18
Талабаларнинг фанлардан қолдирган дарсларини
қайта ўзлаштириши тўғрисида
НИЗОМ
1. Умумий ҳолатлар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18
июндаги “ОТМга қабўл қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан
четлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 118-сонли Қарорининг
30-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлигининг 1999 йил 29
мартдаги 99-сонли “Олий ўқув юртларида ўқув ва меҳнат интизомини мустаҳкамлаш
тўғрисида"ги буйруғи, "Олий ўқув юртининг факултети тўғрисида Низом", 2010 йил 25
августдаги 333-сонли буйруқ билан тасдиқланган (Ўзбекистон
Республикаси Адлия
вазирлигида 2010 йил 26 августда 1981-1 сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган) "Олий
таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизими
тўғрисида Низом"нинг 2, 23, 24, 25, 26, 33, 34-бандлари, "Талаба мустақил
ишини ташкил
килиш, назорат қилиш ва баҳолаш тартиби тўғрисидаги намунавий Низом" ҳамда 2010 йил
29 августдаги "ОТМнинг кафедра ва деканатлари иш юритувида бўлган асосий ҳужжатларни
соддалаштириш тўғрисида"ги 340-сонли буйруғи талаблари асосида талабаларнинг сабабсиз
дарс қолдиришлари олдини олиш ва фанлардан қолдирган дарсларини қайта ўзлаштириши
тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомнинг мақсади талабаларда касбий малакаларни мустаҳкамлаш
жараёнида фанлардан билим олиш самарадорлигини янада ошириш ҳамда ўқув ва меҳнат
интизомини яхшилашга қаратилган.
Do'stlaringiz bilan baham: