Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 2
www.ziyouz.com кутубхонаси
212 овқат ейишга бўлган истакларини Менинг розилигимни қозониш мақсадида тарк этади». Жанобимиз (с.а.в.) билдирган 6у мукофотлар у Зот англатганлари каби рўза тутган кишиларга эканида шубҳа йўқ. Бировни ранжитмасдан, бировларнинг жоҳилликларига жавоб бермасдан, ибодат ҳолида эканини ёдда сақлаб, бу вақтларининг қадрини ўрнига қўя олган инсонларга насиб этарди бу мукофотлар. Ҳазрати Расулуллоҳ (с.а.в.) сўзларини бундай давом эттирдилар: — Рўза тутган одам туядиган икки фароғат бор: бири оғзини очиб Оллоҳнинг неъматини тотган вақтда, иккинчи Раббига қовушган ва рўзасининг мукофотини олган вақтда... Оллоҳ наздида рўза тутган одамнинг оғзининг ҳиди сизлар мушкка берган қийматдан ҳам устундир. Жаннатда «Раййон» деб аталган бир эшик бор. Рўза тутганлар Қиёмат куни шу эшикдан киражаклар. У кун фаришталар томонидан: «Рўза тутганлар қани?!» деб чорланишади. Келишади ва у эшикдан киришади. Энг охиргилари кириб бўлганларидан кейин у эшик ёпилади ва бошқа ҳеч ким бу бу эшикдан ичкари олинмайди. — Ё Расулуллоҳ, жаннатнинг ҳамма эшикларидан чақириладиган ва кирадиганлар бўладими? — деб сўради Абу Бакр. — Ҳа. Умид қиламанки, сен жаннатнинг ҳамма эшикларидан чақириладиган бахтли инсон бўласан, — деб муждаладилар Жанобимиз (с.а.в.). Нигоҳлар ҳавас билан боқди Ҳазрати Абу Бакрга... Қулоғидан кирган бу жумланинг қувончини руҳининг энг теран бурчакларида ҳис этган, борлиғининг бутун зарраларига сингдирган бир инсондай, кўзларидан оқаётган ёшларга ҳам парво қилмай йиғларди Абу Бакр... Бундай мақомга унинг ҳар жиҳатдан лойиқ эканини ким инкор эта оларди! Бу орада масжидга бир хотин кириб, Расулуллоҳга (с.а.в.) мурожаат қилиб қолди: — Эй Оллоҳнинг пайғамбари! Ўғлим Ҳорисани қандай яхши кўришимни биласиз. Яна биласизки, сиз билан бирга кетди, лекин қайтмади. Агар у жаннатда бўлса, сабр қиламан. Бордию ундай бўлмаса, мен тўкадиган кўзёшларимни бир кўринг, — деди. Онанинг нолаи зорини эшитиб турганларнинг хаёлида сув ичаман деб қудуқ бошига етиб, бир дайди ўққа учраган Ҳориса жонланди. Жанобимиз жавоб қилдилар: — Нималар деяпсан, эй она, сен фақат битта жаннат бор деб ўйлайсанми? Кўп жаннатлар бор. Сенинг ўғлинг Фирдавс жаннатидадир. Юраги ёниқ она: — Э воҳ, энди сабр қилсам бўлади, — дея хотиржам уйига кетди. * * * Жаноби Расулуллоҳ (с.а.в.) асирларга кўрсатилиши керак бўлган муомала хусусида асҳоблари ила маслаҳатлашдилар. Ҳазрати Абу Бакр (р.а.) уларнинг ҳаётларини сақлаб қолиш, товонпули олиб озод этиб юбориш фикрида эди. — Эй Оллоҳнинг пайғамбари! Булар сизнинг қабиладошларингиз ва ақраболарингиздир. Мен улардан фидя олишни ва ҳаётларини сақлаб қолишни мақсадга мувофиқ кўраман. Улардан оладиганимиз маблағ биз учун кофирларга қарши курашимизда қувват бўлади. Яна, умид қилинадики, Оллоҳ таоло ҳам шояд уларга ҳидоят берса, ҳатто бизга мададкор бўлсалар ҳам ажаб эмас. Расули акрам Ҳазрати Умарнинг (р.а.) фикрини сўрадилар: — Сен нима дейсан, эй Хаттобнинг ўғли? — Валлоҳи, мен Абу Бакрдан бошқача фикрдаман. Менингча, биз бундай қилишимиз керак: менга буюринг, ақрабомдан фалон шахсни ўлдирайин, Алига амр қилинг, оғабейи (акаси) Оқилни ўлдирсин. Ҳамзага буюринг, биродари Аббоснинг бошини олсин. Токи Оллоҳ таоло қалбларимизда мушрикларга нисбатан бир марҳамат туйғуси бўлмаслигини душманларимизга билдирсин. Булар мушрикларнинг бошлиқлари, зарарли, тиштирноқли раисларидир. Ҳазрати Умарнинг бу қараши Бадр жангининг руҳига ҳам жуда мос эди. Ҳар икки тарафни |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling