни жангга эмас, карвонни қаршилашга чиққансиз деб ўйлаган эдим. Акс ҳолда, асло бу ёкда қолмаган, мутлақо сиз билан бирга борган бўлар эдим. Бу сўзларнинг самимий эканини Расулуллоҳ (с.а.в.) жанобимиз шахсан ўзлари тасдиқладилар: — Тўғри айтяпсан, эй Усайд, — дедилар. Тобора Мадинага яқинлашиларкан саййидимиз (с.а.в.) Раббиларига шукрларини бундай ифода этардилар: — «Оллоҳдан бошқа ҳеч бир илоҳ йўқдир. Ягонадир, ҳеч бир шериги йўқдир. Мулк Унга оиддир. Ҳамд Унга махсусдир. У ҳар нарсага қодирдир. Унга қайтамиз, хатоларимиз учун Унга тавба қиламиз. Қуллигимизда доиммиз. Раббимизга ҳамд айтамиз. Улуғ Оллоҳ ваъдасини ўринлатди, қулига ёрдам берди ва бизга қарши тўпланган душман гуруҳларини Ўзи тормор этди». Ниҳоят, Жаноби Расулуллоҳ (с.а.в.) лашкар билан бирга шаҳарга кириб келдилар. Мадинадан чиқаётганларида Оллоҳнинг ваъдасига ишониб ва суяниб йўлга отланган эдилар, энди бу ваъданинг том ва мукаммал шаклда рўёбга чиққанини кўриб қайтдилар. Мавлоларига сўнгсиз ҳамд ва шукрлар арз этиб келдилар. Бу пайтда Рамазон ойи охирлаб қолган эди. Шу сабабдан шаҳарга кираркирмас такрор рўза тута бошлашди. Рамазон ойи чиққанидан кейин Бадр кунларида тутилмаган рўзалар миқдорича рўза тутиб берилади энди. Асирлар уймауй тақсимланди. Қочишга уринган Сухайл ибн Амр қўллари бўйнига боғлиқ ҳолда Расули акрамнинг (с.а.в.) уйларига келтирилди. Пайғамбаримизнинг хотинлари Савда таъзия билдириш учун қўшниникига чиқиб кетган эди. Уйга қайтиб, қабиласининг кўзга кўринган кишиларидан бўлмиш Сухайлни қўли бўйнига боғли ҳолда кўрдию ҳаяжонини боса олмади: — Эй Абу Иазид! Ўзингизни бундай арқонлатгандан кўра, шарафингизла ўлишни эплай олмадингизми?! —дея ҳайқирди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling