Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 2
www.ziyouz.com кутубхонаси
75 албатта бекаму кўст бажарамиз. Сизни ҳақ Пайғамбар қилиб жўнатган Оллоҳга қасамлар бўлсинки, шахсимиз ва оиламизни қандай қўриқласак, сизни ҳам шундай қўриқлаймиз. Ишонинг бизга, ё Расулуллоҳ, Аллоҳ ҳаққи, биз жангари халқ бўлиб, урушларда тажриба орттирганмиз. Шунинг учун сизни ҳар қандай душмандан мухофаза этишга тайёрмиз. Расулуллоҳнинг (с.а.в.) қўлларидан ушлаб олган Бароъ ушбу сўзларни Пайғамбарнинг кўзларига тикилиб сўзлаган эди. Шу онда у бу кўзлар қаърида жаннат боғларини кўраётганига асло шубҳа қилмас, ушбу дақиқаларда кўнглидан ўтаётган ҳис-туйғуларни ифода этиш учун ўзи каби битта эмас, мингта Бароъ ҳам етмас эди. Шундан кейин Асъад ибн Зурора, Абул Ҳайсам Молик ибн Таййихон, Каъб ибн Молик... Расулуллоҳнинг (с.а.в.) қўлларидан ушлаб сўз бердилар. Уларнинг сўзларини бошқа мусулмонлар хам такрорладилар. Етмиш икки эркак ва икки аёл биринкетин, берган сўзига амал қилишини ва 6у йўлда жонларини фидо қилишга ҳам тайёр эканини билдирди. Шу зайлда байъат (қасамёд) маросими ниҳоясига етди. Расули акрам (с.а.в.): — Ораларингиздан ўн икки кишини вакил этиб тайинланг, — дедилар. Тўққизтаси Ҳазраж, учтаси Авс қабиласидан, ҳаммаси бўлиб ўн икки номзод бир овоздан ёқланиб кўрсатилди. Улар қуйидагилар эди: ҳазражликлар: 1. Абу Умома Асъад ибн Зурора 2. Саъд ибн Рабиъ 3. Абдуллоҳ ибн Равоҳа 4. Рафиъ ибн Молик 5. Бароъ ибн Маърур 6. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ҳаром 7. Убода ибн Сомит 8. Саъд ибн Убода 9. Мунзир ибн Убода авсликлар: 10. Усайд ибн Ҳузайр 11. Саъд ибн Ҳайсама 12. Рафоа ибн Абдулмўнзир Расулуллоҳ (с.а.в.) уларга: — Ҳаворийлар Ҳазрати Исога қавмлари номидан кафил бўлганлари каби, сиз ҳам қавмингиз номидан кафил бўласиз, мен ҳам ўз қавмимнинг мусулмонлари номидан кафилман, — деб марҳамат қилдилар. Аммо улар, Ҳазрати Исонинг ҳаворийларини анча орқада қолдиражак, улар эришган шарафдан юксакроқ шоншараф, мартабаларга муяссар бўлажак эдилар. Ҳазрати Исо билан Ҳазрати Муҳаммад ораларида қандай фарқ бор бўлса, ҳаворийлар билан улар орасида хам шундай фарқ бор эди. Улар «Нуқобаи исна ашар» (Ўн икки вакил) деб аталадиган бўлишди. Ясриб мусулмонлари шу тариқа, қоронғи бир кечада, инсоният тарихининг бахтли бир қарорига келган, уларга битмастуганмас шараф, бехадбеадад саодат келтирадиган бир битимни тузишга муваффақ бўлишган эди. Кечаги кунга қадар ҳам Арабистоннинг оддий бир шаҳри бўлган Ясриб бундан буён абадий ва мангу, муборак ва муқаддас бир шаҳар бўлиш унвонига эришган эди. Қиёмат кунига қадар ҳар бир мусулмоннинг юраги мазкур шаҳарнинг тошу тупроғига талпинажак, ҳар бир қарич ери коинот каби қадрли ва азиз бўлиб қолажак эди. Битим тузишда иштирок этган ва ҳатто вакил этиб сайланишга муваффақ бўлганлардан Каъб ибн Молик кейинчалик бу битимни ҳаётидаги энг азиз хотира деб баҳолаган, Бадр жангида иштирок этишдан ҳам юксакроқ мартаба деб билган. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling